Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 28 / Солиқ солиш

Шартномага қаранг

Мен таълим бериш компанияси билан хизматлар кўрсатишга – республиканинг турли минтақаларида маърузалар ўқиш ва семинарлар ўтказишга шартнома туздим. Шартномага кўра компания менга авиа ва темир йўл чипталари харид қилиши, шунингдек меҳмонхоналарда яшашга ҳақ тўлаши керак. Компания бу ишларни бажариб келаётганди. Бироқ ушбу йилдаги аудиторлик текширувида унга танбеҳ берилди – менинг учун тўланган чипталар ва меҳмонхона ўринлари қиймати менинг даромадим ҳисобланиб, унга, тегишинча, даромад солиғи солинишини айтишди. Шу тариқа, ташкилот мендан эмас, балки мен ундан қарздор бўлиб чиқдим.

Таълим бериш компанияси ва аудиторлик ташкилотининг бундай ҳаракатлари қанчалик қонуний?

Р.Иброҳимов,

ўқитувчи.

 

 

– Ўзбекистон резиденти бўлган ўқитувчига минтақада маъруза ўқишга доир ҳақ тўланадиган хизматлар кўрсатиш шартномаси бўйича тўланган гонорар жисмоний шахснинг меҳнат ҳақи тарзидаги даромадидир. Солиқ кодексининг (СК) 172-моддасида белгиланишича, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга (СК 169-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган даромадлар бундан мустасно1) тўловлар ҳам киради.

СКнинг 170, 171-моддаларига мувофиқ ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича олинган гонорар уни тўлаш манбаида ЖШДСни ушлаш учун солиқ солинадиган базага киритилади. Ушбу даромадлар ягона ижтимоий тўловни ва фуқароларнинг суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган базага киритилади (СКнинг 307-моддаси).

Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси шартларига кўра иш берувчи жисмоний шахс учун мажбуриятни бажариш пунктигача ва қайтиш учун авиачипта қийматини, шунингдек меҳмонхонада яшаш қийматини тўлайди. Юридик шахснинг мазкур харажатлари жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланади (СК 177-моддасининг 1-банди), улар ЖШДС ҳисоб-китоби учун солиқ солинадиган базага киритилади. Моддий наф тарзидаги даромадлар ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадалларининг солиқ солинадиган базасига киритилмайди.

Шу тариқа, юридик шахс ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини бажариш бўйича қилган харажатларининг бутун суммасига тўлов манбаида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиниши керак.

Мазкур вазиятда СКнинг 171-моддасида келтирилган истиснони қўллаш мумкин деган фикр бор, унга кўра юридик шахсларнинг ходимларни иш жойига олиб келиш ва қайтариб олиб кетиш бўйича харажатлари жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди.

Эътиборингизни мазкур модда белгиланган ёшга етган ва иш берувчи билан меҳнат шартномаси2 тузган Ўзбекистон фуқароси бўлган ходимлар, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларгагина татбиқ этилишига қаратамиз (Меҳнат кодексининг 14 ва 77-моддалари).

Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида тузилади. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси (мазкур ҳолда ўқитиш хизматлари бўйича) ижрочи билан буюртмачи ўртасида тузилади.

Шу тариқа, юридик шахс билан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини тузган фуқаро унинг ходими деб эътироф этилиши мумкин эмас. Айни шу сабабли у солиқ солинадиган даромадни белгилаш чоғида СКнинг 171-моддасидаги истиснони қўллай олмайди.

 

1 Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир (Меҳнат кодексининг 72-моддаси).

 

2

 

 

Қатъий белгиланган солиқ солинадиган якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан даромадлар ЖШДС солиш объекти деб ҳисобланмайди (СКнинг 58-боби).

 

 


Елена ТАЙМАЗОВА,

«BAKER TILLY UZBEKISTAN» компаниялар гуруҳининг солиқ амалиёти бўйича етакчи мутахассиси.

 

Прочитано: 1141 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика