Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 24 / Бизнинг маслаҳатлар

Аёлимнинг картаси «менинг картам» эмасми?

Енгил автомашинанинг олди-сотди шартномасини расмийлаштираётганимда нотариус менга тўловларни нақд пулда нотариус идорасидаги кассага тўлашимни тушунтирди. Мен тўловнинг бир қисмини пластик карточка орқали тўлашимни айтгандим, у «Бизда терминал йўқ» деб жавоб берди. Мен «Банкка бориб, тўлаб келсам бўладими?» деб сўраган эдим, «Ҳа, бўлади, лекин пластик карточка шахсан ўзингизники бўлиши керак – агар квитанциядаги пул шахсан сиз томонингиздан тўланган бўлмаса, биз уни қабул қила олмаймиз» деди. Пластик карточка турмуш ўртоғимники бўлиб, ўша вақтда у ҳам мен билан бирга эди. Лекин тўловни амалга ошира олмадик.

Нотариуснинг талаби тўғрими? Нотариал идораларда терминал ўрна­тилиши шарт эмасми?

Б.Хазратқулова.

Қарши шаҳри.  

 

– Нотариуснинг талаби нотўғри. Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисида низом1 7-бандининг «а» кичик бандига биноан пластик картадан бошқа шахслар (карта эгасининг оила аъзолари, дўстлари ва бошқалар) ҳам фойдаланишга ҳақлидирлар. Бунинг учун карта эгаси номидан уларнинг номларига ишончнома ёки бошқа ҳужжатлар расмийлаштирилиши талаб этилмайди. Демак, турмуш ўртоғингизнинг номида бўлган пластик картадан эркин равишда фойдаланиб, битим билан боғлиқ тегишли тўловларни тўлашга ҳақли эдингиз.

Бундан ташқари, нотариал идорада тасдиқланаётган битимлар билан боғлиқ давлат божини, герб йиғимини, нотариус томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақларни тўлаш шаклини (нақд пулдами ёки нақдсизми) нотариус эмас, балки унга мурожаат қилган жисмоний шахс белгилайди.

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширадиган ва банк пластик карточкаларидан тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланиши шарт бўлган чакана савдо ҳамда хизмат кўрсатиш объектлари рўйхатида2 нотариал идоралар кўрсатилмаган. Агар нотариал идоралар ушбу Рўйхатнинг «Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи бошқа хўжалик юритувчи субъектлар» 12-бандида келтирилган объектлар сирасига кирганда ҳам, улар ҳеч бўлмаганда Рўйхатнинг юлдузча билан белгиланган изоҳидаги «...аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган объектлар» қаторига кириб, терминал ўрнатиш мажбуриятидан озод бўлар эдилар.

Одатда, нотариал идораларнинг яқин атрофида жойлашган банкларнинг махсус кассалари ёки мини-банклар нотариал ҳаракатлар билан боғлиқ нақд пулдаги ёки пластик карточка орқали нақдсиз тўловларни қабул қилишади. Банкларнинг тўловларни қабул қиладиган махсус кассалари ва мини-банкларда тўлов терминаллари бўлмаслиги эса мумкин эмас.

 

1МБ бошқарувининг АВ томонидан 30.04.2004 йилда 1344-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.04.2010 йилдаги ПҚ-1325-сон Қарорига 2-илова.

 

Жавобни эксперт-юристимиз
Камол МУЗАФФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 1240 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика