Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 25-26 / Бизнинг маслаҳатлар

Жамоат бирлашмаси даромад олганда...

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши (ХХТУТ бўйича коди – 98100) Қарши шаҳрида жойлашган бўлиб, нотижорат ташкилот сифатида рўйхатдан ўтказилган.

Кенгаш партияга аъзолик бадали йиғимидан ташқари, ўз балансида бўлган нотурар жой биноларини ижарага беришдан даромад олади. Сиёсий партиялар мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадидан фойда, мол-мулк, ер ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларини ҳисоблаши ва тўлаши лозимми?

Республикамизда сиёсий партияларнинг ушбу даромадидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бобида давлат солиқ инспекциялари турлича муносабатда бўлишмоқда, яъни айрим вилоятларда ижара даромадидан солиқ ва бошқа мажбурий ажратмалар ундирилмоқда, айрим вилоятларда эса – йўқ.

Ш.Аҳмедов,

Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши

бош бухгалтери.

Қашқадарё вилояти.

 

– Солиқ кодексининг 17-моддасига кўра, нотижорат ташкилотлари деганда фойда олишни фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ва олинган даромадларни ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган юридик шахслар тушунилади.

Нотижорат ташкилотларига бюджет ташкилотлари, шу жумладан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ташкилотлар киради.

Тадбиркорлик тузилмаларидан фарқли равишда, нотижорат ташкилотлари даромад (фойда) олишни ўзининг мақсади деб ҳисобламайди ва олинган даромадларни ўз иштирокчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайди. Шу сабабли нотижорат ташкилотлари фойда солиғини тўловчилар ҳисобланмайди. Мазкур қоида Солиқ кодексининг 126-моддаси билан белгиланган бўлиб, унга кўра, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётганда нотижорат ташкилотлари ўзи тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан олинган фойдадан солиқ тўловчи бўлади.

Нотижорат ташкилотлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш пайтида Солиқ кодексининг X, XI ва XII бўлимларида назарда тутилган солиқларни тўлайдилар, яъни улар тадбиркорликни амалга ошириш мақсадида фойдаланиладиган сув, мол-мулк ва ер участкалари ҳажмлари бўйича белгиланган тартибда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун, юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқлар ва ер солиғини тўлашлари керак бўлади.

Сиз балансингизда бўлган нотурар жой биноларини ижарага беришдан даромад олар экансиз, агар мазкур даромаднинг салмоғи ялпи тушумда юқори бўлса, бу фаолият тадбиркорлик фаолияти ҳисобланади, чунки у даромад олиш мақсадида амалга оширилади, яъни хизматлар пулли асосда кўрсатилади.

Шуни қайд этиш лозимки, нотижорат фаолиятидан ташқари, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи нотижорат ташкилотлар фаолиятнинг турли хиллари билан боғланган даромадлар ва харажатларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида юритишлари шарт.

Муайян фаолият турига киритилган барча даромад ва харажатлар тегишли ҳисоб ҳужжатлари билан тасдиқланиши керак.

Солиқ кодексининг 130-мод­дасига асосан мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар, агар ушбу хизматлардан олинган жами даромадлар суммаси товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларнинг умумий суммасида устунлик қилса, хизматларни реализация қилишдан олинган даромадлар деб эътироф этилади.

Солиқ кодексининг 257, 265 ва 279-моддалари талабларидан келиб чиқиб, нотижорат ташкилотлари сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқ ва ер солиғи тўламайдилар.

Шу билан бирга, мол-мулкни оператив ижарага беришдан олинган даромад Солиқ кодекси 132-моддаси биринчи қисмининг 2-банди бўйича бошқа даромад ҳисобланади. Бунда нотижорат ташкилотларининг мол-мулкни ижарага беришдан олинган бошқа даромадларига солиқ солинмайди.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳатчилари

ташкилоти эксперти Ғуломжон Тўлаганов томонидан тайёрланди.

Прочитано: 793 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика