Norma.uz

Агар қўшнингиз тадбиркор бўлса

Уйимизнинг бутун биринчи қаватини нотурар жойлар эгаллаган. Уларда турли тадбиркорлик тузилмалари жойлашган. Уй аҳли кўпинча бундай қўшничиликдан норози бўлади, қандай асосда уйда дўкон ёки тамаддихона пайдо бўлганлигини муҳокама қилади. Кўп квартирали уйларнинг нотурар жойларида тадбиркорлар қандай фаолият турларини амалга ошира олишлари, қандайлари тақиқланганлигини билмоқчи эдим. Бу қандай ҳужжат билан тартибга солинади?

М.Ҳасанова.

Тошкент шаҳри.

 

– Кўп квартирали уйларнинг нотурар жойларида жойлаштириш учун рухсат берилган фаолият турларининг рўйхати Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомда (ВМнинг 24.01.2000 йилдаги 22-сон Қарорига 2-илова) келтирилган. Унга қуйидагилар киритилган:

1. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилиш (дўконлар, киоскалар, дўкончалар ва бошқалар).

2. Умумий овқатланиш (ресторанлар, кафе, кафетерийлар, музқаймоқ ва чанқовбосди ичимликлар барлари, газакхоналар ва бошқалар).

3. Маиший хизмат кўрсатиш (сартарошхоналар, пойабзал таъмирлаш, соат созлаш устахоналари, ателье ва бошқалар).

4. Банк хизматлари кўрсатиш (банкларнинг бўлимлари ва валюта алмаштириш пунктлари).

5. Алоқа хизматлари кўрсатиш (почта бўлими).

6. Қуйидагилар:

уй-жой ва таъмирлаш-фойдаланиш органларининг;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг;

маданият, халқ таълими, ижтимоий таъминот, соғлиқни сақлаш муассасаларининг;

жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг;

милиция пунктларининг;

прокуратура, суд органлари ва фуқаролик ҳолатини қайд қилиш бўлимининг;

адвокатура, нотариатнинг;

тадбиркорларнинг офислари ва идораларининг;

суғурта ташкилотларининг;

рассомлар ва ҳайкалтарошлар ижодий устахоналарининг;

маъмурий-бошқарув функциялари билан боғлиқ бўлган ҳокимият ва бошқарув органлари турли ташкилотларининг фаолияти.

Рўйхатга изоҳда кўрсатилишича, уй-жойлар (аввалги квартиралар)дан белгиланган тартибда яшаш учун мўлжалланмаган жойларга ўтказилган жойларда ва қайта жиҳозланган ертўлалар ва ярим ертўлаларда улардан фойдаланиш ҳудуднинг ва жонли муҳит ҳавосининг физик ва кимёвий ифлосланишига, уйда яшовчи шахсларнинг ҳаёт фаолияти нормал шароитлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган объектларни, шу жумладан, корхоналар ва ташкилотларнинг қуйидаги турларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди:

а) уйни қуришда ўтириладиган жойлари сони лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган, шунингдек, соат 23.00 дан кейин ҳам ишлайдиган умумий овқатланиш корхоналари (ресторанлар, кафе, тунги клублар ва барлар, дискотекалар);

б) кимёвий товарлар, сабзавот ва балиқ маҳсулотлари дўконлари, шунингдек, портлайдиган моддалар ва материаллар бор бўлган маҳсулотларни сотувчи дўконлар;

в) ўз ишлаб чиқаришида тез алангаланадиган моддаларни қўлловчи кимёвий тозалаш хоналари;

г) пойабзал тузатиш бўйича 10 тадан ортиқ иш ўрнига эга бўлган устахоналар;

д) ҳаммомлар, сауналар;

е) АТС, шаҳарлараро алоқанинг кеча-кундуз фойдаланиладиган сўзлашув пунктлари ва телеграф;

ж) жамоат ҳожатхоналари;

з) маросимлар билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш муассасалари;

и) саноат корхоналари.

 

Ирина ГРЕБЕНЮК олиб борди.

Прочитано: 693 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика