Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 25-26 / Аудитор тушунтиради

Бир киши қарши бўлса...

МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши барча иштирокчилар томонидан қўшимча ҳиссалар киритиш йўли билан жамият устав фондини ошириш тўғрисида қарор қабул қилди. Мен иштирокчиларнинг бири сифатида қарши овоз бердим. Бироқ ёқлаб берилган овозлар жамият иштирокчиларининг 2/3 қисмидан ошганлиги боис устав фондини ошириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Мен белгиланган муддат тугаганидан кейин устав фондига қўшимча ҳисса киритмадим. Шу сабабли МЧЖ умумий йиғилишида қўшимча ҳиссалар умумий қийматининг дастлаб белгиланган миқдорини жамият иштирокчилари улушини тегишлича ўзгартирган ҳолда амалда киритилган миқдоргача камайтириш масаласи киритилди. Мазкур масала овозга қўйилганда ҳам мен қарши бўлдим. Шундай бўлса-да, кўпчилик овоз билан ижобий қарор қабул қилинди. Шу муносабат билан жамият устав фондидаги улушим 10%дан 4%га камайди.

Бу ҳол қанчалик тўғри?

МЧЖ иштирокчиси.

 

– Агар МЧЖ устави билан жамият иштирокчилари улушларининг нисбатини ўзгартиришга йўл қўймаслик назарда тутилган бўлса, сизнинг МЧЖ иштирокчиларининг қарори тўғри эмас (6.12.2001 йилдаги «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъу­лиятли жамиятлар тўғрисида»ги 310-II-сон Қонун 14-моддасининг бешинчи қисми, бундан кейин – Қонун). Бироқ агар мазкур чеклаш МЧЖ уставида қайд этилмаган бўлса, шуни назарда тутиш лозимки, Қонун 16-моддасининг учинчи қисмига кўра, жамият устав фондининг кўпайтирилиши:

● МЧЖ мол-мулки ҳисобига;

● унинг иштирокчилари қўшимча ҳиссалари ҳисобига;

● агар бу жамиятнинг устави билан тақиқланган бўлмаса, жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахсларнинг ҳиссалари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.

Жамият устав фондини қўшимча ҳиссаларни киритиш ҳисобига икки усул билан кўпайтириш мумкин:

барча иштирокчиларнинг қўшимча ҳиссалари ҳисобига (Қонун 18-моддасининг биринчи қисми маъносидан келиб чиқилганда);

жамиятнинг бир ёки бир нечта (бироқ ҳаммасининг эмас) иштирокчисининг қўшимча ҳиссаси (ҳиссалари) ҳисобига (Қонун 18-моддасининг иккинчи қисми).

Қонун 16-моддасининг иккинчи қисмига кўра жамиятнинг устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарор ушбу усулларнинг исталгани билан МЧЖ умумий йиғилиши томонидан унинг иштирокчилари умумий овозлари сонининг камида 2/3 қисмидан иборат кўпчилик овози билан (агар унинг уставида бундай қарорни қабул қилиш учун овозларнинг бундан кўпроқ сони зарурлиги назарда тутилган бўлмаса) қабул қилинади. Бироқ Қонун 18-моддасининг иккинчи қисми маъносидан келиб чиқилса, ушбу қоида истиснога эга – устав фондини бир иштирокчи (иштирокчилар)нинг қўшимча ҳиссаси* ва (ёки) учинчи шахсларнинг ҳиссалари ҳисобига кўпайтириш тўғрисидаги қарор якдиллик билан қабул қилиниши керак. Бинобарин, жамият иштирокчилари овозлари умумий сонининг 2/3 қисми фақат устав фондини МЧЖ мол-мулки ва унинг барча иштирокчилари қўшимча ҳиссалари ҳисобига кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун етарлидир. Қолган ҳолларда эса у фақат жамият барча иштирокчиларининг якдиллиги бўлганда кўпайиши мумкин, чунки устав фондини учинчи шахслар ва айрим иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ҳисобига кўпайтириш жамият барча иштирокчилари улушларининг нисбатини ўзгартиради.

Шу сабабли, устав фондини жамият барча иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ҳисобига кўпайтириш масаласи кун тартибига қўйилганда, қарор иштирокчиларнинг 2/3 қисми овози билан, агар уни қабул қилиш учун овозларнинг кўпроқ миқдори МЧЖ уставида назарда тутилмаган бўлса, қабул қилиниши мумкин эди.

Устав фондига қўшимча ҳисса киритиш муддати тугашига қадар қарши овоз берган иштирокчи уни киритмаганлиги боис жамият иштирокчилари Қонун 18-моддасининг олтинчи қисмига асосан қўшимча ҳиссалар умумий қийматининг дастлаб белгиланган миқдорини, улар амалда киритган қўшимча ҳиссаларни ҳисобга олган ҳолда, устав фондидаги жамият иштирокчилари улушини тегишлича ўзгартирган ҳолда амалда киритилган миқдоргача камайтириш тўғрисида қарор қабул қилганлар.

Бошқа томондан, Қонун 18-моддасининг иккинчи қисми жамият иштирокчилари улушларининг миқдорлари ва фоизли нисбати ўзгаришига олиб келадиган жамият айрим (ҳаммаси эмас) иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ҳисобига жамият устав фондини кўпайтириш фақат жамият иштирокчилари якдил овоз бериши билан амалга оширилади деб таъкидлашимизга имкон беради.

Қонун ҳужжатларининг таҳлили Қонунда иштирокчиларнинг қўшимча ҳиссалари ҳисобига жамият устав фондини кўпайтириш масалалари бўйича қарор қабул қилиш учун етарли бўлган овозлар сонига нисбатан турли талабларнинг мавжудлигини жамият барча иштирокчиларининг розилигисиз улар ташкил этган юридик шахснинг устав фондида улар улушлари нисбатининг ўзгаришидан мулкдорларнинг қўшимча ҳуқуқий кафолати тақозо этган деб хулоса чиқариш имконини беради.

Шу муносабат билан жамият иштирокчиси судга жамият қарори қабул қилинган кундан бошлаб 2 ой мобайнида уни Қонун 18-моддасининг иккинчи қисмига зид деб топиш тўғрисидаги талаб билан мурожаат этиш имкониятини кўриб чиқиши мақсадга мувофиқдир (Қонун 41-моддасининг биринчи қисми). Мазкур даъво аризасини фақат жамият барча иштирокчилари якдил бўлганда, қўшимча ҳиссалар умумий қийматининг дастлаб белгиланган миқдорини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга йўл қўйиш қисмида жамият уставига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги талаб билан тўлдиришни тавсия қиламиз. Акс ҳолда бундай вазиятлар келгусида такрорланиши мумкин.

 

Шунга эътибор қаратиш лозимки, берилган саволни тадқиқ қилиш чоғида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар синчиклаб ўрганилганлигига қарамай, чоп этилаётган жавоб профессионал маслаҳат ҳисобланмайди. Жавоб уни ўрганган экспертларнинг саволда баён этилган вазиятни тушунишларидан келиб чиқиб билдирган фикрини ифодалайди.

Ушбу материалда баён этилган фикрлар масалаларни қўшимча ўрганиш ва кейинчалик муҳокама қилиш учун имконият қолдиради. Ҳар қандай ҳолда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни аниқ тарзда қўллашдан олдин профессионал маслаҳатга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир, у муаммони мақбул ва қонуний тарзда ҳал этиш мақсадида айрим вазиятларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш имконини беради.

Хуршида ҲОТАМОВА,

«BAKER TILLY UZBEKISTAN»
аудиторлик-консалтинг компаниялари гуруҳи юрисконсульти.

 

 

*Фикримизча, шарҳланаётган меъёрда айни жамиятнинг устав фондига жамиятнинг бир ёки бир нечта (бироқ ҳаммаси эмас) иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар киритиш ҳоллари тўғрисида сўз боряпти, чунки Қонун 16-моддасининг иккинчи қисми мазкур ҳужжатнинг 17 ва 18-моддаларига нисбатан, шунингдек Қонуннинг 18-моддасида «барча иштирокчиларнинг қўшимча ҳиссалари» сўз бирикмасидан фойдаланилганлиги туфайли умумий меъёр ҳисобланади (Қонун 18-моддасининг биринчи қисми).

 

Прочитано: 901 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика