Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 25-26 / Бизнинг маслаҳатлар

Қўшимча ер ажратилганда ЯСТ кўпаяди

Хусусий ишлаб чиқариш корхонамиз (ЯСТ тўловчиси) лойиҳалаштириш ишлари билан шуғулланади. 2013 йилга қадар эгаллаб турган ер майдонимиз 576,0 кв.метрни ташкил этар эди. Қарши шаҳар ҳокимининг қарорига асосан автотранспорт воситаларининг тўхташ жойларини ташкил қилиш мақсадида корхонамизга жами 4 412,0 кв.метр ер майдони ажратиб берилган.

Биз автотранспорт воситаларининг тўхташ жойи бўйича хизматлар фаолиятидан ЯСТни қандай тартибда тўлаймиз?

И.Ҳикматов, «Газтаъмир монтаж» ХИЧК раҳбари.

Қарши шаҳри.

 

– Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган, кейинги ўринларда 2203-сон Низом) асосан 2011 йилнинг 1 июлидан бошлаб ЯСТ тўловчилари бу солиқни Солиқ кодексида белгиланган тартибда, Президентимизнинг макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози тўғрисидаги қарори билан тегишли йил учун тасдиқланган ставкалар бўйича, лекин энг кам миқдордан – эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб ўрнатилган  пасайтирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг уч бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар.

2203-сон Низомнинг 3-бандига асосан ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда юридик шахслар томонидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари ҳисобга олинади. Ушбу тартиб сизнинг ҳолатингизда Қарши шаҳар ҳокимининг қарорига асосан сизга ажратиб берилган ер майдонларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш фаолиятига келсак, Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 5.04.2010 йилдаги 63-сон қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринларда – 63-сон Низом) 15–18-бандларида бундай фаолият бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахсларнинг Солиқ кодексида белгиланган тартибда бюджетга қатъий белгиланган солиқ ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим тўлашлари кўрсатилган эди. Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 31.07.2013 йилдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринларда – 213-сон Низом) қабул қилингач, 63-сон Низом ўз кучини йўқотган.

213-сон Низомнинг 5–9-бандларида автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматлари автомобиллар тўхташ жойларида фақат юридик шахслар томонидан кўрсатилиши, ер участкаларини бериш масалалари бўйича қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.2013 йилдаги «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 54-сон қарорига мувофиқ туман (шаҳар) ҳокими томонидан қабул қилиниши белгиланган.

Ҳокимнинг қарорида тегишли режа-картография материаллари илова қилинган ҳолда автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун берилаётган ер участкалари майдони, уларнинг контури аниқ кўрсатилган бўлиши керак.

Президентимизнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига (кейинги ўринларда ПҚ-1887-сон қарор) 10-иловада 2013 йил учун ҳамда 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон қарорига (кейинги ўринларда ПҚ-2099-сон қарор) 10-иловада 2014 йил учун автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар томонидан вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар бўйича (сизнинг ҳолатингизда Қарши шаҳри бўйича) эгалланган ҳар бир кв.метр майдон учун физик кўрсаткичда ҳар ойда қатъий белгиланган солиқ ставкаси ЭКИҲнинг 0,06 коэффициенти миқдорида тўланиши кераклиги қайд этилган.

Демак, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар 2013 йилнинг 1 августига қадар ПҚ-1887-сон қарор билан белгиланган ставкада қатъий белгиланган солиқ тўлашлари лозим бўлади.

Корхонангиз ЯСТ тўловчиси ҳисобланганлиги туфайли 2013 йилнинг 1 августидан бошлаб автомототранспорт воситаларини доимий ёки вақтинча сақлаш фаолияти бўйича ЯСТни 2203-сон Низом қоидалари талаблари асосида ва 2013 йил учун ПҚ-1887-сон қарорга 9-1-ило­вага асосан ҳамда 2014 йил учун ПҚ-2099-сон қарорга 9-1-ило­вага асосан ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушумдан 6 фоиз миқдорида, бироқ эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб ҳисобот чораги учун ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлаши лозим бўлади.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳатчилари

ташкилоти эксперти Ғуломжон Тўлаганов томонидан тайёрланди.

Прочитано: 2336 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика