Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 31-32 / Бизнинг лойиҳалар

«Бир дарча»ки, тавсифига тиллар лол

«Бевосита мулоқот» маълумотнома хизмати «NORMA» компаниялари гуруҳи экспертларига берилган саволлар билан боғлиқ ишларини norma.uz веб-порталида жамулжам қилди.

 

«NORMA» дастурий маҳсулотларидан фойдаланувчи азиз дўстлар ва газеталаримизнинг ҳурматли обуначилари!

Маълумотнома хизматининг norma.uz сайтига чиқарилган саҳифаси «Мы отвечаем!» («Бевосита мулоқот») мусоҳаба дарчасига савол бериб, ундан эксперт жавобини тез ва бағоят қулай шаклда олиш имконини беради.

Кўпинча муштарийларимиз ўз саволларини газета мақолаларига доир шарҳларда қолдирадилар. Сизлардан шуни ўтиниб сўраймизки,

Саволларингизни, марҳамат қилиб, norma.uz сайтидаги «Мы отвечаем!» («Бевосита мулоқот»)нинг шу мақсад учун мўлжалланган бўлимига йўлланг.

Эҳтимол, саволингизга ҳожат ҳам қолмас. Зотан «Бевосита мулоқот» бўлимида 41 нафар экспертнинг амалиётда учрайдиган, кундалик турмушда чиқиб қоладиган қарийб 2 000 саволга жавоблари мужассам топган. Уларнинг сони кун сайин ортиб бормоқда. Мабодо сизни қизиқтираётган савол илгари ким томонидандир берилган бўлса, мавзуга қараб тизимлаштирилган каталог ва савол-жавоблар бўйича автомат тарздаги қидирув қизиқилаётган ахборотни бир дақиқага ҳам қолмай топишингизга ёрдам беради. Бинобарин мурожаатингизга эксперт жавоб тайёрлашини кутишнинг ҳам кераги бўлмайди.

Борди-ю, саволингизга тайёр жавоб бўлмаса, бизнинг сервисдан фойдаланиб, бемалол сўрайверишингиз мумкин. «Солиқ ва божхона хабарлари», «Норма маслаҳатчи», «Налоговые и таможенные вести», «Норма» газеталарининг обуначилари ҳамда «NORMA» дастурий маҳсулотларидан фойдаланиб келаётганлар «Бевосита мулоқот» хизматига бирон-бир чекловларсиз мурожаат этаверишлари мумкин. Янги бўлимга ҳали кўникиб улгурмаганларга эса дастлаб махсус ишлаб чиқилиб, мазкур бўлимда жойлаштирилган йўриқнома билан танишиб чиқишни маслаҳат берган бўлур эдик.

Дастур фойдаланувчиси ёки газеталаримиз обуначиси бўлмаганлар сайтга киргач, маълумотнома хизматига биттагина савол билан мурожаат этишга ҳақли. Ана шу саволни бериш учун эса рўйхатга олинишнинг унча мураккаб бўлмаган тартиб-таомилидан ўтиш керак бўлади.

Бўлимдан жой олган жавобларни истаган одам кўриб танишиб чиқиши мумкин. Бўлим материаллари танишиш учун очиқ.

Экспертларимиз солиқ солиш, бухгалтерия ҳисоби, кадрларга оид ишлар, бизнес ишини ташкил этиш, банклар билан ўзаро муносабатлар, суд низолари ва бошқа мавзуларда малакали жавоб беришга тайёр. Улар мерос, пенсия, нафақа ва имтиёзларни расмийлаштириш, уй-жой ва коммунал соҳадаги низоларни ҳал этиш, харид қилинган уй-жой ёки автотранспортни расмийлаштириш, паспорт режими, оилавий муносабатлар ва бошқа кўпгина соҳаларга оид саволларга ҳам жавоб берадилар.

Сизни қандайдир масала қийнаётган ёки қизиқтираётган бўлса, norma.uz сайтидаги маълумотнома хизматига киринг ёки vopros.norma.uz орқали қидирув топшириғини беринг. Бизнинг «Бевосита мулоқот» маълумотнома хизматимиз бу ва бошқа саволларга жавоб топишингизга албатта ёрдам беради.

 

Ўз ахборотимиз.

Прочитано: 677 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика