Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 25-26 / Ҳисоботга тайёрланамиз

2014 йил иккинчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар

«СБХ»нинг 8.04.2014 йилдаги 14 (1026)-сонида «Norma Ekspert» мутахассислари томонидан тайёрланган жорий йилнинг I чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар чоп этилган эди. Бугун биз мутахассисларнинг II чорак учун ЯСТ ҳисоб-китоби ва ҳисоботни тўлдириш бўйича тавсияларини чоп этяпмиз.

 

Турли фаолият соҳаларидаги корхоналар учун муайян вазиятларда қисман озод қилиш тарзидаги имтиёзлар мавжуд бўлганда, солиқ солинадиган базани камайтириш, солиқ ставкасини пасайтириш, ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоб-китоб қилиш тартиби ҳамда тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси тушунтириб берилади. Ҳар бир вазият ЯСТ ҳисоб-китобини ва унга иловаларни, шунингдек Энг кам миқдор маълумотнома-ҳисоб-китобини тўлдиришга доир тавсиялар билан берилади.

Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

 

Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

 

Ягона солиқ тўлови:

 

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

 

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан – ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади.

 

Солиқ кодексининг 360-моддаси.

 

 

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим турдаги солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқаришда уларнинг тўланиши лозим бўлган энг кам миқдори белгиланади.

 

Солиқ кодексининг 28-моддаси тўртинчи қисми.

 

ДИҚҚАТ: ҲИСОБОТДАГИ ЎЗГАРТИРИШЛАР

Маълумки, ЎзРнинг 20.01.2014 йилдаги ЎРҚ-365-сон Қонуни ва Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарори билан айрим турдаги солиқларни, шу жумладан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Ўзгартиришлар солиқ ҳисоботи шаклларида ҳам ўз аксини топди ҳамда МВ ва ДСҚнинг «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (АВ томонидан 13.06.2014 йилда 2439-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган1) билан киритилди.

 

Хусусан, тўловларни пластик карталар орқали қабул қиладиган хизматлар, умумий овқатланиш ва савдо соҳасидаги корхоналар учун ЯСТ пасайтирилган ставкасининг фоизи камайтирилганлиги (10%дан 5%га) муносабати билан ЯСТ ҳисоб-китобидаги2 0802-сатрнинг «Кўрсаткичлар» устунидаги «10» рақами «5» рақами билан алмаштирилди.

 

Аниқлаштириш транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмоли учун солиқ тўловчи корхоналар учун ҳам жорий этилди. Улар Ҳисоб-китобнинг 010-«Товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан соф тушум» сатрида кўрсатиб ўтилган солиқ суммасини кўрсатмайдилар. Шу муносабат билан Ҳисоб-китобга 4-иловада мазкур солиқ кўрсатилмайди (0208-сатри тўлдирилмайди).

 

Эслатиб ўтамизки, 2014 йил 1 апрелга қадар тўлиқ амортизацияланган асосий воситаларни реализация қилишдан ёки тугатишдан олинган даромадлар Ҳисоб-китобга 4-илованинг 0212-сатри бўйича солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтирар эди. 1 апрелдан бошлаб мазкур имтиёз бекор қилинди. Жорий йилнинг I чорагида ушбу имтиёзни қўллаган корхоналарда бутун ҳисобот солиқ даври (йили) мобайнида мазкур сатр қиймати ўзгаришлар қолдирилади.

 

Ҳисоб-китобга 1-иловада кўчмас мулк объектларини ижарага берадиган корхоналарга 4 та ижара шартномаси мавжуд бўлганда, агар қуйидаги шартлар бир вақтда бажариладиган бўлса, кўрсаткичларни битта сатрга жамлашга рухсат этилди:

 

ижарага олинаётган бинодан бир хил мақсадда фойдаланиш, яъни барча ижарачилар ижарага олинган майдондан бир хил мақсадда (фақат ишлаб чиқариш, фақат сақлаш ва ҳоказо) фойдаланишса;

 

объектлар (хоналар) бир ҳудудда жойлашган бўлса (масалан, барча объектлар Тошкент шаҳри доирасида);

 

1 кв.м учун ижара ҳақи суммаси бир хил бўлса;

 

ижара шартномаларининг амал қилиш муддати бир хил бўлса.

 

Ҳисоб-китобга иловаларнинг қолганларига ўзгартиришлар киритилмаган.

 

1-вазият.

ИККИТА САВДО ШОХОБЧАСИ ВА КАФЕГА ЭГА БЎЛГАН ЧАКАНА САВДО КОРХОНАСИ УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

Корхона иккита савдо шохобчасига эга: Тошкентда (солиқ ҳисобига олинган жойда) озиқ-овқат дўкони ва Чирчиқда қурилиш материаллари дўкони, шунингдек кафе.

I чорак якунларига кўра реализация қилишдан тушум 180 000 минг сўмни ташкил этди. Шундан:

 

Тошкентдаги дўкон бўйича: алкоголли маҳсулот реализацияси – 20 000 минг сўм, улардан 12 000 минг сўм пластик карталар қўлланиб тўланган; бошқа озиқ-овқат товарларидан – 95 000 минг сўм, жумладан 46 000 минг сўми терминал орқали;

 

Чирчиқдаги дўконда – 29 000 минг сўм, шу жумладан 18 000 минг сўм пластик карталар қўлланиб тўланган;

 

кафе бўйича – 36 000 минг сўм, улардан 17 000 минг сўми терминал орқали тўланган.

 

I чорак учун умумий кўрсаткичлардан товар айланмаси ҳажми март ойида 46 300 минг сўмни ташкил қилди.

 

I чорак учун бюджетга ҳисоб-китоб бўйича (қўшимча ҳисоблаб ёзишларсиз) 8 561 минг сўм тўланди.

 II чоракда Тошкент шаҳридаги дўконда товарлар реализациясидан тушган 90 500 минг сўм тушум қуйидагича тақсимланди:

 

алкоголли маҳсулот реализацияси – 11 000 минг сўм, улардан 6 600 минг сўм пластик карталар қўлланиб тўланган;

 

бошқа озиқ-овқат товарларидан – 79 500 минг сўм, жумладан 26 500 минг сўми терминал орқали ва 1 090 минг сўми апрель ойида харидор – юридик шахс томонидан пул ўтказиш йўли билан тўланган.

 

Умумий овқатланиш (кафе) бўйича тушум 16 400 минг сўмни ташкил қилди, улардан 9 000 минг сўми терминал орқали тўланган.

 

Апрель ойида Чирчиқдаги дўконда тушум – 6 300 минг сўм, улардан 2 200 минг сўми терминал орқали тўланган. Май-июнь ойларида ушбу дўконда савдо операциялари тўхтатилган.

  

II чорак учун ЯСТ ҳисоб-китобида қуйидагиларни ҳисобга оламиз:

 

чакана савдода нақд ҳисоб-китоб ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг пластик карталарини қўллаган ҳолда товар учун ҳақ тўланади. Товарларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиш ўтган ойдаги ойлик товар айланмасининг 10%и доирасида амалга оширилиши мумкин (Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомнинг3 19-банди). Бюджет ташкилотлари ва ижтимоий соҳадаги муассасалардан – болалар, даволаш муассасалари, қариялар уйлари, болалар уйлари, ногиронлар уйлари, илмий ва маърифий муассасалардан тўлов пул ўтказиш йўли билан чекловларсиз қабул қилинади.

 

Товарлар белгиланган лимит доирасида нақдсиз ҳисоб-китоб бўйича реализация қилинишидан тушган тушумга (бюджет ташкилотларига ва юқорида санаб ўтилган ижтимоий соҳа муассасаларига тўлиқ реализация қилинган тақдирда) чакана савдо корхоналари учун белгиланган ЯСТ ставкаси бўйича солиқ солинади;

 

чакана савдо корхоналари учун ЯСТ ставкалари савдо шохобчалари жойлашган жойига қараб белгиланган: Тошкент шаҳрида – 4%, Чирчиқ шаҳрида – 2%. Умумий овқатланиш (кафе) бўйича 10%лик ставка қўлланилади. 2014 йилда пластик карталарни қўллаб (шу жумладан кафеда терминал орқали) олинган тушумдан ЯСТ амалдагига нисбатан 5%га пасайтирилган ставка бўйича ҳисобланади:

 

Тошкент шаҳридаги дўкон бўйича – 3,8% (4 – 4 х 5%);

 

Чирчиқ шаҳридаги дўкон бўйича – 1,9% (2 – 2 х 5%);

 

кафе бўйича – 9,5% (10 – 10 х 5%);

 

ЯСТнинг энг кам миқдори ҳар бир чорак якунларига кўра (ортиб бормайдиган якун билан) асосий фаолият турига боғлиқ ҳолда аниқланади.

 

Чакана савдо корхонаси ЯСТни қуйидагича тўлайди:

 

қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда, агар унинг асосий фаолият тури якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан реализация қилиниши учун рухсат берилган товарлар чакана савдоси ҳисобланса;

 

ер солиғининг 3 бараварини ҳисобга олган ҳолда, агар асосий фаолият тури якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан реализация қилиниши учун рухсат берилмаган товарлар чакана савдоси ҳисобланса. Якка тартибдаги тадбиркорлар сотиш билан шуғулланиши мумкин бўлмаган товарлар турлари ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон Қарорига 1-илованинг I бўлимида келтирилган. Уларга, хусусан, алкоголли маҳсулотлар киритилган;

 

Корхона фаолияти (ёки кўп тармоқли корхона фаолиятининг бир тури) вақтинча тўхтатиб қўйилган тақдирда ЯСТ энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда тўланади. Товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича кўрсаткичлар мавжуд бўлмаслиги ЯСТ тўлашдан озод этиш учун асос бўлмайди.

 

Бутун корхона бўйича реализациядан соф тушум – 293 200 минг сўм (180 000 + 113 200) Ҳисоб-китобнинг 010-сатрида «Жами» устунида кўрсатилади.

 

Корхонанинг ҳисобрақамига келиб тушган Тошкентда товарлар реализациясидан тушум (1 090 минг сўм), ўтган ойдаги (март) ойлик товар айланмаси ҳажмининг 10%идан ошмайди – 4 630 (46 300 х 10%) минг сўм. Тегишинча 1 090 минг сўм 4%лик ставка бўйича солиқ солинадиган чакана савдо товар айланмасига киритилади.

 

Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида тушум ҳар бир савдо шохобчаси бўйича алоҳида кўрсатилади. Бунинг учун қўшимча устунлар – 11 ва 12-устунлар киритилади (мисолимизда келтирилган маълумотларга асосан уларга Тошкент ва Чирчиқ шаҳридаги дўконлар бўйича кўрсаткичлар тегишинча қўйиб чиқилади). Бунда пойтахтдаги дўкон товар айланмасида алкоголли маҳсулотни сотишдан тушум ҳисобга олинади.

 

Шундай қилиб, 11-устун (Тошкентдаги дўкон) қиймати – 205 500 минг сўмни (115 000 + 90 500), 12-устун (Чирчиқдаги дўкон) қиймати – 35 300 минг сўмни (29 000 + 6 300) ташкил қилади. 2-устун 010-сатрида умумий овқатланишдан тушум – 52 400 минг сўм (36 000 + 16 400) кўрсатилади.

 

Ҳисоб-китобнинг 020-сатрида фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича тушум улуши кўрсатилади: чакана савдо – 82% (240 800 / 293 200), умумий овқатланиш – 18% (52 400 / 293 200).

 

Солиқ солинадиган ялпи тушум (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) ва солиқ солинадиган база (060-сатр) 010-сатр кўрсаткичлари йиғиндисига тенг (бошқа даромадлар ва солиқ солишдан озод қилинган даромадлар мавжуд эмас).

 

Ҳисоб-китобнинг 0601 ва 0602-сатрлари тегишли устунларида пасайтирилган ва умумбелгиланган ставкаларда ЯСТ солинадиган тушум ажратиб кўрсатилади:

 

Тошкентдаги дўкон бўйича 91 100 минг сўмга (58 000 + 6 600 + 26 500) 3,8%лик ставкада, 114 400 минг сўмга (205 500 – 91 100) 4%лик ставкада солиқ солинади;

 

Чирчиқдаги дўкон бўйича 20 200 минг сўмга (18 000 + 2 200) 1,9%лик ставкада, 15 100 минг сўмга (35 300 – 20 200) 2%лик ставкада солиқ солинади;

 

кафе бўйича 26 000 минг сўмга (17 000 + 9 000) 9,5%лик ставкада, 26 400 минг сўмга (52 400 – 26 000) 10%лик ставкада солиқ солинади.

 

ЯСТ ставкалари (тегишинча белгиланган ва пасайтирилган) Ҳисоб-китобнинг 070 ва 0802-сатрларида кўрсатилади.

 

Ягона солиқ тўловини ҳисоблаймиз:

 

пластик карталар қўлланиб товарлар реализация қилинишидан олинган тушумдан:

 

91 100 х 3,8% + 20 200 х 1,9% + 26 000 х 9,5% = 6 315,6 минг сўм (Ҳисоб-китобнинг 0901-сатри);

 

белгиланган ставкаларда солиқ солинадиган тушумдан:

 

114 400 х 4% + 15 100 х 2% + 26 400 х 10% = 7 518 минг сўм (Ҳисоб-китобнинг 0902-сатри);

 

ярим йил учун ҳисоб-китоб қилинганда (умуман корхона бўйича):

 

6 315,6 + 7 518 = 13 883,6 минг сўм (Ҳисоб-китобнинг 090, 120 ва 130-сатрлари).

 

Бюджетга ўтказиладиган ЯСТ суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.

 

II чоракда корхонанинг асосий фаолият тури чакана савдо ҳисобланади. Товар айланмасида алкоголли маҳсулотлар реализациясидан тушум бошқа товарларни сотиш ҳажмидан ошмайди. Тегишинча, корхона қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлайди.

 

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммасини аниқлаш учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ва энг кам миқдорини таққослаймиз. Ушбу кўрсаткичларнинг ҳисоб-китоби Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобида келтирилади (Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга4 1-илова, кейинги ўринларда – Маълумотнома-ҳисоб-китоб). ЯСТ ҳисоб-китобидагидек Маълумотнома-ҳисоб-китобда ҳам қўшимча устунлар (11 ва 12) киритилади.

 

ЯСТнинг энг кам миқдори худди шундай фаолият тури – озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари савдоси билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади. Иккита ва ундан кўп савдо шохобчаси мавжуд бўлганда ЯСТнинг энг кам миқдори ҳар бир савдо шохобчаси жойлашган жой бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкаларини қўшиш йўли билан аниқланади.

 

Тошкент шаҳрида, озиқ-овқат товарлари (шу жумладан айнан ўша дўконда алоҳида кириш жойига эга бўлган махсус жиҳозланган савдо залида сотиладиган алкоголли маҳсулотлар) реализация қилинадиган жойда қатъий белгиланган солиқ ставкаси ЭКИҲнинг 9 баравари, Чирчиқ шаҳрида (ноозиқ-овқат товарларига) – ЭКИҲнинг 6,5 бараварига тенг миқдорни ташкил қилади.

 

ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисобот чорагининг барча ойлари учун аниқланади, Чирчиқ шаҳридаги дўкон фаолияти тўхтатилган давр ҳам ҳисобга олинади.

 

II чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори 4 468,883 минг сўмга (9 + 6,5) х 96 105 х 3) тенг. 

 

II чорак учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси солиқ солинадиган ялпи тушумдан (Ҳисобот даври ва I чорак учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатрлари маълумотлари ўртасидаги фарқ) ва белгиланган ставкалардан (4 ва 2% – савдо бўйича, 10% – умумий овқатланиш бўйича) келиб чиқиб ҳисобланади.

 

II чорак учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси:

 

(205 500 – 115 000) х 4% + (35 300 – 29 000) х 2% + (52 400 – 36 000) х 10% = 5 386 минг сўмни ташкил қилади. 

 

Ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан кўп. Бинобарин, қўшимча ҳисоблаш амалга оширилмайди ва чорак якунлари бўйича бюджетга Ҳисоб-китоб бўйича (180-сатр) ЯСТ суммаси – 13 833,6 минг сўм тўланади, Iак учун тўланган суммани ҳисобга олганда бюджетга 5 272,6 минг сўм ўтказилади.

 

 

2-вазият.

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

Кичик ишлаб чиқариш корхонаси («Камолот» жамғармасига ажратмалар тўловчи) 2014 йил 1 январдан ихтиёрий равишда ҚҚС тўлашга ўтди.

 

I чорак бўйича қуйидаги кўрсаткичлар жамланади:

 

маҳсулот реализациясидан соф тушум – 62 400 минг сўм, жумладан ҚҚС – 10 400 минг сўм;

 

ҚҚС, ҳисобга олингани – 2 200 минг сўм;

 

ҚҚС, бюджетга тўланадигани – 8 200 минг сўм;

 

ҚҚС тўланиши муносабати билан камайишни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ – 1 300 минг сўм, улардан «Камолот» жамғармасига – 104 минг сўм, бюджетга (қўшимча ҳисоблашларсиз) – 1 196 минг сўм ўтказилган.

 

Корхона ер солиғининг 3 бараварини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқариш цехлари (6 300 кв.м) ва бинонинг 4-қаватида ижарага олинган офис (200 кв.м) эгаллаган ер участкаси майдонидан келиб чиқиб ЯСТ тўлайди. Жорий йилнинг ҳар бир чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдори 324,285 минг сўмни ташкил қилади.

 

II чоракда:

 

маҳсулотни реализация қилишдан соф тушум – 78 600 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 13 100 минг сўм;

 

харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚС – 8 300 минг сўм.

 

Май ойида корхона раҳбари томонидан тайинланган комиссия кейинчалик фойдаланиш учун яроқли бўлмаган, амортизация тўлиқ ҳисоблаб ёзилган ускунани тугатиш ҳақида қарор қабул қилди. Ускуна утиллаштириш билан шуғулланадиган ташкилотга ўтказилди. У утиллаштириш натижасида олинган металлом ва кейинчалик фойдаланиш учун яроқли бўлган деталлар учун корхонанинг ҳисобрақамига 450 минг сўм ўтказди. Ускунани ҳисобдан чиқариш санасида тиклаш қиймати ҳисоблаб ёзилган амортизация суммаси сингари 15 300 минг сўмни, қайта баҳолаш сальдоси – 250 минг сўмни ташкил қилди.

 

II чорак учун ЯСТ ҳисоб-китобида қуйидаги омиллар ҳисобга олинади:

 

● ҚҚС тўловчиси бўлган корхона ҳисоблаб ёзилган ЯСТ суммасини бюджетга ўтказилган ҚҚС суммасига камайтиради, бироқ у ЯСТ суммасининг 50%идан ошмаслиги керак. Ўз навбатида, бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС солиқ солинадиган оборотлардан ҳисоблаб ёзиладиган ҚҚС ва ҳисобга олинадиган ҚҚС ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади. ҚҚСни ҳисоблаб ёзиш ва ҳисобга олиш Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда – СК) VII бўлимида белгиланган тартибда амалга оширилади. ҚҚС бўйича алоҳида Ҳисоб-китоб ва 2439-сон қарорга 3-иловада келтирилган шакллар бўйича унга иловалар (кейинги ўринларда – ҚҚС ҳисоб-китоби) топширилади;

 

● 2014 йил 1 апрелга қадар ЯСТ тўловчилар СКнинг 356-моддаси биринчи қисми 7-бандига таянган ҳолда солиқ солинадиган базани ҳисоб-китоб қилишда тўлиқ амортизация қилинган асосий воситаларни тугатишдан олинган даромадларни чегириб ташлаган эдилар. Мазкур имтиёзнинг бекор қилиниши муносабати билан 25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонун билан 1 апрелдан бошлаб тўлиқ амортизация қилинган асосий воситаларни тугатишдан олинган фойда ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда солиқ солинадиган базага киритилади, СКнинг 356-моддаси биринчи қисми 6-бандига асосан солиқ солинадиган базага киритилмайдиган қўшимча баҳолаш сальдоси ҳисобига олинган даромад бундан мустасно. Яъни тўлиқ амортизация қилинган асосий воситаларни тугатишда уларни қайта баҳолаш сальдосига тенг даромадгагина ЯСТ солинмайди.

Ҳисоб-китоб қуйидаги тартибда амалга оширилади.

 

Ярим йиллик якунлари бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини аниқлаймиз:

 

ҳисоблаб ёзиладиган ҚҚС – 23 500 минг сўм (10 400 + 13 100);

 

ҳисобга олинадиган ҚҚС – 10 500 минг сўм (2 200 + 8 300);

 

бюджетга тўланадиган ҚҚС – 13 000 минг сўм (23 500 – 10 500) – ҚҚС ҳисоб-китобининг 050-сатрида кўрсатилади ва ЯСТ ҳисоб-китобининг 100-сатрига кўчирилади.

 

II чорак учун бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТни аниқлаймиз.

 

Корхонадаги соф тушум (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) 117 500 минг сўмга (52 000 + 65 500) тенг.

 

Солиқ тўловчининг бошқа даромадларига (Ҳисоб-китобнинг 030-сатри) товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган даромадлар ва асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар киритилади (СКнинг 132-моддаси). Бинобарин, бошқа даромаднинг мавжуд бўлиши ва бўлмаслиги асосий воситалар объектларини тугатишга оид операциялардан олинган молиявий натижаларга боғлиқ.

 

Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисида низом5 20-бандига мувофиқ тугатишдан олинган молиявий натижа (фойда ёки зарар), мазкур объектни тугатишга доир харажатлар ва яроқли узеллар, деталлар, материаллар, рангли ва қимматбаҳо металлар қиймати ҳисобга олинган ҳолда, ҳисобдан чиқарилаётган объектнинг дастлабки (тиклаш) қиймати билан жамланган эскириш ўртасидаги қайта баҳолаш сальдосига тузатилган фарқ сифатида аниқланади.

 

Ускуна ноль қолдиқ қиймати билан тугатилди (тиклаш қиймати жамланган эскириш қийматига тенг). Бироқ корхона мазкур операция бўйича чет ташкилотдан металлом ва яроқли деталлар учун тушум ҳамда умумий суммада тугатишдан қайта баҳолаш сальдоси тарзидаги даромадларни олади. Тугатишдан даромад суммаси (700 минг сўм) ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 020 ва 010-сатрларида кўрсатилади ва Ҳисоб-китобнинг 030-сатрига кўчирилади.

 

Солиқ солинадиган ялпи тушум (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) 118 200 минг сўмга (117 500 + 700) тенг. Солиқ солинадиган ялпи тушумни тугатилган ускунани қўшимча баҳолаш сальдосига – 250 минг сўмга камайтирамиз (Ҳисоб-китобга 4-илованинг 0207 ва 010-сатрлари; Ҳисоб-китобнинг 0502 ва 050-сатрлари).

 

Солиқ солинадиган база (Ҳисоб-китоб 0602 ва 060-сатрлари кўрсаткичлари) 117 950 минг сўмни (118 200 –250) ташкил этади. Ишлаб чиқариш корхонаси ҳисобланган корхона ЯСТнинг 5%лик ставкасини қўллайди (Ҳисоб-китобнинг 070-сатри).

 

Шундай қилиб, ЯСТ суммаси (Ҳисоб-китобнинг 090-сатри) 5 897,5 минг сўмни (117 950 х 5%) ташкил қилади. Уни бюджетга ўтказиладиган ҚҚС суммасига камайтириш мумкин, бироқ ЯСТ суммасининг 50%идан ошмаслиги керак. Ҳисоб-китоб бўйича ҚҚС 13 000 минг сўмни ташкил қилди, бу эса ЯСТнинг 50%идан ошади. Бинобарин, ҚҚС тўланганлиги туфайли камайишни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ (Ҳисоб-китобнинг 120-сатри) 2 948,75 минг сўмни (5 897,5 х 50%) ташкил қилади.

 

Ундан ўтказилади:

 

«Камолот» жамғармасига (Ҳисоб-китобнинг 160-сатри) – 235,9 минг сўм (2 948,75 х 8%);

 

бюджетга (Ҳисоб-китобнинг 130-сатри) – 2 712,85 минг сўм (2 948,75 – 235,9) ўтказилади.

 

Ишлаб чиқариш корхоналарида тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси энг кам миқдор – ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаслиги керак.

 

Мисол шартига кўра II чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори 324,285 минг сўмга тенг. 

 

ЯСТнинг энг кам миқдори билан таққосланадиган ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси (ЯСТга доир имтиёзларни ва чегирмаларни қўлламасдан) ҳамда I чоракда ва ҳисобот даврида Ҳисоб-китобнинг 040-сатри кўрсаткичлари фарқи сифатида II чорак учун ҳисоблаб чиқариладиган ЯСТ бўйича чегирмалар олинмасдан ҳисобот чорагидаги солиқ солинадиган ялпи тушумдан келиб чиқиб ҳисобланади.

 

II чорак учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси 3 310 минг сўмни (118 200 – 52 000) х 5%) ташкил қилади. Мазкур сумма энг кам миқдордан ошганлиги боис II чорак учун ҳисоб-китоб бўйича (қўшимча ҳисоблашларсиз) ЯСТ суммаси бюджетга тўланади. I чорак учун бюджетга тўланган ЯСТ суммасини ҳисобга олган ҳолда бюджетга 1 516,85 минг сўм (2 712,85 – 1 196) ўтказилади.  

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатларини бузиш – тўловнинг белгиланган муддатидан кейинги кундан эътиборан муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун, тўлов куни ҳам шунга киради, 0,033 фоиз миқдорида пеня ҳисоблашга сабаб бўлади. Бунда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ортиқча тўланган суммага тенг бўлган қарз суммасига пеня ҳисобланмайди. Пеня миқдори тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз суммасидан ошиб кетиши мумкин эмас. Пеня ундирилиши солиқ тўловчини солиқ мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди.

 

Солиқ кодексининг 120-моддаси.

 

З-вазият

УЛГУРЖИ САВДО БИЛАН ШУғУЛЛАНУВЧИ, ИЖАРАГА БЕРИШ ВА ЛИЗИНГДАН ДАРОМАДЛАР ОЛАДИГАН КОРХОНА УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

Кичик корхона Тошкентда улгуржи савдо билан шуғулланади (аввалги йил якунларига кўра асосий фаолият тури) ва майдони 1 000 кв.метрлик бўш омборхоналарни бошқа улгуржи савдо корхонасига товарларни сақлаш учун ижарага беради. Шартномага кўра ижара ҳақи ойига 3 000 минг сўм этиб белгиланган.

 

I чорак якуни бўйича ялпи тушум 27 000 минг сўмни ташкил қилди, шу жумладан:

 

18 000 минг сўм – улгуржи савдодан;

 

9 000 минг сўм – ижара ҳақи.

 

Кадастр ҳужжатлари бўйича корхона офиси ва омборхоналари жойлашган ер участкасининг умумий майдони 1 668 кв.м ни ташкил қилади.

 

I чорак учун бюджетга ЯСТнинг энг кам миқдорига қадар қўшимча ҳисоблашларсиз 1 350 минг сўм ЯСТ (бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда) тўланди.

 

Апрель ойидан бошлаб корхона лизинг бўйича хизматларни амалга оширяпти. Шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин лизинг объекти (ускуна) лизинг олувчининг эгалигига ўтади.

 

II чоракда ялпи тушум қуйидагича тақсимланди:

 

16 300 минг сўм – улгуржи товар обороти;

 

9 000 минг сўм – ижара ҳақи;

 

3 200 минг сўм – лизинг бўйича фоизлар.

 

Чорак мобайнида бюджетга ЯСТ бўйича бўнак тўловлари – 2 585 минг сўм, жумладан келиб тушган лизинг бўйича фоизлар ушлаб қолинган.

 

ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда қуйидагилар инобатга олинади:

 

● Лизинг ижара тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тараф (лизинг олувчи) топшириғига кўра учинчи тарафдан (харидор) шартномада келишилган мол-мулкни (лизинг объекти) ўз мулки сифатида сотиб олади ва лизинг олувчига шартномада белгиланган ҳақ эвазига эгалик қилишга ва 12 ойдан ортиқ муддатга фойдаланишга топширади. Солиқ солиш мақсадида лизинг, агар унинг шартлари СКнинг 21-моддасида келтирилган мезонлардан бирига мувофиқ келса, молиявий ижарага тенглаштирилади. Лизинг объектига эгалик ҳуқуқининг ўтишини белгилайдиган шартнома муддати тугаганидан кейин молиявий ижара мезонига жавоб беради.

 

Лизинг тўлови қуйидагилардан иборат:

 

лизингга берувчининг лизинг объектини сотиб олишга кетган харажатларини қоплайдиган асосий қарз суммаси;

 

лизинг бўйича фоизлар, яъни лизингга берувчининг даромадлари.

 

Лизинг объекти қийматини қоплаш суммаси солиқ солинадиган объект сифатида қаралмайди (СКнинг 355-моддаси учинчи қисмининг 12-банди) ва ЯСТ бўйича ҳисоботда кўрсатилмайди.

 

Лизинг бўйича фоизлар, агар улар реализациянинг умумий ҳажмида устунлик қилмаса, солиқ солиш мақсадида СКнинг 132-моддасига (3-банд) кўра бошқа даромадлар ҳисобланади. Акс ҳолда эса лизинг хизматлари кўрсатиш асосий фаолият тури ҳисобланади. Реализациянинг умумий ҳажмида лизинг бўйича фоизларнинг салмоғи ушбу даромадларнинг бухгалтерия ҳисобида, молиявий ва солиқ ҳисоботида акс эттириш тартибини белгилайди. Агар лизинг бўйича фоизлар:

 

реализациянинг умумий ҳажмида устунлик қилмаса, яъни бошқа даромадларга киритилса, улар 9550-«Молиявий ижарадан олинган даромадлар» ҳисобварағида (Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг6 140-сатри) молиявий фаолиятдан олинган даромадлар таркибида акс эттирилади;

 

асосий фаолият туридан олинган даромадлар ҳисобланса, 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар» ҳисобварағи (Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 010-сатри) қўлланилади.

 

Шундай тамойилга биноан лизинг бўйича фоизлар ЯСТ ҳисоботида акс эттирилади:

 

улар бошқа даромадлар сифатида Ҳисоб-китобга 2-иловада ва Ҳисоб-китобнинг 030-сатрида;

 

асосий фаолият тури бўйича даромадлар сифатида ҳисоб-китобнинг 010-сатрида кўрсатилади.

 

Лизинг хизматлари ЯСТ бўйича имтиёз берилган хизматлар рўйхатига киритилган (Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон Қарорига 5-илова). 2017 йил 1 январига қадар лизинг бўйича хизматларни кўрсатадиган корхоналар лизинг бўйича олинган даромадларидан, улар бошқа даромадлар ёки асосий фаолият туридан олинган даромадлар бўлишидан қатъи назар, ЯСТ тўламайдилар. Бироқ лизингдан олинган даромадлар умумий тушум ҳажмининг 80%ини ва ундан ортиғини ташкил қилса, корхона ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод қилинади.

 

ЯСТ солинмайдиган лизингдан олинган даромадлар, солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайиши сифатида ЯСТ ҳисоб-китобига 4-иловада (0302, 030, 010-сатрлар) кўрсатилади. Камайишларнинг якуний суммаси ЯСТ ҳисоб-китобининг 0502-сатрига кўчирилади ва 050-сатрида ҳисобга олинади;

 

улгуржи савдо корхоналари ЯСТ бўйича бўнак тўловларини тўловчи ҳисобланадилар. Уларнинг ҳисобрақамига келиб тушадиган маблағлар қуйидагича тақсимланади: 5%и – ЯСТ бўйича бўнак тўловлари сифатида бюджетга, 95%и – корхонанинг асосий ва иккиламчи депозит ҳисобварақларига ўтказилади. Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг7 12-бандида банклар томонидан улардан ЯСТ бўйича бўнак тўловлари ушлаб қолинмайдиган тушумлар рўйхати келтирилган. Улар қаторига лизинг тўловлари кирмайди, тегишинча, лизинг олувчидан келиб тушган сумманинг (асосий қарз ва лизинг бўйича фоизлар) 5%и ЯСТ бўйича бўнак сифатида бюджетга ўтказилади;

 

лизинг бўйича фоизлар сингари оператив ижарага беришдан даромадлар бошқа даромадлар ёки асосий фаолият туридан олинган даромадлар бўлиши мумкин. Агар реализациянинг умумий ҳажмида ижарадан олинган тушум улуши устунлик қилса (мол-мулкни ижарага бериш асосий фаолият тури ҳисобланса), унга 6%лик ставкада ЯСТ солинади (реализациянинг умумий ҳажмида савдо шохобчаларини ижарага беришдан даромадлар 60%дан ортиқни ташкил этса, 30%лик ставки бўйича ЯСТ солинади). Акс ҳолда асосий фаолият тури ставкаси қўлланади.

 

Кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш ва уларни ҳисоботда акс эттириш ўзига хос хусусиятларга эга. ЯСТни ҳисоб-китоб қилиш учун тарафларнинг келишувига кўра белгиланган ва ижара шартномасида қайд этилган ижара ҳақи Тошкент шаҳри учун Тошкент шаҳри ҳокимининг 14.01.2014 йилдаги 48-сон қарори билан белгиланган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкалари бўйича ҳисоб-китоб қилинган сумма билан солиштирилади. ЯСТ ҳисоб-китобига 1-иловада ҳар бир ижара объектининг энг кам ставкалар бўйича ижара ҳақининг шартномада белгиланганидан ошган суммаси бор-йўқлиги ва унинг миқдори қанча эканлиги аниқланади. Ошиш суммаси (ЯСТ ҳисоб-китобига 1-илованинг 060-сатри):

 

агар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар асосий фаолият тури доирасида олинган бўлса, Ҳисоб-китобнинг 026-сатрига кўчирилади;

 

бошқа даромадларга кирса, ушбу суммани Ҳисоб-китобга 2-илованинг 035-сатрида кўрсатилади.

 

Энг охирида ошиш суммаси ЯСТнинг солиқ солинадиган базасига киритилади (Ҳисоб-китобнинг 060-сатри).

  

Ярим йиллик якунлари бўйича корхонанинг асосий фаолият тури улгуржи савдо ҳисобланади (савдо фаолиятидан тушум устунлик қилади). Тегишинча, мол-мулкни тезкор ижарага беришдан олинган даромадлар ва лизинг бўйича фоизлар бошқа даромадлар ҳисобланади ҳамда ЯСТ ҳисоб-китобига 2-иловада кўрсатилади.

 

Бироқ даставвал тезкор ижарага берилган кўчмас мулк объектлари бўйича ҳақиқий ижара ҳақини (ойига 3 000 минг сўм) давлат кўчмас мулки ижара ҳақининг энг кам ставкалари асосида ҳисобланган сумма – йилига 1 кв.м учун 11,25 минг сўм билан таққослаймиз. Бунинг учун Ҳисоб-китобга 1-илова қуйидагича тўлдирилади:

 

011-сатрда ижарага берилган жойнинг умумий майдони – 1 000 кв.м, ижарага олинган жойдаги ижарачининг фаолият тури – улгуржи савдо, объект жойлашган жой – Тошкент шаҳри кўрсатилади;

 

021-сатрда – 1 кв.м учун бир йилги ижара ҳақининг энг кам ставкаси – 11,25 минг сўм;

 

031-сатрда – бир йил ҳисобидаги шартномада белгиланган ижара ҳақи суммаси – 36 000 минг сўм (3 000 х 12 ой);

 

041-сатрда – энг кам ставкаларда ҳисобланган бир йиллик ижара ҳақи суммаси – 11 250 минг сўм (1 000 кв.м х 11,25);

 

051, 061 ва 060-сатрларда – энг кам ставкаларда ҳисобланган сумманинг бир йил ҳисобидаги шартномада белгиланган ижара ҳақидан ошиши кўрсатилади.

 

Биз келтирган мисолда ошиш мавжуд эмас, чунки ҳақиқатдаги ижара ҳақи энг кам ставка бўйича ҳисобланган суммадан ошяпти. Тегишинча, бундан кейин ЯСТ шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 051, 061 ва 060-сатрларида, шунингдек 2-илованинг 035-сатрида «0» кўрсатилади).

 

Ярим йиллик учун ижара ҳақи суммаси (18 000 минг сўм) бошқа даромад сифатида Ҳисоб-китобга 2-илованинг 030-сатрида кўрсатилади.

 

Лизинг бўйича фоизлар – 3 200 минг сўм Ҳисоб-китобга 2-илованинг 040-сатрида кўрсатилади.

 

Бошқа даромадларнинг умумий суммаси – 21 200 минг сўм (18 000 + 3 200) Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатридан Ҳисоб-китобнинг 030-сатрига кўчирилади.

 

Солиқ солинадиган ялпи тушум (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) 55 500 минг сўмни (18 000 + 16 300 + 21 200) ташкил қилади.

 

ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база имтиёзларни чегириб ташлаган ҳолда аниқланади. Мазкур ҳолатда лизинг бўйича фоизлар кўринишидаги даромадларга Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига (17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон) кўра тақдим этилиб, Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1457-сон Қарори билан 2017 йилга қадар узайтирилган имтиёз қўлланилади.

 

ЯСТ солинмайдиган лизинг бўйича фоизлар (3 200 минг сўм) меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилган қисмида Ҳисоб-китобга 4-илованинг 0302 ва 030-сатрида кўрсатилади, Ҳисоб-китобга 4-илованинг якуний 010-сатрига ва кейин эса ЯСТ ҳисоб-китобининг 0502-сатрига кўчирилади. Бошқа имтиёзлар (даромадларнинг солиқ солинадиган объекти ҳисобланмайдиган камайтиришлар) мавжуд бўлмаганда имтиёз суммаси лизинг бўйича фоизлар суммасига – 3 200 минг сўмга тенг (Ҳисоб-китобнинг 050-сатри).

 

ЯСТ ҳисоб-китоби солиқ солинадиган базадан келиб чиқиб амалга оширилади (Ҳисоб-китобнинг 060-сатри), бизнинг мисолимизда у 52 300 минг сўмга (55 500 – 3 200) тенг.

 

Асосий фаолият тури (улгуржи савдо) ставкалари бўйича аниқланган ярим йиллик учун ЯСТ суммаси – 2 615 минг сўм (52 300 х 5%) Ҳисоб-китобнинг 090 ва 0902-сатрларида кўрсатилади ҳамда 120 ва 130-сатрларига кўчирилади.

 

Бюджетга тўланадиган ЯСТ суммасини аниқлаш учун ЯСТнинг энг кам миқдори ва ҳисоб-китоб суммасини солиштирамиз.

 

Асосий фаолият тури улгуржи савдо ҳисобланган корхона ЯСТнинг энг кам миқдорини ер солиғининг 3 баравари суммасидан келиб чиқиб ҳисоблайди. ЯСТнинг энг кам миқдори ер участкасининг умумий майдонидан, шу жумладан ижарага берилган хоналар майдонидан ва Тошкент шаҳри бўйича ер солиғининг энг кам ставкаларидан, 5-зона учун белгиланган – 1 га учун 15 млн сўмдан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади. Улгуржи савдо корхонаси омборхоналарга эгалиги боис пасайтирилган коэффициент – 0,35ни қўллашга ҳақлидир.

 

II чорак учун (Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китобининг 040-сатри) ЯСТнинг энг кам миқдори қуйидаги суммага тенг бўлади:

 

3 х 0,1668 га х 15 000 х 0,35 / 4 = 656,775 минг сўм.

 

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТ бўйича имтиёзларни қўлламаган ҳолда ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушум (I чорак ва ҳисобот давридаги ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри маълумотлари ўртасидаги фарқ олинади) ва белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб аниқланади.

 

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси (Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 030-сатри) қуйидагини ташкил қилади:

 

(55 500 – 27 000) х 5% = 1 425 минг сўм.

 

Ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан кўп. Тегишинча, ҳисоб-китоб қилинган ЯСТ (қўшимча ҳисоблашларсиз) – 2 615 минг сўм бюджетга тўланади (Ҳисоб-китобнинг 180-сатри). Ярим йил мобайнида ЯСТ бўйича бўнак тўловлари – 3 935 минг сўм (1 350 + 2 585) бюджетга ўтказилди. ЯСТ тўланмайдиган лизинг тўловларидан ЯСТ бўйича бўнаклар (асосий қарз ва лизинг бўйича фоизлар) ушлаб қолинганлиги боис 1 320 минг сўм ортиқча тўлов юзага келди. У келгусидаги ЯСТ тўловлари ҳисобига ҳисобга олинади.

 

Бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга солиқларни, бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш, худди шунингдек камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутлар асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, – энг кам иш ҳақининг уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси.

 

4-вазият.

ЮК ТАШИШ БИЛАН ШУғУЛЛАНУВЧИ КОРХОНА УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

Юк ташиш билан шуғулланувчи корхона Андижон шаҳрида рўйхатдан ўтказилган, «Камолот» жамғармасига ажратмалар тўлайди. Корхона мулки саналган бино ( 280 кв.м лик офис) ва ижарага олинган, автомобилларни сақлаш учун фойдаланиладиган ер участкасидан (2 000 кв.м) келиб чиқиб ер солиғининг 3 бараварини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлайди.

 

I чоракда хизматлар кўрсатишдан тушум 10 400 минг сўмни ташкил этди. Бюджетга 582,775 минг сўм ЯСТ, шу жумладан энг кам миқдорга қадар қўшимча ҳисоблашлар – 8,695 минг сўм тўланди.

 

I чоракда хизматлар кўрсатишдан тушум 36 100 минг сўмни ташкил қилди. 

 

Апрель ойида корхона бошқа ташкилотга 1 йилга 10 млн сўм қарзни фоизга берди. Шартномага кўра май ойида бошлаб ҳар ойда 83 минг сўм миқдорида фоизлар ҳисоблаб ёзилади.

 

ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда қуйидагилар эътиборга олинади:

 

қарз шартномасига кўра ҳисоблаб ёзилган фоизларга 10%лик ставка бўйича тўлов манбаида солиқ солинади (СКнинг 156, 165-моддалари). Яъни мазкур ҳолатда солиқ агенти сифатида чиқадиган қарз олувчи корхона фоизлар тўланадиган санадан кечиктирмай ЯСТни ушлаб қолади ва бюджетга тўлайди, қарз берувчига эса ушлаб қолинган солиқ суммасини чиқариб ташлаб, уларнинг суммасини ўтказади;

 

қарз берувчи корхона ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 160-сатри бўйича ўзининг бошқа даромадлари қаторига ҳисоблаб ёзилган фоизларни (солиқни чегирмаган ҳолда) киритади. Бироқ ушбу даромадлардан солиқ тўлов манбаида ушлаб қолинганлиги боис ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда улар чегириб ташланади. Солиқ ҳисоботида солиқ солинадиган ялпи тушум камайтирилган сумма (фоизлар кўринишидаги даромад) 4-илованинг 0202-сатрида кўрсатилади, унинг якуний 010-сатрига киритилади ва ЯСТ ҳисоб-китобининг 0502 ва 050-сатрларига кўчирилади.

 

Ярим йиллик якунларига кўра солиқ солинадиган ялпи тушум (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) қарз шартномасига кўра фоизлар кўринишида олинадиган бошқа даромадларни ҳисобга олган ҳолда, 46 666 минг сўмни (10 400 + 36 100 + 166) ташкил қилади.  

 

ЯСТ ҳисоб-китоби солиқ солинадиган базадан (Ҳисоб-китобнинг 060-сатри) – 46 500 минг сўмдан (46 666 – 166) ҳамда юкларни ташиш билан шуғулланувчи корхоналар учун ЯСТ ставкаси – 6%дан (Ҳисоб-китобнинг 070-сатри) келиб чиқиб амалга оширилади.

 

Ягона солиқ тўловининг суммаси (Ҳисоб-китобнинг 0902, 090, 120-сатрлари) 2 790 минг сўмни (46 500 х 6%) ташкил этади. Шундан:

 

«Камолот» жамғармасига (Ҳисоб-китобнинг 160-сатри) – 223,2 минг сўм (2 790 х 8%);

 

бюджетга (Ҳисоб-китобнинг 130-сатри) – 2 566,8 минг сўм (2 790 – 223,2).

 

Бюджетга ўтказилиши лозим бўлган ЯСТ суммасини аниқлаш учун ЯСТ энг кам миқдори ва ҳисоб-китоб суммасини таққослаймиз. Юк ташиш билан шуғулланувчи корхона учун ЯСТнинг энг кам миқдори ер солиғининг 3 бараварига тенг.

 

ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда:

 

юридик шахслар мулк, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқида фойдаланадиган ер участкалари инобатга олинади;

 

мазкур жой ва ер тоифалари учун белгиланган ер солиғининг энг кам ставкалари қўлланилади (Андижонда энг кам ставка 4-зона учун – 1 га учун 10 571 346 сўм белгиланган);

 

жойлашган жойи ва амалга оширадиган фаолият турига боғлиқ ҳолда пасайтирилган коэффициентлар қўлланилади. Автотранспортни сақлаш учун ер участкаларига эга бўлган юк ташувчи корхоналар учун пасайтирилган коэффициент – 0,35 белгиланган.

 

II чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори (Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 040-сатри):

 

3 х 10 571,346 х (0,028 + 0,2) х 0,35 / 4 = 632,695 сўмни ташкил қилади.  

 

II чорак учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ҳисобот чорагидаги солиқ солинадиган ялпи тушумдан ва белгиланган солиқ ставкасида келиб чиқиб аниқланади:

 

(46 666 – 10 400) х 6% = 2 175,96 минг сўм.

 

ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоб суммасидан камлиги сабабли қўшимча ҳисоблаш амалга оширилмайди. Ҳисоб-китоб бўйича ЯСТ – 2 566,8 синг сўм (Ҳисоб-китобнинг 180-сатри) бюджетга тўланиши лозим. I чоракда тўланган суммани ҳисобга олган ҳолда бюджетга 1 984,025 минг сўм (2 566,8 – 582,775) ўтказилади.

 

1Ҳужжат билан «NORMA» АҚТда ва norma.uz сайтида танишиш мумкин.

 2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 13-илова.

 3ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон Қарори билан тасдиқланган.

 4МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 5Молия вазирининг АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

 6Молия вазирининг АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғига 2-илова.

 7МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 14.01.2010 йилда 2065-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

  

ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича тавсиялар «Norma Ekspert» мутахассисларининг эксклюзив ишланмаси саналади, у «Практическое налогообложение» («Амалий солиқ солиш»), «Практическая бухгалтерия» («Амалий бухгалтерия»), «Малое предприятие: учет, налоги, право» («Кичик корхона: ҳисоб, солиқлар, ҳуқуқ») электрон маълумотнома тизимлари асосида тайёрланди. Уларни «NORMA» газеталари бирлашган таҳририяти» МЧЖ ёки «Norma Ekspert» ХКнинг ёзма рухсатномаси билангина, шу жумладан электрон ОАВларда қайта босишга рухсат берилади.

 Диққат! Мисолларда ҳисоб-китоб минг сўмда кўрсатилган. ЯСТ бўйича ҳисоботда барча кўрсаткичлар сўмда яхлит рақамларда кўрсатилган.

 

 

«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 1148 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика