Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 25-26 / Бизнинг маслаҳатлар

Тиббий жиҳоз олиб келинганда...

Хусусий корхонамиз (ХХТУТ бўйича коди – 71150) кўп йиллар мобайнида шаҳар аҳолисига хизмат қилиб келмоқда. Аҳолига хизмат кўрсатиш турларини ва иш ўринларини янада кўпайтириш мақсадида корхонамиз таркибида замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатувчи марказни очмоқчимиз. Мазкур қўшимча фаолият турини йўлга қўйсак, хусусан янги тиббий жиҳозни импорт қилсак, қандай солиқ имтиёзларидан фойдаланишимиз мумкин бўлади?

Раъно Нуранова.

Қарши шаҳри.

 

– Президентимизнинг 19.09.2007 йилдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» ПФ-3923-сон Фармони 7-банди билан 2007 йилнинг 1 октябридан аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатувчи (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) тиббиёт муассасалари 2018 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқлар ва Республика йўл жамғармаси ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ўтказиладиган мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган бўлиб, бунда бўшайдиган маблағларни тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга мақсадли равишда йўналтириш кераклиги белгиланган.

Фармоннинг 8-бандига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат1 бўйича олиб келинадиган янги тиббий жиҳозлар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисм ва тиббиёт ускуналарининг сарфланадиган материаллари 2018 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинган.

Алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, барча солиқларни тўлашдан озод бўлиш ҳуқуқи бўйича имтиёз аҳолига пуллик тиббий хизматлар (стоматологик ва косметологик хизматлардан ташқари) кўрсатадиган тиббиёт муассасаларига берилган, яъни корхона тиббиёт муассасаси сифатида рўйхатдан ўтказилиши ва тиббий хизматлар кўрсатиш унинг асосий фаолият тури ҳисобланиши керак.

Корхонангизнинг асосий фаолият тури улгуржи савдо ҳисобланган тақдирда, тиббиёт муассасалари учун назарда тутилган барча солиқларни тўлашдан озод бўлиш ҳуқуқи сизга татбиқ этилмайди.

 

1ВМнинг 31.12.2013 йилдаги 356-сон Қарори билан тасдиқланган Четдан олиб киришда божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинадиган янги тиббий асбоб-ускуналар, тиббий асбоб-ускуналарга бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материаллари рўйхати.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳатчилари

ташкилоти эксперти Ғуломжон Тўлаганов томонидан тайёрланди.

Прочитано: 752 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика