Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 25-26 / Бизнинг маслаҳатлар

Сиртдан ўқиган талабага ҳам имтиёз бор

Билишимизча, жисмоний шахсларга Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўзининг ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг таълим олиши учун ҳақ тўлашга йўналтириладиган солиқ солинадиган даромадини камайтиришни назарда тутадиган имтиёз берилган. Агар корхонада ишловчи ходимнинг ёши 26 дан ошган бўлиб, сиртдан ўқиса ва ўзининг таълим олиши учун ўзи ҳақ тўласа, юқоридаги имтиёз унга татбиқ этиладими?

Республикамиздаги Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти имтиёзни қўллаш мақсадида олий ўқув юрти бўлиб ҳисобланадими ёки йўқми?

Қувондиқ Рихсибоев,

корхона бош бухгалтери.

Чирчиқ шаҳри.

 

– Ҳақиқатан ҳам Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-бандига асосан фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммалари тарзидаги даромадларига солиқ солинмайди.

Мазкур имтиёз Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисида низомга (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 27.05.2010 йилда 2107-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган, 2107-сон Низом) асосан қўлланилади.

2107-сон Низомнинг 5-бандига кўра, ўзининг ўқиши ёки ўз фарзандларининг ўқиши учун тўланганда солиқ чегирмаси жисмоний шахс – таълим олувчига, шунингдек агар ўқиш учун тўлов таълим олувчи 26 ёшга тўлгунига қадар амалга оширилган бўлса, унинг ота-оналарига берилади. Демак, солиқ чегирмаси таълим олувчига, шунингдек унинг ота-онасига, агар ўқиш учун ҳақ таълим олувчи 26 ёшга тўлгунга қадар тўланса, тақдим этилади.

Бундан келиб чиқадики, таълим олувчининг ёшига доир чеклов фақат ўз фарзандларининг ўқиши учун ҳақ тўлайдиган ота-оналар томонидан имтиёзнинг қўлланиши мақсадида белгиланган. Агар таълим учун ҳақни талабанинг ўзи тўласа, имтиёз унинг ёшини чегараламасдан қўлланади.

Солиқ чегирмасини қўллаш олий ўқув юртида таълим олиш шаклига (кундузги ёки сиртқи) боғлиқ эмас, чунки Солиқ кодекси 179-моддасининг 31-банди ва 2107-сон Низомда таълим олиш шаклига боғлиқ ҳолда имтиёзни қўллаш шартлари назарда тутилмаган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тақдим этган маълумотларга кўра, Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти давлат аттестациясидан ўтган ва кейинчалик аккредитацияланган, улардаги ўқитиш солиқ чегирмасини қўллаш имконини берадиган олий ўқув юртлари рўйхатига киритилган.

Шу тариқа, юқорида баён этилганлардан келиб чиқилса, сизнинг ходимингиз солиқ чегирмаси сифатидаги имтиёзни қўллаш ҳуқуқига эгадир.

 

Жавоблар «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳатчилари

ташкилоти эксперти Ғуломжон Тўлаганов томонидан тайёрланди.

Прочитано: 809 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика