Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 28 / Бизнинг маслаҳатлар

Офис – шаҳарда, цех қишлоқда

Биз Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ишлаб чиқариш ва бошқа бир нечта фаолият турлари билан шуғулланувчи корхона сифатида рўйхатдан ўтганмиз. Ходимларимизнинг умумий сони бўйича кичик корхона мезонларига мувофиқ келмаслигимиз сабабли умумбелгиланган солиқлар тизимидаги солиқ тўловчи сифатида фаолият юритиб келмоқдамиз.

Ишлаб чиқариш заруратидан келиб чиқиб, бир нечта ишлаб чиқариш цехларини ташкил этганмиз. Балансимиздаги ишлаб чиқариш цехларимиз Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани ва Чирчиқ шаҳрида, офисимиз эса Тошкент шаҳрида жойлашган.

Ушбу вазиятда ер ва мол-мулк солиқлари бўйича солиқ солиш объектларини ҳисобга қўйиш масаласи қандай ҳал қилинади?

Жавоҳир Ўтбосаров,

МЧЖ раҳбари.

Тошкент шаҳри.

 

– Биринчи навбатда ер солиғи бўйича масалани кўриб чиқамиз. Солиқ кодексининг 81-моддасига асосан солиқ тўловчини объектлар бўйича ҳисобга қўйиш солиқ солиш объекти жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.

Солиқ тўловчини объектлар бўйича ҳисобга қўйиш у белгиланган тартибда ҳисобга қўйилганидан кейин, агар солиқ тўловчида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилмаган жойдаги ер солиғини тўлаш мажбурияти юзага келган бўлса, амалга оширилади.

Ҳисобга қўйилмаган жойдаги ер солиғини тўлаш мажбурияти юзага келган солиқ тўловчи тегишли ер участкасига (ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқ билан бирга тегишли кўчмас мулк объектига) бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 10 кун ичида солиқ солиш объектларини улар жойлашган ерда ҳисобга қўйиш учун давлат солиқ хизмати органларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мурожаат этиши керак. Мазкур қоида объектлар бўйича ҳисобга қўйилиши давлат солиқ хизмати органлари томонидан мустақил равишда амалга ошириладиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўловчи - жисмоний шахсларга нисбатан ушбу кўрсатилган мажбурият татбиқ этилмайди.

Давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчининг илгари берилган идентификация рақамига мувофиқ солиқ тўловчи мурожаат этган кундан 3 кундан кечиктирмай уни объектлар бўйича ҳисобга қўяди.

Демак, солиқ тўловчида ер солиғини тўлаш бўйича мажбурият у солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш жойида эмас, ер участкаси жойлашган жой бўйича юзага келади.

Солиқ кодексининг 285-моддасига кўра, ер солиғи ҳар бир солиқ даврининг 1 январига бўлган ҳолатга кўра ҳисоблаб чиқарилади ва ер солиғининг ҳисоб-китоби ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилининг 15 февралига қадар тақдим этилади.

Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, сиз ер участкаларини Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани ва Чирчиқ шаҳар ДСИларида объектлар бўйича ҳисобга қўйишингиз лозим.

Энди юридик шахсларнинг мол-мулк солиғига келсак, Солиқ кодексининг 271-моддасига кўра, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига йилда бир марта, йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Солиқ даврида тўланиши лозим бўлган юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси жорий тўловлар ҳисобга олинган ҳолда, ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай бюджетга ўтказилади.

Юқорида баён этилганларга асосан мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китобларни сиз ҳисобга қўйилган жойингиз, яъни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман ДСИга тақдим этишингиз керак.

Шу билан бирга сизга шуни маълум қиламизки, Солиқ кодексининг 269-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандига кўра, янги ташкил этилган корхоналар - давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан 2 йил мобайнида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан озод қилинади. Мазкур имтиёз қайта ташкил этилган юридик шахслар негизида ташкил этилган корхоналарга, шунингдек бошқа корхоналар ҳудудида шу корхоналардан ижарага олинган асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошираётган юридик шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori»
солиқ маслаҳати ташкилоти солиқ маслаҳатчиси

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ

тайёрлади.

Прочитано: 827 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика