Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 25-26 / Почта қутиси

Плойка радар эмас

Биз яқинда сартарошлик хизматлари кўрсатиладиган салон очдик. Июнда устани Ригага, таниқли сартарошнинг маҳорат синфига юборяпмиз. У ерда устамиз соч учун замонавий электр асбобларни (янги авлод соч силлиқлагичлар, фенлар, плойка ва электр бигудиларини) чегирма билан сотиб олиши мумкин. Уларни олиб кириш учун Алоқа вазирлиги томонидан бериладиган махсус рухсатномага эга бўлиш лозимлиги тўғрими?

Э.Хайрулина,

МЧЖ директори.

 

– Хатнинг мазмунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг Электр магнит мувофиқлиги маркази томонидан бериладиган рухсатнома тўғрисида сўз боряпти. Сизнинг ҳолатда у талаб қилинмайди. Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб ўтиш тартибига (ДБҚ ҳамда Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 9.11.1998 йилда 526-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1-иловада фақат Давлат алоқа қўмитасининг рухсатномаси бўйича олиб кириш ва фойдаланишга йўл қўйиладиган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларнинг рўйхати келтирилган. Хатда саналган сочни парвариш қилиш учун мўлжалланган, ТИФ ТНнинг 8516-товар гуруҳига кирадиган электр термик аппаратлар мазкур рўйхатда кўрсатилмаган.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз

Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 672 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика