Norma.uz

Расмий жавоб

– Иш стажига ходим суғурта бадаллари тўлаган ҳар қандай иш қўшиб ҳисобланади (3.09.1993 йилдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сон Қонун 37-моддасининг «а» кичик банди).

Амалдаги Меҳнат кодексига (МК) мувофиқ давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бериладиган нафақаларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси, бола туғилганда бериладиган нафақа, дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа киради (МКнинг 285–288-моддалари).

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқадики, фақат меҳнатга қобилиятсизлик юз берган тақдирда қўшимча тўловлардан суғурта бадаллари тўланиши мумкин. Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг ўзи аввал-бошдан ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларини ҳисоблаш учун солиқ солиш объекти ҳисобланмайди, тегишинча, амалдаги қонун ҳужжатларининг талабларига кўра ходимнинг ҳомиладорлик ва туғиш бўйича вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида бўлиш вақти пенсия ҳисоблаш учун қабул қилинадиган меҳнат стажида ҳисобга олинмаслиги керак.

Шу муносабат билан Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарорига 1-илова) 64-бандига асосан иш даврида бошланган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври давомийлиги ушбу иш жойи бўйича бериладиган маълумотномалар бўйича белгиланади.

Бунда тиббий муассаса берган, меҳнатга қобилиятсизлик варақалари билан тасдиқланган мазкур давр (Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва маълумотномаларни бериш тартиби тўғрисида йўриқноманинг 30-банди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 19.01.2000 йилда 873-сон билан рўйхатдан ўтказилган), башарти Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жағармасига суғурта бадаллари тўланган бўлсагина, иш стажига киритилади.

 

Абдурашид ИСМОИЛОВ,

Тошкент шаҳар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг пенсия ва нафақалар тайинланишини таҳлил ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи.

Прочитано: 298 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика