Norma.uz

Сиз – хўжайинсиз, ўзингиз ўйланг уй-жой соҳасини тартибга солишда давлатнинг роли

Уйимиз гўё тақдир ҳукмига ташлаб қўйилган. Томдан чакка ўтади, қувурлар тешилган, йўлакларга қараб бўлмайди, ҳовлида ахлат уюмлари. Раисга сўзимиз ўтмайди. Ширкатга барча мурожаатларимиз битта сўз билан тугайди: «Пул йўқ, хоҳлаган жойингизга мурожаат қилинг». Шикоят қила бошласак, бизга шундай дейишади: «Сиз – хўжайинсиз, уй хўжалигингизни йўлга қўйиш тўғрисида ўзингиз қайғуринг». Наҳотки муаммоларимизни мустақил ҳал этишимиз керак бўлса? Давлат уй-жой соҳасини тартибга солишга жавоб берадими? Бу қандай ҳужжатлар билан назарда тутилган?

Р.Иброҳимов.

Тошкент шаҳри.

– Уй-жой кодексининг 5-моддасида белгиланишича, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг уй-жой муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:

уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлаш;

уй-жой фондини ва коммунал объектларни бошқаришни ташкил этиш;

ўз тасарруфидаги ҳудудда коммунал хизматларга оид тариф сиёсатини белгиланган тартибда шакллантириш;

уй-жой фондини ҳисобга олиш;

давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва фуқароларга ижара шартномаси шартлари асосида бериш;

давлат уй-жой фондидаги турар жойларни улардан белгиланган мақсадда фойдаланиш учун юридик шахсларга аренда шартномаси шартлари асосида бериш;

уй-жой фондидан фойдаланилиши ва унинг асралиши, аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматлар сифати устидан назоратни таъминлаш;

аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган ва кам таъминланган тоифалари орасидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш ҳамда уларни аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан уй-жой билан таъминлаш;

фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган ва кам таъминланган тоифалари учун уй-жой қуриш;

уй-жой қурувчиларга уй-жой қуриш учун, шунингдек хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларига доимий фойдаланишга белгиланган тартибда ер участкалари бериш;

уй-жой фондига хизмат кўрсатувчи коммунал хизмат кўрсатиш, ижтимоий ва транспорт инфратузилмаси объектларининг лозим даражада сақланиши ҳамда ривожлантирилишини таъминлаш;

давлат уй-жой фондининг турар жойларини бронлаштириш ва алмаштириш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.

Бундан ташқари, «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг (12.04.2006 йилдаги ЎРҚ-32-сон) 19-моддасида назарда тутилишича, ХУМШ аъзолари умумий йиғилиши бошқарув раиси ва бошқарувчи (ижрочи директор) ширкат аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этмаган тақдирда, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг бошқарув раисини чақириб олиш ҳамда бошқарувчини (ижрочи директори) лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги таклифларини, шунингдек ана шу лавозимларга номзодлар бўйича тавсияларини кўриб чиқиши мумкин.

 

Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 1953 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика