Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 23 / Солиқ солиш

Фақат суднинг ҳал қилув қарорига кўра

Компаниямиз нотижорат ташкилотларига бухгалтерия хизматларини кўрсатади. 2012 йилда бир ННТ ўз автомобилини сотди. Шу муносабат билан ДСИга мақсадли жамғармаларга ажратмалар, фойда, инфратузилма, мол-мулк солиқлари, ҚҚС бўйича ҳисоботлар тақдим этилди. 2013 йилда ННТ тадбиркорлик фаолиятини юритмади.

Ушбу ҳолда ноль даражали оборотлар билан ҳисоботларни тақдим этиш керакми? Агар керак бўлмаса, гарчи ноль билан бўлса-да, ДСИ барибир ҳисоботларни топшириш кераклигини рўкач қилиб, ҳисоб-китоб рақамини хатлаш ҳуқуқига эгами?

 

– Солиқ кодексига (СК) кў­ра ўзининг устав фаолияти доирасида нотижорат ташкилотлари:

фойда солиғи (СКнинг 126-моддаси);

қўшилган қиймат солиғи (СКнинг 197-моддаси);

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (СКнинг 257-моддаси);

мол-мулкка солинадиган со­лиқ (СКнинг 265-модда­си);

ер солиғи (СКнинг 279-мод­даси);

ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг (СКнинг 295-моддаси);

мажбурий ажратмаларнинг:

● бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига (СКнинг 312-моддаси);

● Республика йўл жамғар­масига (СКнинг 316-модда­си);

● бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига (СКнинг 3251-моддаси) тўлов­чилар бўлмайди.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ННТ бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга юқорида санаб ўтилган солиқлар ва тўловларнинг тўловчиси ҳисобланади ҳамда уларни олинган даромадлардан тўлаши керак.

Фақат солиқ тўловчилар молиявий ва солиқ ҳисоботини тақдим этишлари шарт (СК­нинг 34 ва 45-моддалари). Агар ННТ 2013 йилда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмаган бўлса, у юқо­рида кўрсатилган солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тўловчиси бўлмайди. Бинобарин, улар бўйича ҳисоботни ҳам солиқ инспекциясига тақдим этиш керак эмас.

Бироқ жисмоний шахсларга даромад тўлайдиган иш берувчи сифатида ННТ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, суғурта бадалларини ушлаши, ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб ёзиши (унинг ҳисоб-китоби ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олмасдан тузилади) ва уларни белгиланган тартибда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ўтказиши шарт. Бундан келиб чиқадики, ННТ тадбиркорлик фаолиятидан даромади бўлмаганда ҳам йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молия ҳисоботини тақдим этиш муддатида солиқ органларига:

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-иловага биноан (СКнинг 187-моддаси 2-банди);

Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларининг ҳисоб-китобини кўрсатилган 2439-сон қарорга 10-иловага биноан шаклда (СКнинг 310-моддаси учинчи қисми) тақдим этиши керак.

Чораклик ва йиллик молия­вий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомга (МВ томонидан тас­диқланган, АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўра ННТ шунингдек солиқ органларига молиявий ҳисоботни қуйидаги муддатларда тақдим этиши керак:

чораклик ҳисоботни – ҳисо­бот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача;

йиллик ҳисоботни – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралигача.

2014 йил апрелидан бошлаб солиқ органлари хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ, молиявий ҳисоботларни тақдим этмаслиги боис уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширишлари мумкин (Президентнинг 7.04.2014 йилдаги ПФ-4609-сон Фармонининг 8-банди). Бунгача солиқ органлари хў­жалик юритувчи субъектларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни солиқ ва молиявий ҳисоботни тақдим этмасалар, ўзлари чиқарган қарорлар асосида ҳам тўхтатиб туришлари мумкин эди (29.08.1997 йилдаги «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги 474-I-сон Қонун 5-моддасининг 8-банди).

 

Наталья ЗУЕВА,

экспертимиз.

Прочитано: 952 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика