Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 25-26 / Почта қутиси

Қорамол учун паспорт

Биз Сариоғочда уй сотиб олдик, у ерга кўчмоқчимиз. Сигир, той ва қўйларни олиб ўтишда божхоначиларга ветеринар рухсатномасини тақдим этиш кераклиги тўғрими?

С.Маткаримов.

 

– Ҳақиқатан ҳам, Давлат ветеринария назорати остидаги юкларнинг экспорти, импорти ҳамда транзитида ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш ва уларни ташиш қоидаларига (БДВБ бошлиғининг АВ томонидан 22.01.2004 йилда 1302-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) кўра давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни фақат тегишли ветеринария ҳужжатлари мавжуд бўлгандагина божхона чегараси орқали олиб ўтиш мумкин. Бундай товарлар рўйхатига (Қоидаларга 1-илова) тирик ҳайвонлар (01-гуруҳ): отлар (0101), тирик қорамол (0102), шу жумладан сигирлар ҳам; тирик қўй ва эчкилар (0104) киритилган. Унда уй паррандалари: товуқлар (Gallus domesticus), ўрдаклар, ғозлар, куркалар ва цесаркалар (0105) ҳам бор.

Уларни олиб чиқишга рухсатномани Ўзбекистоннинг бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосарлари беради. Олиб чиқилаётган тирик ҳайвоннинг эгаси юк жўнатилаётган ҳудудий ветеринария хизматига ариза бериши керак. Унда ҳайвон эгасининг Ф.И.Ш., олиб чиқилаётган маҳсулотнинг номи ва унинг миқдори, тайинланган мамлакати, транспорт тури, давлат чегарасини кесиб ўтишнинг мўлжалланаётган чегара пунктлари кўрсатилиши керак. Вилоят давлат ветеринария хизмати бир ҳафта ичида экспорт қилинаётган юк ва маъмурий ҳудуд эпизоотик вазиятининг импортчи мамлакат ветеринария талабларига мувофиқлигини текширади. Ўта хавфли касалликларни аниқлаш учун карантин заруратида ушбу муддат 3 ҳафтагача чўзилиши мумкин.

Зарурий тадбирлар ўтказилганидан кейин вилоят ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари юкни экспорт қилишга рухсат сўраб Ўзбекистон бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосарига мурожаат қилади, у 3 кун ичида олиб чиқишга ёзма рухсатнома ёки тақиқлашнинг асосли сабабларини кўрсатган ҳолда рад жавоби бериши керак.

Айтиш жоизки, Ўзбекистондан чиқиб кетаётган шахсларга тегишли бўлган номаҳсулдор ҳайвонларга (2 тадан кўп эмас), уларга ит ва мушуклар киради, шунингдек паррандаларга (10 бошдан кўп эмас) ҳудудий ветеринария хизмати томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлар етарлидир.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз

Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 705 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика