Norma.uz

Рухсатномалар электрон буюртма орқали олинади

Президентимизнинг 2014 йил 7 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-4609-сон Фармони ҳамда 2014 йил 15 апрелдаги «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-2164-сон Қарорининг қабул қилиниши мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга, тадбиркорлик фаолиятини юритиш шароитларини тубдан яхшилашга хизмат қилиши шубҳасиз. 

 

Мазкур қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига яқиндан етказиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси ўзининг барча таркибий тузилмаларида учрашув ва семинарлар ташкил этиб келмоқда.

«Тошкент-Аэро» ИБКда бўлиб ўтган семинарда лицензиялашни ва рухсат этиш тусидаги ҳужжатларни бериш механизмларини янада соддалаштириш ва арзонлаштириш, шунингдек тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди. Тошкент шаҳар адлия бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда пойтахтимиз ва Тошкент вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлар, ТИФ иштирокчилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки, «Тошкент-Аэро» ИБК Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ҳаво йўллари орқали хорижга экспорт қилишда тадбиркорларга яқиндан кўмак бериб келинади. Масалан, 2014 йилнинг ўтган беш ойи давомида комплекс таркибидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида қиймати 20 млн АҚШ долларидан ортиқ 1 310 та экспорт божхона юк декларациялари расмийлаштирилган.

Тадбирда таъкидландики, 2015 йил 1 январгача фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш учун «бир дарча» қоидаси жорий этилади. Бундан ташқари, интерактив давлат хизматларининг ягона порталида йил охирига қадар товарларни реэкспорт божхона режимида жойлаштириш, шунингдек уларни вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш)га рухсатнома олишга электрон буюртма бериш интерактив хизматлари жорий этилади ва ахборот тизимлари ишга туширилади.

Учрашувда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга атрофлича жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

Прочитано: 665 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика