Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 24 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби услубияти

2014 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: энг кам ставка – 7,5%, ўртача ставка – 16%, энг юқори ставка – 22% (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2099-сон Қарорига 8-илова, бундан ке­йин – ПҚ-2099-сон Қарор).

●● Январь–июнь ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) 576 630 сўмни (96 105 х 6) ташкил этади (Президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» Фармони (2.12.2013 йилдаги ПФ-4582-сон) билан белгиланган).

 Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ суммаси

 

2 883 150 сўмгача (5 х 576 630)

 

Даромад суммасининг 7,5 фоизи

 

2 883 151 сўмдан 5 766 300 сўмгача
(10 х 576 630)

 

216 236,25 сўм + 2 883 150 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи

 

5 766 301 сўм ва ундан юқори

 

677 540,25 сўм + 5 766 300 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи

 

 

●●● Бутун йил давомида ЖШДС суммаларини ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 96 105 сўм қўлланади (Солиқ кодекси (СК) 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – СК).

●●●● 2014 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-2099-сон Қарорга 8-илова).

●●●●● ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

●●●●●● 2014 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фу­қароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 6,5 фоизи миқдорида белгиланган (ПҚ-2099-сон Қарорнинг 3-банди).

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

1-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–июнь ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 2 400 000 сўмни (400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000) ташкил этди. Жисмоний шахснинг 2 883 150 сўмгача бўлган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–июнь ойлари учун солиқ суммаси:

2 400 000 х 7,5% = 180 000 сўмга тенг.

Январь-май ойларида 150 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июнь ойи учун солиқ суммаси:

180 000 – 150 000 = 30 000 сўмга тенг.

Январь–июнь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

2 400 000 х 1% = 24 000 сўмни ташкил этади.

Январь–май ойларида ШЖБПҲга 20 000 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 4 000 сўмни (24 000 – 20 000) ташкил этади.

Июнь ойи учун бюджетга:

30 000 – 4 000 = 26 000 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг июнь ойидаги жами иш ҳақидан – 400 000 сўмдан ушлаб қолинади. Улар:

400 000 х 6,5% = 26 000 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан ке­йин ходимга:

400 000 – 30 000 – 26 000 = 344 000 сўм тўла­нади.

 

2-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–июнь ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 3 000 000 сўмни (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000) ташкил қилди. ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

(3 000 000 – 2 883 150) х 16% = 116 850 х 16% = 18 696 сўм.

Бир ойда ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромаддан олинадиган ЖШДС суммаси 216 236,25 сўмни ташкил қилади. Тегишинча, январь–июнь ойлари учун солиқ суммаси:

216 236,25 + 18 696 = 234 932,25 сўмга тенг.

Январь-май ойларида 195 776,88 сўм солиқ ушланган. Июнь ойи учун ЖШДС суммаси:

234 932,25 – 195 776,88 = 39 155,37 сўмни ташкил этади.

Январь–июнь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

3 000 000 х 1% = 30 000 сўмни ташкил этади.

Январь–май ойларида ШЖБПҲга 25 000 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 5 000 сўмни (30 000 – 25 000) ташкил этади.

Июнь ойи учун бюджетга:

39 155,37 – 5 000 = 34 155,37 сўм ЖШДС ўткази­лади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

500 000 х 6,5% = 32 500 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

500 000 – 39 155,37 – 32 500 = 428 344,63 сўм иш ҳақи олади.

 

3-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–июнь ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 6 000 000 (1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000) сўмни ташкил қилди. Аввало 22%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга ЖШДСни ҳисоблаймиз:

(6 000 000 – 5 766 300) х 22% = 233 700 х 22% = 51 414 сўм.

Ойига ЭКИҲнинг 10 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммаси 677 540,25 сўмни ташкил қилади. Ушбу суммаларни қўшиш орқали январь–июнь ойларидаги даромадлардан ЖШДСни ҳисоблаб чиқарамиз:

677 540,25 + 51 414 = 728 954,25 сўм.

Январь–май ойларида 607 461,88 сўм миқдорида солиқ ушлаб қолинган. Июнь ойи учун ЖШДС суммаси:

728 954,25 – 607 461,88 = 121 492,37 сўмни ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

6 000 000 х 1% = 60 000 сўмга тенг.

Январь–май ойларида ШЖБПҲга 50 000 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 10 000 сўмни (60 000 – 50 000) ташкил этади.

Июнь ойи учун бюджетга:

121 492,37 – 10 000 = 111 492,37 сўм ЖШДС ўт­кази­лади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 000 000 х 6,5% = 65 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 000 000 – 121 492,37 – 65 000 = 813 507,63 сўм иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

4-ВАЗИЯТ. Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

● СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Ходимнинг январь–июнь ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 6 000 000 сўмни (1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000) ташкил этди. У СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга.

Йил бошидан солиқ имтиёзи миқдорини ҳисоб-китоб қиламиз:

576 630 х 4 = 2 306 520 сўм.

Солиқ солинадиган даромад:

6 000 000 – 2 306 520 = 3 693 480 сўмга тенг.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–июнь ойлари учун имтиёз эгасининг даромадларидан солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

216 236,25 + (3 693 480 – 2 883 150) х 16% = 216 236,25 + 810 330 х 16% = 216 236,25 + 129 652,8 = 345 889,05 сўм.

Январь–май ойларида 288 240,88 сўм миқдорида солиқ ушланган. Июнь ойи учун ЖШДС суммаси:

345 889,05 – 288 240,88 = 57 648,17 сўмни ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

3 693 480 х 1% = 36 934,8 сўмни ташкил этади.

Январь–май ойларида ШЖБПҲга 30 779 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 6 155,8 (36 934,8 – 30 779) сўмга тенг.

Бюджетга:

57 648,17 – 6 155,8 = 51 492,37 сўм ЖШДС ўткази­лади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 000 000 х 6,5% = 65 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 000 000 – 57 648,17 – 65 000 = 877 351,83 сўм иш ҳақи олади.

 

5-ВАЗИЯТ. Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

● СКнинг 179-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 96 105 х 12 = 1 153 260 сўм).

Ходимнинг январь–июнь ойларидаги меҳ­натига тўланган ҳақ 4 200 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000) ташкил қилди. Январь ойида унга 1 300 000 сўм моддий ёрдам берилган. Солиқ солинадиган даромад:

4 200 000 + 1 300 000 – 1 153 260 = 4 346 740 сўмга тенг.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(4 346 740 – 2 883 150) х 16% = 1 463 590 х 16% = 234 174,4 сўм.

ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг ва ушбу миқдордан ошувчи даромадлардан ушланадиган солиқ суммаларини қўшиб, январь–июнь ойлари учун жисмоний шахснинг даромадларидан ЖШДСни оламиз:

216 236,25 + 234 174,4 = 450 410,65 сўм.

Январь–май ойларида 379 255,28 сўм миқдорида солиқ ушланган. Июнь ойи учун ЖШДС суммаси:

450 410,65 – 379 255,28 = 71 155,37 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

4 346 740 х 1% = 43 467,4 сўмни ташкил этади.

Январь–май ойларида ШЖБПҲга 36 467,4 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 7 000 сўмни (43 467,4 – 36 467,4) ташкил этади.

Июнь ойи учун бюджетга:

71 155,37 – 7 000 = 64 155,37 сўм ЖШДС ўткази­лади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

700 000 х 6,5% = 45 500 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

700 000 – 71 155,37 – 45 500 = 583 344,63 сўм иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ. Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

● СКнинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 96 105 х 6 = 576 630 сўм).

Ходимнинг январь–июнь ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 4 200 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000) ташкил қилди. Январь ойида унга 700 000 сўмлик фотоаппарат совға қилинди.

Солиқ солинадиган даромад:

4 200 000 + 700 000 – 576 630 = 4 323 370 сўмга тенг.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(4 323 370 – 2 883 150) х 16% = 1 440 220 х 16% = 230 435,2 сўм.

ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг ва ушбу миқдордан ошувчи даромадлардан ушланадиган солиқ суммаларини қўшиб, январь–июнь ойлари учун ЖШДСни чиқарамиз:

216 236,25 + 230 435,2 = 446 671,45 сўм.

Январь–май ойларида 375 516,08 сўм миқдорида солиқ ушланган. Июнь ойи учун ЖШДС суммаси:

446 671,45 – 375 516,08 = 71 155,37 сўмни ташкил этади.

Январь–июнь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

4 323 370 х 1% = 43 233,7 сўмга тенг.

Январь–май ойларида ШЖБПҲга 36 233,7 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 7 000 сўмни (43 233,7 – 36 233,7) ташкил этади.

Бюджетга:

71 155,37 – 7 000 = 64 155,37 сўм ЖШДС ўткази­лади.

Июнь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

700 000 х 6,5% = 45 500 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

700 000 – 71 155,37 – 45 500 = 583 344,63 сўм иш ҳақи олади.

 

7-ВАЗИЯТ. Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Қуйидагиларга мувофиқ:

● СКнинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (96 105 х 12 = 1 153 260 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

● СКнинг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (96 105 х 6 = 576 630 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;

● СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (576 630 х 4 = 2 306 520 сўм) чиқариб ташланади.

СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимнинг январь–июнь ойларидаги иш ҳақи миқдори 4 800 000 сўмни (800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000) ташкил қилди. Январь ойида унга 1 200 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 800 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Ходимнинг январь–июнь ойлари учун жами даромади:

4 800 000 + 1 200 000 + 800 000 = 6 800 000 сўмни ташкил этади.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

6 800 000 – 1 153 260 – 576 630 – 2 306 520 = 2 763 590 сўм.

Жисмоний шахснинг 2 883 150 сўмгача бўлган даромадларига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-июнь ойлари учун солиқ суммаси:

2 763 590 х 7,5% = 207 269,25 сўмга тенг.

Январь–май ойларида 176 100,75 сўм миқдорида солиқ ушланган. Июнь ойи учун ЖШДС суммаси:

207 269,25 – 176 100,75 = 31 168,5 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

2 763 590 х 1% = 27 635,9 сўмни ташкил этади.

Январь–май ойларида ШЖБПҲга 23 480,1 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 4 155,8 сўмни (27 635,9 – 23 480,1) ташкил этади.

Бюджетга:

31 168,5 – 4 155,8 = 27 012,7 сўм солиқ ўткази­лади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

800 000 х 6,5% = 52 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

800 000 – 31 168,5 – 52 000 = 716 831,5 сўм иш ҳақи олади.

 

8-ВАЗИЯТ. Олий ўқув юртида ўқиш учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

● СКнинг 179-моддаси 31-бандига кўра фуқа­роларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди.

Ходимнинг январь–июнь ойларидаги меҳна­тига тўланган ҳақ 4 800 000 сўмни (800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000) ташкил қилди. Унинг аризасига биноан январь ойида корхона 2013–2014 ўқув йилида ўғлининг институтда ўқиши учун 1 750 000 сўм миқдорида ҳақ тўлади, мазкур маблағлар январь ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолинади. Ходимнинг аризасига биноан ўқиш учун тўланган ҳақни сўндиришга унинг даромадларидан ҳар ойда 300 000 сўмдан ушлаб қолишга қарор қилинди.

Январ-май ойлари учун 1 500 000 сўм ушлаб қолинган. Июнь ойида ходим сўндириши лозим бўлган сумма 250 000 (1 750 000 – 1 500 000) сўмни ташкил қилди. Январь–июнь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 3 050 000 (4 800 000 – 1 750 000) сўмга тенг.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(3 050 000 – 2 883 150) х 16% = 166 850 х 16% = 26 696 сўм.

Январь-июнь ойларидаги жисмоний шахснинг даромадларидан ЖШДС:

216 236,25 + 26 696 = 242 932,25 сўмни ташкил қилади.

Январь–май ойларида 195 776,88 сўм миқдорида солиқ ушланган. Июнь ойи учун ЖШДС суммаси:

242 932,25 – 195 776,88 = 47 155,37 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

3 050 000 х 1% = 30 500 сўмни ташкил этади.

Январь–май ойларида ШЖБПҲга 25 000 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 5 500 сўмни (30 500 – 25 000) ташкил этади.

Бюджетга:

47 155,37 – 5 500 = 41 655,37 сўм ЖШДС ўткази­лади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

800 000 х 6,5% = 52 000 сўмга тенг.

Солиқ, мажбурий ажратмалар ва ўқиш учун ҳақ тўлаш ҳисобига ушланмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга:

800 000 – 47 155,37 – 52 000 – 250 000 = 450 844,63 сўм иш ҳақи тўланади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

9-ВАЗИЯТ. Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

● Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахс­лар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2099-сон Қарорга 25-илова).

● Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.

● Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга ЖШДСнинг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинади – 7,5% (СКнинг 181-моддаси).

● ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ходимнинг январь–июнь ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ кўринишидаги даромади 2 400 000 сўмни (400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000) ташкил этди. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 52 кв.м бўлган турар жой биносини 1 мартдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 600 000 сўм ижара ҳақи олади.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 156 000 сўмни (3 000 х 52) ташкил этади. Ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис май ойи учун шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

600 000 х 7,5% = 45 000 сўм.

Жисмоний шахснинг 2 883 150 сўм миқдоригача даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–июнь ойлари учун солиқ суммаси қуйидаги тенг:

2 400 000 х 7,5% = 180 000 сўм.

Январь–май ойларида 150 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июнь ойи учун эса:

180 000 – 150 000 = 30 000 сўм тўланиши лозим.

Январь–июнь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

2 400 000 х 1% = 24 000 сўмни ташкил этади.

Январь–май ойларида ШЖБПҲга 20 000 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 4 000 (24 000 – 20 000) сўмни ташкил қилади.

Июнь ойи учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан бюджетга ўтказиладиган ЖШДС суммаси:

30 000 – 4 000 = 26 000 сўмга тенг.

Бюджетга тўланадиган ЖШДС суммаси эса 71 000 (26 000 + 45 000) сўмга тенг.

Мажбурий суғурта бадаллари:

400 000 х 6,5% = 26 000 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолин­ганидан кейин ходимга:

400 000 + 600 000 – 30 000 – 45 000 – 26 000 = 899 000 сўм тўланади.

 

10-ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

● Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш СКнинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (СКнинг 186-моддаси саккизинчи қисми).

● Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (СКнинг 186-моддаси тўққизинчи қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши лозим.

Ўриндош ходимнинг январь–июнь ойларидаги иш ҳақи миқдори 2 700 000 сўмни (450 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000) ташкил этади. У СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

2 700 000 сўм 2 883 150 сўмдан ошмаслиги сабабли, унга энг кам ставка бўйича ЖШДС солинади:

2 700 000 х 7,5% = 202 500 сўм.

Январь–май ойларида 168 750 сўм миқдорида солиқ ушланган. Июнь ойи учун ЖШДС суммаси:

202 500 – 168 750 = 33 750 сўмни ташкил этади.

Январь–июнь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

2 700 000 х 1% = 27 000 сўмга тенг.

Январь–май ойларида ШЖБПҲга 22 500 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 4 500 сўмни (27 000 – 22 500) ташкил этади.

Бюджетга:

33 750 – 4 500 = 29 250 сўм ЖШДС ўткази­лади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

450 000 х 6,5% = 29 250 сўмни ташкил этади.

Ўриндош:

450 000 – 33 750 – 29 250 = 387 000 сўм иш ҳақи олади.

 

11-ВАЗИЯТ. ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

● СКнинг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ ШЖБПҲга ихтиёрий равишда йўналтириладиган бадал суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадини аниқлашда чегирилиши керак.

Февраль ойида йил бошидан ишламаган янги ходим ишга қабул қилинди. Унга 600 000 сўмлик ойлик маош тайинланди. Ходим бухгалтерияга барча зарур ҳужжатларни, шу жумладан унинг иш ҳақидан 200 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди. Февраль–июнь ойлари учун жами даромад 3 000 000 сўмни (600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000), ШЖБПҲга ихтиё­рий бадаллар эса 1 000 000 сўмни (200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000) ташкил этди.

Ходимнинг даромадларидан ЖШДС қуйидагича ушлаб қолинади.

Солиқ солинадиган даромадга 2 000 000 сўмга (3 000 000 – 1 000 000) 7,5%лик ставкада солиқ солинади. Февраль–июнь ойлари учун ЖШДС:

2 000 000 х 7,5% = 150 000 сўмга тенг.

Февраль-май ойларида 120 000 сўм солиқ ушланган. Июнь ойи учун ЖШДС суммаси:

150 000 – 120 000 = 30 000 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланади:

2 000 000 х 1% = 20 000 сўм.

Февраль-май ойларида ШЖБПҲга 16 000 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 4 000 сўмни (20 000 – 16 000) ташкил этади.

Бюджетга:

30 000 – 4 000 = 26 000 сўм ЖШДС ўткази­лади.

Ходимнинг бутун иш ҳақига (600 000 сўм) мажбурий суғурта бадаллари ҳисобланади:

600 000 х 6,5% = 39 000 сўм.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий равишда ўтказилган бадал чегирилганидан кейин ходимга:

600 000 – 30 000 – 39 000 – 200 000 = 331 000 сўм тўланади.

 

12-ВАЗИЯТ. Алимент тўлайдиган ва компенсация тўловларини оладиган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

● Ижро ҳужжати бўйича ундирув ходимнинг иш ҳақига ва бошқа даромад турларига қаратилганда, ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади (29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сон Қонуннинг 65-моддаси).

● Қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормалар доирасида хизмат ишлари учун шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун ходимга компенсация тўловлари кўринишидаги юридик шахсларнинг харажатларига жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди (СКнинг 171-моддаси иккинчи қисми 8-банди). Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига (2.04.1999 йилдаги 154-сон) 3-илованинг 4-банди билан ойлик компенсациянинг энг юқори миқдори белгиланган. Ушбу миқдор қуввати 70 от кучигача бўлган автомобиллар учун ЭКИҲнинг 2 бараварига (192 210 сўм), 70 от кучидан 100 от кучигача бўлган автомобиллар учун ЭКИҲнинг 3,5 бараварига (336 367,5 сўм), 100 от кучидан юқори бўлганда ЭКИҲнинг 4,5 бараварига (432 472,5 сўм) тенг бўлади.

Ходимнинг январь–июнь ойларидаги иш ҳақи миқдори 3 600 000 сўмни (600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000) ташкил қилди. Март ойида йил якунларига кўра 1 200 000 сўм мукофот тўланди. Март ойидан бошлаб қуввати 75 от кучига тенг «Нексия» шахсий автомобилидан хизмат сафарларида фойдалангани учун унга ойига 350 000 сўмдан компенсация тўланади. У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.

Нормативдан ортиқ компенсация суммаси 13 632,5 сўмни (350 000 – 336 367,5) ташкил этади. Ходимнинг январь–июнь ойларидаги жами солиқ солинадиган даромади:

600 000 + 600 000 + 600 000 + 1 200 000 + 13 632,5 + 600 000 + 13 632,5 + 600 000 + 13 632,5 + 600 000 + 13 632,5 = 4 854 530 сўмга тенг.

Январь–июнь ойлари учун ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

216 236,25 + (4 854 530 – 2 883 150) х 16% = 216 236,25 + 1 971 380 х 16% = 216 236,25 + 315 420,8 = 531 657,05 сўм.

Январь–май ойларида 474 320,48 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июнь ойи учун ЖШДС суммаси:

531 657,05 – 474 320,48 = 57 336,57 сўмга тенг.

Январь–июнь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

4 854 530 х 1% = 48 545,3 сўмни ташкил этади.

Январь–май ойларида ШЖБПҲга 42 408,98 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 6 136,32 сўмни (48 545,3 – 42 408,98) ташкил этади.

Июнь ойи учун бюджетга:

57 336,57 – 6 136,32 = 51 200,25 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

(600 000 + 13 632,5) х 6,5% = 613 632,5 х 6,5% = 39 886,11 сўмни ташкил этади.

Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:

(613 632,5 – 57 336,57 – 39 886,11) х 25% = 516 409,82 х 25% = 129 102,46 сўм.

Ходим қўлига:

600 000 + 350 000 – 57 336,57 – 39 886,11 – 129 102,46 = 723 674,86 сўм иш ҳақи олади.

 

*ЖШДСнинг ҳисоб-китоб услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 21.01.2014 йилдаги 3 (1015)-сонида, февраль ойи учун 18.02.2014 йилдаги 7 (1019)-сонида, март ойи учун 18.03.2014 йилдаги 11 (1023)-сонида, апрель ойи учун 22.04.2014 йилдаги 16 (1028)-сонида, май ойи учун 20.05.2014 йилдаги 20 (1032)-сонида чоп этилган.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз,

Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатасининг аъзоси
Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ
тайёрлади.

Прочитано: 5460 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика