Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 25-26 / Почта қутиси

Ошхонангиздаги комбайн

Онамни қизим билан ёзда Витебскка (Белоруссия) юбормоқчиман. У ерда яшовчи синглим қишдаёқ менга совға сифатида Литвада ишлаб чиқарилган ошхона комбайнини сотиб олган. Уни онамдан бериб юбормоқчи. Ўзбекистонга олиб кириш чоғида муаммолар юзага келмайдими? Кейинги вақтда маиший техникада ўзбек тилидаги тавсиф бўлиши талаб қилиняпти.

Г.Брошкина. 

 

– Ошхона комбайнининг нархи Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бож олинмайдиган товарларни олиб киришнинг чегараланган меъёрлари1 билан белгиланган 1 000 АҚШ долларига эквивалент бўлган суммадан ошмаса керак. Шундай бўлса-да, олиб кириш чоғида чек ёки товар учун тўланган суммани тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат бўлса ёмон бўлмайди.

Жисмоний шахслар олиб кирадиган товарларнинг мақсадини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга2 кўра божхона органининг мансабдор шахси белгилайди. Ошхона комбайни 1 нусхада ва ўз эҳтиёжлари (шахсан фойдаланиш) учун олиб кирилаётганлиги боис божхоначиларда саволлар туғилмаса керак.

Маркалашга келсак, Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2013 йилдаги 127-сон Қарорига кўра, у жисмоний шахслар ўз эҳтиёжлари учун олиб кирадиган ҳамда ишлаб чиқариш ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган истеъмол товарларига татбиқ этилмайди.

 

1МВ ва БББ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2ДБҚ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.06.2002 йилда 1147-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз

Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2176 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика