Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 31-32 / Янги қонун кучга кирди

Гаров реестри – қулай ишбилармонлик муҳитининг муҳим омили

Глобал молиявий-иқтисодий инқироз шароитида аксарият ривожланган давлатларда қайтарилмайдиган ва муддати ўтган кредитлар муаммоси чуқурлашиб бормоқда. Натижада тижорат банклари бўлажак йўқотишларни инобатга олган ҳолда, ўз маблағи ҳисобидан тегишли захиралар миқдорини оширишга мажбур бўлмоқда.

 

Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида aмaлгa oширилaётгaн бoзoр ислоҳoтлaрининг суръaти вa мaнтиқий тaлaблaридaн кeлиб чиққaн ҳoлдa, эркин бoзoр иқтисoдиёти мунoсaбaтлaрини янaдa ривoжлaнтиришгa xизмaт қилaдигaн бир қaтoр қoнунлaр қaбул қилиш вазифаси белгилаб берилди. Ўзбекистон Республикасининг «Гаров реестри тўғрисида»ги қонуни шулар жумласидандир. Мазкур қонун 2013 йил 23 октябрда қабул қилиниб, жорий йилнинг 1 июлидан кучга кирди.

Ҳужжатда гаров реестрини ҳисобга олишнинг ягона базасини яратишга доир ҳуқуқий механизмлар белгиланган бўлиб, улар гаровга қўйилган мол-мулкни ҳисобга олиш, уни ғайриқонуний равишда реализация қилиш ёки бошқа шахсга беришнинг олдини олиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, кредитлар ажратишни кенгайтириш, мол-мулкдан таъминот сифатида фойдаланиш ва тижорат банклари таъминотга олган мол-мулк асосида кредит хавфини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишда қўл келади.

Янги қонун ижроси доирасида Марказий банк ҳузурида «Гаров реестри» давлат унитар корхонаси ташкил этилди. Корхона гаров реестрининг узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш мақсадида интернет тармоғида «www.garov.uz» доменига эга бўлиб, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатмоқда.

Қонунга кўра, гаров реестридан фойдаланувчилар гаров реестрига ёзувлар киритишга ва уларни ўзгартиришга, гаров реестридан ёзувларни чиқариб ташлашга, гаров реестридаги ёзувларни излаш ва излаш натижалари бўйича кўчирмалар олишга ҳақли. Бунда барча шахслар, ҳеч бир чекловларсиз гаров реестридан ёзувларни излаши мумкин. Гаров реестрининг қолган функцияларига киришга, жумладан, излаш натижаларига кўра гаров реестридан кўчирма беришга рухсат фақат сайтда шахсий кабинет очган шахсларга берилади.

Гаров реестридан кўзланган асосий мақсад – гаров тўғрисидаги ҳаққоний маълумотларни йиғиш, уларни қайта ишлаган ҳолда фойдаланувчиларга тақдим этиш ҳамда кредиторларнинг гаровга олинган мол-мулкка бўлган устувор ҳуқуқларини аниқлашдан иборат.

Мамлакатимизда гаров реестрининг жорий қилиниши гаров муносабатларида мол-мулкларга нисбатан ҳуқуқларнинг очиқлигини оширади. Натижада тадбиркорлик тузилмалари ва фуқароларни молиялаштириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга ҳамда кредит хавфини камайтирилишига эришилади.

Таъкидлаш жоизки, гаров реестрининг жорий этилиши кредитлар ҳажми сезиларли даражада ўсишига таъсир кўрсатади. Мисол учун, гаров билан таъминланган кредит ажратиш бутун дунёда кенг тарқалган. Чунки гаров мулки банк учун кредит таваккалчилигини сезиларли даражада пасайтирса, қарз олувчи учун қарамоғидаги мол-мулкини гаров қўйиш эвазига қулай, тез ва максимал даражада кредит олишига имкон яратади.

 

ЎзА материали асосида тайёрланди.

Прочитано: 752 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика