Norma.uz

Ҳуқуқ бўлган жойда мажбурият ҳам бор

«Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонун ва ХУМШ уставида ширкат ва унинг аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланади. Бироқ, уй-жой мулкдорларидан ташқари, кўп квартирали уйда нотурар жойларнинг мулкдорлари (ижарачилари) бор. Улар қонун ҳужжатларига мувофиқ қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгалар?

Т.Ермакова.

Тошкент шаҳри.

– Нотурар жой мулкдорлари (ижарачилари)нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 24.01.2000 йилдаги 22-сон Қарорига 2-илова) билан тартибга солинади.

Яшаш учун мўлжалланмаган жойнинг мулкдори (арендага олувчи, ижарага олувчи) яшаш учун мўлжалланмаган жойдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ва унга носаноат хусусиятига эга бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни жойлаштириш учун фойдаланиш ҳуқуқига, мулкдор эса фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаган ҳолда эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш (сотиш, алмаштириш, ижарага бериш, арендага бериш ҳамда уй-жой қонунчилигига зид бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш) ҳуқуқига эгадир (Низомнинг 6-банди).

Низомнинг 7-бандига кўра яшаш учун мўлжалланмаган жойнинг мулкдори (арендага олувчи, ижарага олувчи):

а) турар жойлар, жойлар ҳамда уйлар ва уй атрофидаги ҳудуднинг ободонлаштириш элементлари сақланишини таъминлашга ва ўзига тегишли жойни ўз ҳисобидан сақлашга;

б) жойга, санитария-техника асбоб-ускуналари ва бошқа асбоб-ускуналарга (сув қувури, канализация, марказий иситиш, иссиқ сув таъминоти, газ асбоб-ускуналари ва бошқаларга) эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга;

в) электр ва иссиқлик энергиясини, сув, газни тежаб сарфлашга, уларнинг бекор оқиши ва хўжасизларча сарфланишига йўл қўймасликка, электр, газ ва сув ҳисоблагичларни ўрнатишга;

г) ёнғин хавфсизлиги қоидаларига, уй-жойлар ва улардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига риоя қилишга;

д) уй-жойда хавфсиз ва соғлом ҳаёт муҳитини таъминлашга;

е) жойда, санитария-техника асбоб-ускунасида ёки бошқа асбоб-ускуналарда носозликлар аниқланганда дарҳол шикастланишларни бартараф этишнинг мумкин бўлган чора-тадбирларини кўришга ҳамда зарур ҳолларда тегишли авария-таъмирлаш хизматига маълум қилишга;

ж) авария ҳолатлари пайдо бўлганда ўзи эгаллаб турган жойга аварияларни бартараф этиш учун тегишли авария-таъмирлаш хизматлари вакилларининг киришини таъминлашга;

з) ўзига тегишли жойга техник хизмат кўрсатиш, кўп квартирали уйлардаги умумий фойдаланиладиган жойларни сақлаш ва таъмирлаш, коммунал хизматлар бўйича харажатларни шартномада ва амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда тўлашга мажбурдир.

 

Ирина ГРЕБЕНЮК олиб борди.

Прочитано: 2093 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика