Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 25-26 / Хўжалик юритиш қоидалари

Электрон савдонинг мавриди

ТАОМИЛ СОДДАЛАШСА – РАҚОБАТ КУЧАЯДИ

Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органлар вакилларининг иштирокида семинар ўтказди. Унда Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (7.04.2014 йилдаги ПФ-4609-сон) ва Президентнинг «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорини (15.04.2014 йилдаги ПҚ-2164-сон) бажариш, уларни амалга ошириш ҳамда рақобатни ривожлантиришга таъсири масалалари муҳокама қилинди.

Иштирокчиларга товар ва молия бозорини таҳлил қилиш усуллари, рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг биржа ва корпоратив савдолар соҳасидаги талаблари тушунтирилди, «Рақобат тўғрисида»ги Қонунни (6.01.2012 йилдаги ЎРҚ-319-сон) амалиётда қўллаш тўғрисида сўзлаб берилди. 

 

Корпоратив харидлар тизимида инқилобий ўзгаришлар юз беряпти. Бир йил аввал мамлакатда уларни электрон форматга ўтказиш бошланди. Ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини жорий этиш эски чизмаларни шиддат билан сиқиб чиқаряпти ва сезиларли натижалар келтиряпти. Корпоратив харидларни қайта форматлаштириш жиддий масалаларни ҳал этишга йўналтирилган. Бу давлат маблағларидан самарали фойдаланиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини корпоратив харидлар тизимига кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, рақобатни ривожлантириш ва уларни амалга ошириш чоғида очиқ-ошкораликни таъминлаш, табиий монополиялар субъектларининг товарлари ва хизматларига нархларни мақбуллаштириш мақсадида қилинган.

Электрон харидларни ташкил этиш пайтидан бошлаб (улар эса 2013 йил апрелида бошланган) 11 мингдан кўпроқ корпоратив савдолар ўтказилган, уларда 129 млрд сўмлик 6 533 битим амалга оширилган. Товарлар, ишлар ва хизматларни етказиб беришда кичик бизнеснинг улуши 95%дан ошди. Нархларни пасайтириш ҳисобига харидорлар маблағларини тежашнинг умумий суммаси бир йилда деярли 25 млрд сўмни ташкил этганлиги далили корпоратив харидларнинг самарадорлигини кўрсатади.

Бироқ электрон савдолар тизими ҳам ютуқлар билан бир қаторда, барча янгиликлар сингари, кўплаб саволларни туғдирадики, улар тизимни ривожлантириш жараёнида ҳал этиляпти. Бу ҳақда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан кейин – Қўмита) рақобат муҳитини ривожлантириш ва ноҳалол рақобатга йўл қўймаслик бошқармасининг бошлиқ ўринбосари Валентина ДУБРОВСКАЯ ҳикоя қилади.

 

«АЙИҚЛАР»* ОЛҚИШЛАНАДИ

– Республикамизда устав фондида давлат улуши бўлган корхоналар оз эмас. Давлат ҳам улар харажатлари, таннархнинг пасайиши, катта фойда олиниши, товар ва хизматларни харид қилишда харажатларнинг камайишидан манфаатдор. Давлат маблағлари сарфланишини самаралироқ назорат қилиш учун бундай хўжалик юритувчи субъектлар товарларни нархни пасайтириш шартларидан келиб чиқиб электрон биржалар (аукцион) савдоларида харид қилишлари кераклиги белгиланди.

Мамлакатимизда электрон харидни Президентнинг «Электрон харидлар тизимини мақбуллаштириш ва улардан тадбиркорлик субъектларининг фойдаланишини кенгайтириш тўғрисида» Қарори (5.04.2013 йилдаги ПҚ-1948-сон, бундан кейин – ПҚ-1948-сон Қарор) бошлаб берди, корпоратив савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш механизмини эса Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва корпоратив харидлар жараёнини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Қарори (11.06.2013 йилдаги 166-сон) белгилади. Мазкур ҳужжатларда устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган табиий монополия субъектлари, давлат унитар корхоналари ва хўжалик жамиятлари айрим турдаги товарларни (ишларни, хизматларни) бир шартнома бўйича эквиваленти 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси томонидан ташкил қилинадиган алоҳида савдо майдончасида электрон савдолар воситасида харид қилишларини назарда тутадиган тартиб белгиланган. Улар харид қиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати Давлат улуши устувор бўлган табиий монополия субъектлари, корхоналар ва ташкилотларнинг электрон харидлари бўйича ҳукумат комиссияси (бундан кейин – Комиссия) томонидан белгиланади. Унинг ишчи органи бўлиб Қўмита ҳисобланади. Корпоратив савдоларни ташкил этишнинг бошланғич босқичида Комиссия томонидан мажбурий харид қилинадиган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланган эди, у фақат мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларининг 16 номдаги товарлари (ишлари, хизматлари)дан иборат эди. Кейин у 20 номга кенгайтирилди, улар орасида импорт товарлари ҳам бор.

Электрон харидларда иштирок этиш учун буюртмачи ва етказиб берувчи бепул аккредитация қилинади, бу эса уларга савдоларда битимларни амалга ошириш имконини беради.

Савдоларда иштирок этиш ЎзРТХБнинг uzex.uz сайтидаги махсус «Корпоратив савдолар» порталига киришдан бошланади, унга буюртмачилар бўлажак харидлар тўғрисидаги буюртманомаларни жойлаштирадилар, уларда товар (иш, хизмат)га бўлган ўз нархларини савдолар ўтказилиши санасидан камида 15 календарь кун олдин кўрсатадилар. Улар ҳатто ойларга бўлган ҳолда бир йил учун буюртманинг режа-жадвалини ҳам жойлаштиришлари мумкин, бунда нимани, қачон ва қанчага сотиб олиш равшан бўлади. Етказиб берувчилар – савдо иштирокчилари ўз таклифларини юбориб, савдоларнинг боришини Интернет орқали кузатадилар. Энг кам нархни таклиф этган тадбиркор контракт тузиш ҳуқуқини олади. Савдоларнинг боришида электрон тизим автомат равишда ўзи энг кам нарх билан берилган буюртманомалар ичидан буюртманомани танлаб олади, у электрон тизимда акс эттирилади ва савдоларда иштирок этаётган барча буюртмачи ва етказиб берувчилар ундан фойдалана оладилар.

 

«ҚОРА РЎЙХАТ»

Кўпинча муаммолар буюртманома ноаниқ таърифланганлиги туфайли юзага келади. Буюртмачи унда товарни унинг техник тавсифлари, шу жумладан ДСТда назарда тутилган русумини ҳисобга олган ҳолда сотиб олмоқчи эканлигини қайд этиши керак. Баъзилар ушбу русумни савдо русуми билан чалкаштирадилар, айнан уни буюртманомада кўрсатиш мумкин эмас, чунки ким буюртирилган товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиси бўлиши дарҳол равшан бўлади ва бу билан рақобатни чеклайди.

Буюртмачи техник параметрлар билан бир қаторда ҳажмни ва товарни сотиб олишни хоҳлайдиган дастлабки нархни кўрсатади. Энг арзон таклифни танлаб, электрон тизим контрактни беради, уни етказиб берувчи ва биржа имзолайдилар. Қўмитага нима учун буюртмачи ушбу жараёндан чиқарилганлиги ва контракт тузишда иштирок этмаётганлиги хусусида саволлар билан кўп мурожаатлар келиб тушади.

Тажрибасизлиги, буюртманомани ­эътибор билан ўрганмаслиги ёки эълон қилинган товарнинг параметрлари ва ҳажмлари буюртмачи томонидан етарлича аниқ таърифланмаганлиги туфайли савдоларда иштирок этаётган етказиб берувчи у қандай товарни етказиб бериши кераклигини тўлиқ англамайдиган ҳоллар учрайди. У нархни таклиф этади, бироқ кейинчалик контрактни бажара олмайди. Бундай ҳолларда ижрочи, гарчи унинг манфаатларига зид бўлса-да, контрактни имзолашдан бош тортиши мумкин. У «қора рўйхат»га – ноҳалол етказиб берувчиларнинг сайтда жойлаштириладиган реестрига тушади. «Қора белги»ли етказиб берувчи ярим йилга савдоларда иштирок этишдан четлатилади. Шу сабабли, обрўдан ажралмаслик ва бунчалик узоқ вақт четга чиқиб қолмаслик учун кўп тадбиркорлар буюртмачиларга бошқа техник тавсифлар ва ҳажмларга эга бўлган товарни таклиф этишга ҳаракат қиладилар. Бундай ҳолларда етказиб берувчи, албатта, иқтисодий жиҳатдан ютқазади, бироқ ўз обрўсини ва савдолардаги иштирокни давом эттириш имкониятини сақлаб қолади.

Хусусан, хўжалик юритувчи субъект совутиш ускунаси ва кондиционерларга хизмат кўрсатишга буюртманома берган, суммани айтган, нархни таклиф этиш жараёни бошланди. Энг кам нарх қарийб 5 млн сўмни ташкил қилган ва ушбу тадбиркор савдоларда ютиб чиққан. Бироқ, кейин маълум бўлишича, у қанча кондиционер ва совуткичга хизмат кўрсатиши кераклигини аниқлаштирмаган экан. Ноҳалол етказиб берувчилар реестрига тушмаслик учун у контрактни имзолаган ва ўзига зарар келтирган ҳолда хизмат кўрсатишни бошлаган. Шу сабабли ўз нархини айтишдан аввал буюртманомани жуда диққат билан ўрганиш керак.

 

ФОРС-МАЖОРНИ ҲИСОБГА ОЛИБ

Корпоратив савдоларда иштирок этувчи тарафларнинг ҳар бири закалат киритади. Ушбу пуллар аукцион тугашига қадар блокировка қилинади. Бироқ етказиб берувчи контрактни имзолаши биланоқ закалат муздан туширилади. У закалатни олиши мумкин, кейин эса уни тутиб бўпсиз… Биз маблағлар контрактнинг бажарилишига қараб муздан туширилиши хусусида таклиф тайёрлаяпмиз.

Буюртманома сайтда 15 кун сақланади. Агар битта ҳам етказиб берувчи бўлмаса, савдолар яна 10 кунга узайтирилади. Бу – анча узоқ муддат. Агар шунда ҳам ижрочи топилмаса, буюртмачининг ўзи буюртманомани 3 нафар етказиб берувчига жўнатиши мумкин, бунда уни дастлабки жўнатиш талабига риоя этади. Агар савдоларда 2 нафардан кам етказиб берувчи қатнашса, савдолар бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади. Агар тарафлардан бири битимда иштирок этишдан бош тортса, бўнак тўловлари унга қайтарилмайди.

Яна бир муҳим жиҳат. Товар (иш, хизмат) тезкор талаб қилинадиган, муддатлар бўйича эса харидни ярим ой ва ҳатто ундан ҳам кўп вақт кутишга тўғри келадиган вазиятлар бўлади. Ушбу ҳолга Комиссия мажлисининг 2-сон баённомасида истисно ҳоллар назарда тутилган. Уларга қуйидагилар киради: енгиб бўлмас куч ҳолатларининг (табиий офатлар, ёнғинлар, фалокатлар, авариялар ва ҳоказо) оқибатларини бартараф этиш (олдини олиш) учун зарур товарларга тезкор эҳтиёжнинг юзага келиши; уларга кириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тоифаланган объектлари учун мўлжалланган ёпиқ танлов савдолари бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш.

Кўп саволлар Корпоратив савдолар доирасида сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати билан боғлиқ. Хўжалик юритувчи субъектлар кўпинча у ёки бу товар унга киритилган ёки киритилмаганлиги хусусида сўрашади. Агар у Рўйхатда бўлмаса, уларга ёзма тасдиқ беришимизни илтимос қилишади. Нима учун? Балки кейинчалик нохушлик бўлмаслигини ўйлаб шундай қилишар. Бироқ ҳужжатларни диққат билан ўқиш лозим, уларда ҳамма саволларга жавоб бор. Шундай бўлса-да, бундай муаммоларга йўл қўймаслик учун биз ҳозир Рўйхатни янада батафсилроқ расшифровка қиляпмиз, ЎзР ТИФ товар номенклатураси асосида товарларнинг кичик гуруҳларини белгилаяпмиз ва аниқлаштиряпмиз. У ҳам биржа ва Қўмита сайтларида жойлаштирилади ҳамда савдолар иштирокчилари муфассал ахборот оладилар.

 

ЭНГ ЯХШИ НАРХ – ЭНГ ЯХШИ СИФАТ

Электрон корпоратив харидларнинг оддий чизмалар бўйича ўтказиладиган харидлардан афзалликлари яққол кўринади. Аввало – очиқ-ошкоралик, ойдинлик, ҳалол савдоларнинг кафолати, тарафлар учун қулайлик, жараёндан инсон омилининг истисно этилиши. Буюртмачи аукционнинг охиригача ким унда иштирок этишини билмайди. Бу эса тил бириктириш, бошқа эҳтимолий суиистеъмолликларни истисно этади. Ягона камчилик – буюртмачи товарни кўрмайди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини электрон савдоларга янада жалб этиш учун шарт-шароитлар яратилади, бу эса жуда муҳим. Бюрократик қоғозбозликлар камаяди, демак ҳужжатларни расмийлаштиришга вақт ҳам қисқаради. Электрон савдолар офисдан чиқмасдан мамлакатнинг исталган минтақаси вакилларига харидларда иштирок этиш имкониятини беради. Улар харид нархини пасайтиришни, бюджет маблағларини тежаш ва улардан янада самарали фойдаланишни таъминлайди. Албатта, улар буюртмачи энг яхши сифатни энг яхши нархда оладиган рақобат муҳитини таъминлашга ҳам йўналтирилган.

Шундай бўлса-да, хўжалик юритувчи субъектлар ҳали етарлича фаоллик кўрсатмаяптилар. Кўпчилик корпоратив савдоларда иштирок этишдан бўйин товлайдилар, харидни таъминот тузилмалари тизими орқали тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга оширадилар. Натижада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг корпоратив буюртмалар олиш имконияти чекланади, ПҚ-1948-сон Қарор талаби бузилади. Савдоларда иштирок этишдан бўйин товлаш охир-оқибатда ютқазишга, ўз маблағларини тежашдан, электрон харидлардан ютишдан маҳрум этишга олиб келади.

Яна бир муаммо бор. Бизга тез-тез саволлар билан мурожаат қилишади: «Агар корхонанинг давлат улуши бошқа хўжалик юритувчи субъектнинг фондига берилса, нима қилиш керак? Зеро ўзининг давлат улушини бериб, улар улушни йўқотадилар». Амалда табиий монополияларнинг барча субъектларида улуш кимгадир берилган. Бироқ, қонун ҳужжатларига кўра улар корпоратив харидларда иштирок этишлари шарт.

Яна бир нозик жиҳат бор. Қонун ҳужжатларида корпоратив савдоларда иштирок этмаганлик учун жавобгарлик белгиланмаган. Комиссиянинг баённома қарори билан Қўмитага корпоратив харидлар мониторингини юритиш топширилган. Давлат улуши устав фондида 50%дан кўп бўлган корхоналар – табиий монополия субъектлари ва хўжалик жамиятларидаги давлат ишончли вакиллари кузатув кенгашларининг мажлисларида электрон харидлар бўйича қонун ҳужжатларининг талабларини ижро этиш тўғрисида ҳисоботлар тингланишини йўлга қўйишлари, ПҚ-1948-сон Қарорга риоя этилмаганда корхоналар раҳбарларининг шахсан жавобгарлиги масалаларини кўриб чиқишлари кераклиги тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

*«Айиқ» (инглизча bear) – биржа амалиётида нархни пасайтиришдан наф кўрадиган тижоратчини (қарама-қаршиси – «буқа») билдирадиган атама.

 

Электрон савдоларнинг нозик жиҳатларини

махсус мухбиримиз

Ирина ГРЕБЕНЮК таҳлил қилди. 

Прочитано: 798 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика