Norma.uz

Ўзбошимчаликка тақиқ

Кўпинча нотурар жой мулкдорлари (ижарачилари) ўз фаолияти доирасида кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулки, уйга туташ ҳудуднинг ҳолатини ёмонлаштирадилар. Масалан, биз пештоқни таъмирладик, нотурар жой мулкдори эса уни эълон ва плакатлар билан «безади». Ёки нотурар жойда дўкон очишга улгурмасданоқ, рухсат олмасдан қўшимча бино қура бошлади. Яна бири уйдаги холл бир қисмини олиб, бу ерда дўкон очмоқчи. Бу қонун ҳужжатларига қанчалик мувофиқ бўлади? Улар бундай ўзбошимчаликка тақиқ қўядими?

 

А.Валиев.

Тошкент шаҳри.

 

 

– Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 24.01.2000 йилдаги 22-сон Қарорига 2-илова) 12-бандида белгиланишича, нотурар жойлар мулкдорлари (арендага ва ижарага олувчилари)га қуйидагилар тақиқланади:

жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг тегишли рухсатномаси бўлмаган тақдирда уйнинг ён-атрофидаги йўлакларда палаткалар, дўкончалар ўрнатиш;

уй-жойлар ва бошқа иморатларнинг деворларига тегишли рухсатномасиз ҳар хил чўзинчоқ кўрсаткичлар, пешлавҳалар, флагштоклар, меъморчилик деталлари ва бошқа қурилмаларни маҳкамлаш;

ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган уй-жойларнинг олд томонига афишалар, плакатлар, ҳар хил ­эълонларни ёпиштириш;

тегишли рухсатномасиз ҳар хил иморатлар ва иншоотларни ўзбошимчалик билан қуриш;

маиший чиқиндиларни ушбу мақсадлар учун белгиланмаган жойларга тўкиш, ташлаш ва ёқиш;

ёнғин бўлганда ўтиладиган жойлар, умумий йўлаклар, зинахоналари, қўшимча чиқиш жойлари ва уйнинг бошқа умумий жойларини буюмлар ва асбоб-ускуналар билан тирбанд қилмаслик;

яшаш учун мўлжалланмаган жойларда, ертўлаларда, зина хоналарида, пешайвон ва балконларда тез алангаланадиган, портлайдиган, радиоактив ҳамда заҳарли материаллар ва моддаларни сақлаш;

яшаш учун мўлжалланмаган жойда бинони бузувчи ёки уйдаги бошқа яшовчиларнинг нормал ҳаёт шароитларини бузувчи ишларни амалга ошириш;

яшаш учун мўлжалланмаган жойларни конструктив элементларнинг кўтариш қобилиятини ва уйнинг зилзилага бардошлилигини бузадиган қилиб бошқа мақсадда қайта жиҳозлаш ва қайта жойлаштириш ишларини ўзбошимчалик билан амалга ошириш;

телерадио аппаратлари учун якка тартибдаги антенналарни уй-жойларнинг томларида ваколатли органларнинг рўйхатисиз ўрнатиш;

уй-жойнинг ҳовлисида ушбу мақсадлар учун махсус ажратилган жойлардан бошқа жойда транспорт воситаларининг исталган турини сақлаш, уларни тузатиш ва ювиш, шунингдек, туташиб кетган ҳудуднинг транспорт юрадиган қисмида устунлар ва бошқа тўсиқлар ўрнатиш;

иситиш қозонлари, радиаторларни ўзбошимчалик билан ўрнатиш ёки уларнинг иситиш майдонини кенгайтириш, уларга иссиқ сувдан фойдаланиш учун сув олинадиган кранлар ўрнатиш, шунингдек, уларга борадиган йўлларни ёпиб қўйиш;

элеватор узелларида уй-жойга иссиқлик беришни ўзбошимчалик билан созлаш, шунингдек, иссиқ сув, канализация қувурлари ва бошқа тармоқлар схемаларини ўзгартириш;

умумий фойдаланишга мўлжалланган жойларни эгаллаб олиш;

соат 23.00 дан бошлаб соат 8.00 гача товуш даражаси 45 дБАдан ортиқ бўлган телерадио аппаратлардан, яшовчиларнинг тинчлигини бузувчи бошқа қурилмалардан фойдаланиш;

яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан белгиланган мақсаддан бошқа мақсадларда фойдаланиш;

жойнинг бузилишига олиб келувчи ёхуд қаттиқ шовқин ва тебраниш ҳосил қилувчи ёхуд ҳавони ифлос қилувчи, фуқароларнинг нормал ҳаёт фаолиятига халақит берувчи ишларни бажариш ёки бошқа ҳаракатларни содир этиш.

Нотурар жойлардан фойдаланиш тартибини бузган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

 

Ирина ГРЕБЕНЮК олиб борди.

Прочитано: 769 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика