Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 28 / Ҳисоботга тайёрланамиз

Давр талабига ҳамоҳанг. Солиқ ҳисоботи шаклларидаги ўзгаришлар

2014 йил 13 июнда Адлия вазирлиги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга (25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон) мувофиқ ишлаб чиқилган МВ ва ДСҚнинг «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 2439-сон Қарор) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарорни рўйхатдан ўтказди. Хусусан, умумбелгиланган солиқ солиш тизими доирасида топшириладиган ҳисобот шакллари янгиланди*.

 

 

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича (2439-сон Қарорга 6-илова).Ушбу солиқ бўйича ҳисоботни сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар деб эътироф этиладиган шахслар Солиқ кодексининг (СК) 257-моддасига мувофиқ топширадилар. 2014 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу солиқ бўйича қуйидаги имтиёзлар бекор қилинган:

а) ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этган корхоналар учун. Шу муносабат билан жорий йилнинг II чорагидан бошлаб уларда Солиқ кодекси билан белгиланган тартибда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келади. Ушбу мажбуриятни бажариш учун сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли жойидаги солиқ органига 2014 йилнинг апрель–декабри учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун маълумотнома тақдим этиш лозим;

б) дори воситаларини тайёрлаш учун фойдаланиладиган сув ҳажмига солиқ солинадиган базани камайтириш қисмида.Шу сабабли Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобига илованинг 0202-«Солиқ солинмайдиган сув ҳажмига солиқ солинадиган базани камайтириш» сатри фақат 2014 йил

I

чораги якунлари бўйича тўлдирилади ва ушбу кўрсаткич бутун ҳисобот солиқ даври мобайнида ўзгармасдан қолади.Айни вақтда шуни эслатамизки, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботи сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги солиқ органларига СКнинг 263-моддаси билан белгиланган муддатларда йилига бир марта тақдим этилади. Бироқ солиқ тўловчилар бутун солиқ даври мобайнида СКнинг 264-моддасига мувофиқ ҳисобланган солиқ бўйича жорий тўловларни тўлайдилар.

Йил мобайнида мўлжалланаётган солиқ солинадиган база ўзгарган тақдирда, солиқ тўловчи сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишга ҳақли. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун жорий тўловларга солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади. Уларнинг суммаси ҳисоб-китобга кўра бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан 10 фоиздан ортиқ миқдорга камайтирилган тақдирда, солиқ органи жорий тўловларни сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаб чиқади.Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича (2439-сон Қарорга 7-илова).

СКнинг 265-моддасига мувофиқ юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўловчилар деб эътироф этиладиган шахслар томонидан тўлдириладиган солиқ ҳисоботи шакллари ҳам ўзгартирилди.

Чунончи, Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китобига қўшимча 0101–0105-сатрлар (асосий воситаларнинг, шу жумладан, молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган солиқ солинадиган асосий воситаларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати қисмида) ва 0201–0205-сатрлар (солиқ солинадиган базани камайтириш қисмида) киритилди, уларда асосий воситаларнинг қуйидаги гуруҳлар бўйича расшифровкаси назарда тутилган:

бинолар ва иншоотлар;

узатиш қурилмалари;

машиналар ва ускуналар;

транспорт воситалари;

бошқа асосий воситалар.

Ушбу Ҳисоб-китобга 4-илова – «Солиқ солинмайдиган мол-мулк рўйхати»га қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:2014 йил 1 январдан:

0201-сатрдан СК 269-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан уй-жой фонди объектлари чиқариб ташланди;

02015-сатрда «янгидан фойдаланишга киритилган янги технологик жиҳоз – беш йил муддатга» сўзлари СК 269-моддаси биринчи қисмининг 16-бандига асосан «фойдаланишда ўн йилдан кўп бўлмаган вақтда бўлган машина ва ускуналар» сўзлари билан алмаштирилди. 2014 йил 1 апрелдан мол-мулк солиғи бўйича қуйидагиларни назарда тутадиган имтиёзлар бекор қилинди:

а) солиқ солинадиган база қуйидагиларнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилди:

маданият муассасалари, мактабгача ва умумтаълим ўқув муассасалари эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган мол-мулкнинг;

қишлоқ хўжалиги (деҳқончилик, чорвачилик, балиқчилик) маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун фойдаланиладиган, қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган мол-мулкнинг;

алоқа йўлдошларининг;

лизингга олинган мол-мулкнинг, лизинг шартномаси амал қиладиган муддатга.Тегишинча, Ҳисоб-китобга 4-илованинг 0203, 0204, 0206 ва 02010-сатрлари фақат 2014 йил

I

чораги якунлари бўйича тўлдирилади ва уларнинг қийматлари бутун ҳисобот даври мобайнида ўзгармай қолади;б) мол-мулк солиғидан тўлиқ озод қилинади:

ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этадиган юридик шахслар.Шу муносабат билан жорий йилнинг

II

чорагидан бошлаб уларда Солиқ кодекси билан белгиланган тартибда юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни тўлашга доир мажбуриятлар юзага келади. Бунинг учун улар солиқ ҳисобига олинган жойдаги солиқ органларига 2014 йил апрель–декабрь учун юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун маълумотнома тақдим этишлари лозим.

 

 

*Ягона солиқ тўлови тўловчилари томонидан ҳисоботни тўлдириш бўйича тавсияларни «СБХ»нинг 24.06.2014 йилдаги 25–26 (1037–1038)-сонларида ўқинг.

 

Прочитано: 2346 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика