Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 28 / Бизнинг лойиҳалар

Илк одимлар: мухтасар таълим–3

Бирон янгиликни ўзлаштираётганда одам ўзи билмаган нарсаларни янада кўпроқ билишга интилади. Билиб олганинг, ўзлаштирганинг эса, шак-шубҳасиз, фақат сеникидир. 1UZ янги бухгалтерия дастурини ишлатиб кўраётганимда у хусусда менда айни шундай фикр туғилди. «NORMA» профессионал ривожланиш марказида 1UZ дастури асослари бўйича ўтказилган семинар эса уни ўрганиш ва ўзлаштиришга бўлган иштиёқимни кучайтирди, холос.

Дастурда ишлашнинг дастлабки босқичлари ҳақида олдинроқ гапириб ўтган эдим. Ўшанда «Константлар»га маълумотлар киритиш, асосий воситалар ва агар ташкилот ихтиёрида бўлса, номоддий активлар бўйича кўрсаткичларни «нақд қилиб қўйиш» ҳақида сўз юритилган эди.

Буни эндигина иш бошлаган корхонада қилиш анча қулай ва осон экан деган хулосага келгандим, дастурдан бошқа фойдаланувчилар ҳам фикримни тасдиқлашди. Фаолият кўрсатиб келаётган корхона эса барча маълумотларни бошқа бухгалтерия дастуридан шунчаки ўтказиб олиши мумкин.

1UZ дастури иш учун керакли «Умумий объектлар», «Банк, касса», «АВ/НМА ҳисоби», «ТМЗ ҳисоби», «Олди-сотди», «Ходимлар билан ҳисоб-китоблар», «Солиқлар» сингари модулларни ўз ичига олади.

Кеча «Ходимлар билан ҳисоб-китоблар» модулини ишлатиб кўрдим. Дуруст, кўп вазифани уддалар экан. Моҳиятан олганда, у ҳисоб-китоб қилувчи бухгалтер ва ходимлар билан иш олиб борувчи мутахассис ўрнини тўлиқ эгаллаши мумкин.

Бу модулда тўлақонли иш олиб бориш учун «Константлар» бўлимига айрим маълумотларни киритмоқ лозим. Бундай кўрсаткичлар дастурни ишга тушириш асносида бир марта киритилади, зарурати бўлганда эса уларни бемалол ўзгартирса бўлади.

Ташкилотнинг номи, СТИР, ШЖБПҲ ва унга оид бошқа ахборотлар доимийлик хусусиятига эга бўлган кўрсаткичлардир. Айтайлик, иш ҳақининг энг кам миқдори, ташкилот раҳбари ёки бухгалтерининг иш ҳақи, исм-шарифи даврий константлар бўлиб, уларни муайян санадаги аҳамияти бўйича компьютер хотирасида сақлаб қолиш имконини беради.

«Ходимлар билан ҳисоб-китоблар» модулини ишлатиш учун константларда иш вақтининг асосий жадвали (беш ёки олти кунлик иш вақти, кундузги ва тунги иш соатларининг бошланиши, дам олиш кунлари), пластик карточкалар ҳисобварағи, ЯИТ базавий миқдори, пластик карточкадаги бўнак ва ушланмалар фоизлари, дам олиш ва байрам кунларидаги, тунги сменадаги ишга ҳақ тўлаш коэффициентлари кўрсатилмоғи даркор. Тўлов ведомостларининг умумлашмасини ҳам унга киритиш мумкин.

Шундан кейин «Ходимлар билан ҳисоб-китоблар»га навбат келади. Бошқа модуллар каби бу модул ҳам «Маълумотномалар», «Ҳужжатлар журнали», «Ҳужжатлар» ва «Ҳисоботлар» бўлимларидан ташкил топган.

Даставвал «Ходим» маълумотномасини тўлдирамиз, бунда хусусан Ф.И.О., паспортга оид маълумотлар ва бошқа ахборотлар кўрсатилади. Уни амалда электрон шахсий ҳисобварақаси дейиш мумкин.

Шундан кейин «Ишга қабул қилиш» ҳужжатини расмийлаштирамиз. Бунда ходимни кўрсатиш зарур (илгари тайёрлаб қўйилган маълумотномадан автомат тарзда амалга оширилади), қабул санаси, ходимнинг лавозими, маош ва ҳисоб-китоб тури ҳам кўрсатилади. Тўлдириладиган бошқа катаклар ҳам бор, аммо иштиёқманд газетхонларни толиқтириб қўймаслик учун ҳаммасини бирма-бир санаб ўтирмайман. Тўлдирилиши лозим бўлган катаклар кўплигидан чўчимаслик лозим. Негаки, уларнинг аксарияти фақат бир марта тўлдирилади, кейинчалик дастур улар орасидан иш учун керакли маълумотларни ўзи топиб чиқараверади.

Ходимлар тўғрисидаги керакли маълумотлар киритиб олингач, дастурда ишлаш жуда осон бўлиб қолади. Масалан, таътил пулларини ҳисоб-китоб қилиш учун (биласиз, ёз даврида бу алоҳида долзарб аҳамият касб этади), аввало буйруқни шакллантириб оламиз. Бунинг учун таътилга чиқишни мўлжаллаётган ходимни рўйхатдан қидириб топиб, таътилда бўладиган кунлари миқдорини кўрсатиш кифоя. Буйруқни дастурнинг ўзи тайёрлаб беради. «Таътил пулларини ҳисоблаш»да ҳам айни шу йўсин иш тутилади.

1UZ дастури ёрдамида бошқа керакли ҳужжатларни яратиш ҳам жуда осон, хусусан иш вақти табелини тузиш, касаллик варақаси бўйича ҳисоб-китоб қилиш, алиментларни, имтиёзларни ҳисоблаш ва бошқа талайгина ишларни амалга ошириш мумкин.

Дастурдан бепул фойдаланиш даврим ҳам мана ниҳоясига етмоқда. Дастурни олишга қатъий қарор қилдим. Биринчидан, 1UZ дастуридан фаолиятнинг ҳар қандай тури билан шуғулланувчи, хусусан чакана ва улгуржи савдо, умумий овқатланиш, хизматлар кўрсатиш, товарлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи кичик корхоналар фойдаланиши мумкин. Иккинчидан, мазкур дастур лицензияланган бошқа бухгалтерия маҳсулотларига нисбатан арзон. Учинчидан, 1UZ дастури муттасил такомиллашиб бормоқда. Бизнеснинг муайян турига мослаштирилмоқда. Барча янгиликларни Интернет орқали кўчириб олиш мумкин. Тўртинчидан, мамлакатимизнинг лицензияланган дастурини ишлаб чиқувчилар ёрдам беришга, тушунтиришга, ўргатишга, менинг хоҳиш-истакларимни инобатга олишга доим тайёр эканликлари билан ажралиб турадилар. Бу эса ҳозирги кунда бағоят муҳим эканлигини сиз ҳам инкор этмасангиз керак, албатта.

 

 

Прочитано: 690 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика