Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 28 / Ахборот-коммуникация технологиялари

Ягона портал: натижа ва истиқболлар

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан ушбу мавзуда матбуот анжумани ташкил этилди.


Тадбир 2013 йил 1 июлдан интернет тармоғидаги my.gov.uz манзилида ўз фаолиятини бошлаган Ягона интерактив давлат хизматлари портали ишга туширилганининг бир йиллигига бағишланди. Ушбу порталнинг фойдаланишга топширилиши ва уни изчил ривожлантириш Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ахборот соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси экани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси вакиллари ўтган бир йил мобайнида амалга оширилган ишлар натижасини сарҳисоб қилди. Чунончи, ўтган даврда ушбу тизимга давлат ва хўжалик бошқаруви, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, жумладан, туман ва шаҳар ҳокимликларининг беш юздан зиёд ташкилоти уланди. Ягона порталда икки юзга яқин, хусусан, давлат органлари раҳбарияти қабулига ёзилиш, бўш иш ўринлари билан танишиш, биометрик паспорт олиш учун ариза топшириш, тадбиркорларга мўлжалланган ва бошқа кўплаб хизматлар жорий этилди.

Ўтган давр мобайнида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фойдаланувчилар томонидан давлат ташкилотларига қарийб 20 минг мурожаат жўнатилиб, улардан 85 фоизи кўриб чиқилди ва жавоб қайтарилди. Қолган 15 фоизи эса кўриб чиқилмоқда. Жами мурожаатларнинг 11 фоизга яқини юридик шахслардан келиб тушган.

Таъкидлаш лозимки, Ягона интерактив давлат хизматлари портали «1060» ва «8-800-200-1818» рақамлари орқали қўнғироқ қилиш мумкин бўлган «call-center» хизматига эга. Мазкур рақамлардан фойдаланиб, давлат органларига ариза, шикоят ва таклифлар жўнатиш мумкин. Бугунги кунгача «call-center» орқали давлат органларига 7 500 дан зиёд мурожаат юборилган.

Матбуот анжуманида Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг амалга татбиқ этилгани давлат органларининг фуқаролар мурожаатларини, хизматлардан фойдаланиш учун келиб тушаётган аризаларни кўриб чиқишга нисбатан ёндашувини тубдан ўзгартиргани таъкидланди. Шу боис портални такомиллаштириш борасидаги ишлар аҳолининг эҳтиёжи инобатга олинган ҳолда давом эттирилади.

ЎзА.

 

 

Прочитано: 701 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика