Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 23 / Амалий бухгалтерия

Бир киши ҳамма учун ва ҳар бир киши ўзи учун

Оддий ширкат доирасидаги биргаликдаги фаолият бир нечта мақсад ва уларга эришиш усулларининг кенг доирасига эга бўлиши мумкин. Баъзи ҳолларда юридик шахсни ташкил этмайдиган бундай фаолият бошқаришда қулай ва иқтисодий жиҳатдан самаралироқ бўлади.

Масалан, бир нечта корхона мавжуд ишлаб чиқариш қувватларида маҳсулот ишлаб чиқариш учун ўз ҳиссаларини бирлаштиришга қарор қилди. Ёки бир нечта йирик компания хўжалик усули билан ўз ходимлари учун турар жой қуришни режалаштирди дейлик. Агар ушбу ҳолларда алоҳида корхона барпо этилса, янги ходимларни тўплаш, барча техника ва технологик ускуналар билан жиҳозлаш, буюртмаларни ўзининг муассисларида жойлаштириш ва уларнинг ўзидан кўп нарсани ижарага олиш зарур бўлади. Буларнинг ҳаммаси таннархни оширади ва, тегишинча, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобатбардошлигини пасайтиради.

Оддий ширкатнинг яна бир ижобий жиҳати тезкор фаолиятига жамиятларнинг муассислари аралашиш ҳуқуқига эга бўлмаган ёлланма директор муаммосининг йўқлигидир. Оддий ширкатда уни амалда ишончли шахснинг раҳбари олиб боради. 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»да1 оддий ширкат фаолияти намунавий бухгалтерия проводкалари ва биргаликдаги фаолиятга ҳиссалар ҳисоби ҳисобварақларининг йўқлигини бирдан-бир камчилик деса бўлади. Яъни корхоналарнинг бош бухгалтерлари уларни мустақил равишда, таваккал қилиб, ўз билим ва тажрибаларига таяниб қилишлари керак. Таваккал қилишга эса уларнинг ҳуқуқлари йўқ.

Мазкур мақолада оддий ширкатларнинг иштирокчилари фақат юридик шахслар бўладиган, ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасида, шу жумладан қурилишдаги биргаликдаги фаолиятнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича умумий таклифлар берилади. Бироқ корхоналарнинг бош бухгалтерлари таклифларимизни қўллаш мақсадга мувофиқлигини мустақил баҳолашлари керак.

Оддий ширкат доирасидаги фаолият биргаликдаги фаолият тўғрисида шартнома2 (бундан кейин – Шартнома) тузишдан бошланади, унда шериклар (иштирокчилар)га ҳиссаларнинг миқдори, уларни киритиш тартиби ва муддатлари белгиланади ҳамда биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилиш билан шуғулланадиган, тегишинча, Солиқ кодексининг (СК) 380-моддасига мувофиқ солиқларни тўлайдиган ишонч­ли шахс тайинланади.

 

ИШОНЧЛИ ШАХС ҲИСОБЛАНМАЙДИГАН ШЕРИКЛАРНИНГ ҲИССАЛАРИ ҲИСОБИ

СКнинг 379-моддасига кўра оддий ширкат шартномаси бўйича шериклар (иштирокчилар)нинг оддий ширкат шартномаси бўйича биргаликдаги фао­лиятда фойдаланиладиган мол-мулки биргаликдаги фаолиятга қўшилган ҳисса сифатида ҳар бир шерик (иштирокчи)нинг балансида ҳисобга олиниши керак. Шу сабабли уларни ҳисобга олиш учун Шартномани имзолаган корхоналар ҳисобварақларининг ишчи режаларига 0650-«Оддий ширкатга инвестициялар» ҳисобварағини киритишни ва буни ҳисоб сиёсатида акс эттиришни тавсия қиламиз.

Ҳиссани оддий ширкатга беришни акс эттирадиган бухгалтерия проводкалари МЧЖда худди шундай операцияни акс эттириш бўйича проводкаларга айнан ўхшаш бўлади:

Дт 0650 – Кт 5110 – пул маблағларини Шартномага кўра ўтказилган пул маблағлари суммасига қўйиш;

Дт 0650 – Кт 9210 – берилаётган мол-мулкни Шартномага кўра оддий ширкат иштирокчилари томонидан келишилган нархлар бўйича берилаётган мол-мулк суммасига қўйиш;

Дт 9210 – берилаётган мол-мулк ҳисоби ҳисобварақлари Кт – берилаётган мол-мулкнинг берилаётган мол-мулк баланс қиймати суммасида чиқиб кетиши;

Дт 0200 – Кт 9210 – асосий воситалар чиқиб кетишида эскиришни ҳисобдан чиқаришнинг акс эттирилиши;

Дт 8510 – Кт 9210 – асосий воситалар чиқиб кетиши чоғида қўшимча баҳолаш суммасини ҳисобдан чиқа­ришнинг акс эттирилиши;

Дт 9210 – Кт 9310, 9320 – берилаётган мол-мулкнинг баланс қиймати билан унинг Шартнома бўйича қиймати ўртасидаги фарқ суммасида активлар чиқиб кетишидан фойдани акс эттириш.

Мол-мулкни СКнинг 381-моддасида назарда тутилган тартибда оддий ширкатга ҳисса сифатида бериш бўйича стандарт проводкалар қуйидаги проводка билан тўлдирилади:

Дт 0650 – Кт 4410 – ҚҚС суммасини 4410-ҳисобварақ дебети бўйича ҳисобга олинган ҚҚС суммасида ишонч­ли шахсда ҳисобга қабул қи­лиш учун бериш.

Умумбелгиланган солиқлар тўлов­чилари илгари ҳисобга киритган ҚҚС суммасига СКнинг 220 ва 381-моддаларида назарда тутилган тартибда тузатишлар киритилади.

ЯСТ тўловчилари томонидан мол-мулкни оддий ширкатга ҳисса сифатида бериш бўйича юқорида кўрсатилган проводкалар бошқа баланс қийматига эга мол-мулкни умумбелгиланган солиқлар тўловчилари томонидан МЧЖга ҳисса сифатида бериш бўйича проводкалардан фарқ қилади. Бу мол-мулк чиқиб кетишидан олинадиган солиқ солинадиган даромад миқдорида акс этади. ЯСТ тўловчилари олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚСни ҳисобга киритмасликлари, оддий ширкатнинг ишончли шахси эса биргаликда фаолиятни амалга ошириш бобида мажбурий тартибда ҚҚС тўловчиси ҳисобланиши (СКнинг 380-моддаси) сабабли бундай корхоналар берилаётган активларнинг баланс қийматидан ҳақиқатда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚСни 4410-ҳисобварақ дебети бўйича ҳисобга киритишлари керак. Унинг суммаси натурал кўрсаткичларда ифодаланган ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида берилаётган активларнинг улушига мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади. Шу сабабли юқорида кўрсатилган проводкаларда берилаётган активлар баланс қийматининг суммаси, 4410-ҳисобварақ дебети бўйича ҳисобга олинган ҚҚС суммасини чиқариб ташлаган ҳолда, берилаётган активлар баланс қийматининг «эски» суммасига тенг бўлади.

Мол-мулкни биргаликдаги фаолиятга шериклар ўртасида келишилган қиймат бўйича ҳисса сифатида бериш товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилиш ҳисобланмайди (СКнинг 381-моддаси), оддий ширкат шартномаси бўйича биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш учун бирлаштириладиган воситалар эса солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди (СКнинг 355-моддаси). Бироқ берилган мол-мулк қиймати унинг баланс қийматидан ошиши ҳолатида солиқларни тўлашга тўғри келади. Ушбу ҳолда мол-мулкнинг чиқиб кетишидан даромадлар тарзида солиқ солиш объекти юзага келади (СКнинг 132, 133, 355-моддалари). Бунда ЯСТ тўловчилари учун баланс қиймати ҚҚСни киритмасдан ҳисоблаб чиқарилади.

СКнинг 381-моддасига кўра мол-мулкни биргаликдаги фаолиятга ҳисса сифатида бериш ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилади. Унда ишонч­ли шахсга ҳисобга киритиш учун бериладиган ҚҚС суммаси кўрсатилади. Ҳисобварақ-фактурада биргаликдаги фаолиятга пул маблағларини ҳисса сифатида бериш ҳам акс эттирилади.

 

ИШОНЧЛИ ШАХСЛАР – ШЕРИКЛАРНИНГ ҲИССАЛАРИ ҲИСОБИ

Оддий ширкатнинг ишончли шахслари ҳам (СКнинг 379-моддаси), қолган шериклар сингари, биргаликдаги фао­лиятга ўз ҳиссалари ҳисобини юритиш учун корхоналар ҳисобварақлари иш режасига 0650-«Оддий ширкатга инвестициялар» ҳисобварағини киритишлари ва буни ҳисоб сиёсатида акс эттиришлари керак.

Бундан ташқари, ишончли шахс шериклар (иштирокчилар)нинг пул ифодасидаги барча ҳиссалари ҳисобини юридик шахслар юритишига айнан ўхшаш тарзда 8310, 8320, 8330-ҳисобварақларда юритишлари керак. Бироқ корхоналарнинг устав капитали ушбу ҳисобварақларда рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатлари ва миқдор эмиссияси проспектлари дои­расида акс эттирилади. Шу сабабли ҳисобварақлар иш режасига 8350-ҳисобварақнинг киритилиши ва унда шерикларнинг пул ифодасидаги барча ҳиссалари жамликда акс эттирилиши корхона балансида устав фонди ва унга барча ҳиссалар суммаларини жамлашга олиб келади. Корхоналарнинг раҳбарлари ташқи фойдаланувчиларни корхона устав фондининг миқдорлари бобида янглиштирмаслик учун корхонанинг ҳисобварақлар иш режасига 8350-ҳисобварақни киритишнинг қанчалик тўғрилигини баҳолашлари лозим.

Шерикларнинг пул ифодасидаги барча ҳиссалари ҳисобини муаллиф 8850-«Биргаликдаги фаолиятга ҳиссалар» ҳисобварағида юритишни таклиф қилади. Бунинг учун уни корхонанинг ҳисобварақлар иш режасига киритиш ва ҳисоб сиёсатида биргаликдаги фаолиятга ҳиссалар бўйича шериклар қарзини ҳисобга олиш учун мўлжалланган 4650-ҳисобварақ сингари акс эттириш лозим.

СКнинг 379-моддасига кўра ишонч­ли шахс, биргаликдаги фаолиятга солиқ солиш хусусиятларини ҳи­собга олган ҳолда, биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулотни ишлаб чиқариш ва реализация қилишнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритади3. Ширкатнинг ишончли шахси ҳисобланган корхонанинг умумий фао­лиятида бундай операцияларни ажратиш учун банкда иккиламчи ҳисоб-китоб рақамини очиш тавсия этилади. Унда фақат биргаликдаги фаолият бўйича операциялар акс эттирилади. Айни ундан солиқларни тўлаш учун корхонанинг асосий ҳисобварағига пул маблағлари ўтказилади. Мазкур материалда иккиламчи ҳисоб-китоб рақами очилмайдиган вазият кўриб чиқилади.

 

ИШОНЧЛИ ШАХСДАГИ ҲИССАНИ БЕРИШ ҲИСОБИ

Ишончли шахсда биргаликдаги фао­лиятга ҳиссани бериш операциясини акс эттирувчи бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади.

● Ишончли шахс бўлмаган шерик киритадиган ҳиссалар бўйича:

Дт 4650* – Кт 8850* – оддий ширкат шериклари (иштирокчилари)нинг (шу жумладан ишончли шахснинг ҳам) Шартномани имзолаш санасида ҳисобга олинган оддий ширкатнинг умумий мол-мулки суммасида биргаликдаги фаолиятга ҳиссалар бўйича қарзини акс эттириш;

Дт 5110 – Кт 4650* – Шартномага кўра ўтказилган суммага пул ҳиссасини олиш;

олинаётган мол-мулкни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар* Дт – Кт 4650* – Шартномага кўра шериклар билан келишилган нархлар бўйича берилаётган мол-мулк қийматига моддий ва бошқа бойликлар тарзида (пул маблағларидан ташқари) ҳиссалар олиниши;

Дт 4410* – Кт 4650* – ширкатнинг ишончли шахси бўлмаган шерикларда 4410-ҳисобварақ дебети бўйича ҳисобга олинган ҚҚС суммасида ҳисобга қабул қилиши учун ишонч­ли шахсга бериладиган қўшилган қиймат солиғи тарзидаги ҳиссанинг олиниши.

● Оддий ширкат ишончли шахсининг ҳиссалари бўйича:

Дт 0650* – Кт 4650* – Шартномага кўра ҳисобга олинган суммага пул маблағларини қўйиш;

Дт 0650* – Кт 9210* – Шартномага кўра иштирокчилар билан келишилган нархлар бўйича берилаётган мол-мулк суммасига мол-мулкни қўйиш;

Дт 9210* – берилаётган мол-мулкни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар* Кт – берилаётган мол-мулкнинг унинг баланс қиймати суммасида чиқиб кетиши;

Дт 0200* – Кт 9210* – асосий воситалар чиқиб кетишида эскиришни ҳисобдан чиқариш;

Дт 8510* – Кт 9210* – асосий воситалар чиқиб кетишида қўшимча баҳолаш суммасини ҳисобдан чиқариш;

Дт 9210* – Кт 9310*, 9320* – Шарт­нома нархларига кўра активларнинг чиқиб кетишидан фойданинг берилаётган мол-мулкнинг баланс қиймати билан унинг қиймати ўртасидаги фарқ суммасида акс эттирилиши;

олинаётган мол-мулкни ҳисобга ­олувчи ҳисобварақлар* Дт – Кт 4650* – Шарт­номага кўра иштирокчилар би­лан келишилган нархлар бўйича берилаёт­ган мол-мулк суммасида моддий ва бош­қа бойликлар тарзида (пул маблағла­ридан ташқари) ҳиссалар олиниши.

Ишончли шахс берган мол-мулк қиймати унинг баланс қийматидан ошиб кетиши ҳолатида мол-мулкнинг чиқиб кетишидан даромадлар тарзида солиқ солиш объекти вужудга келади (СКнинг 132, 133, 355-мод­далари). ЯСТ тўловчилари учун баланс қиймати ҚҚСни қўшмасдан ҳисоблаб чиқарилади.

Ишончли шахс томонидан унинг 4410-ҳисобварағи дебети бўйича ҳисобга олинган ҚҚСни ҳисобга киритиш тарзидаги биргаликдаги фаолиятга ҳиссаси берилишини қуйидаги проводкалар акс эттиради:

Дт 0650* – Кт 4410 – ҚҚСнинг ишончли шахсда 4410-ҳисобварақ дебети бўйича ҳисобга олинган ҚҚС суммасида ҳисобга қабул қилиш учун берилиши;

Дт 4410* – Кт 4650* – ширкатнинг ишончли шахси бўлмаган шерикларда 4410-ҳисобварақ дебети бўйича ҳисобга олинган ҚҚС суммасида ҳи­собга қабул қилиши учун ишончли шахсга бериладиган ҚҚС суммаси тарзида ҳиссанинг олиниши.

 

КИРИТДИНГИЗМИ? – ҲУЖЖАТЛАШТИРИНГ

Шериклар биргаликдаги фаолиятга ҳиссаларни киритиши натижалари ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши керак.

Ҳиссалар берилаётганда ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади, ундаги «Товар юклаб жўнатиш ҳужжатлари ёки шартномаларнинг рақами ва санаси» сатрида «Биргаликдаги фаолиятга ҳисса» белгиси қўйилади (СКнинг 381-моддаси). Ушбу ҳужжатда биргаликдаги фаолиятга ишончли шахсда ҳисобга қабул қилиш учун:

пул маблағлари;

мол-мулк (пул маблағларидан таш­қари);

ҚҚСни бериш акс эттирилади.

Ширкатнинг ишончли шахси берилаётган мол-мулкка ҳисобварақ-фактурани худди шу тартибда расмийлаштириб, ўз реквизитларини ва етказиб берувчининг ҳам, харидорнинг ҳам реквизитларини кўрсатади. У ҳисоб-китоб рақамида ҳаракатсиз қоладиган пул маблағларини ҳисса сифатида берганда пулли ҳиссани ҳисобга киритиш ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш санасида амалга оширилади.

Барча шериклар томонидан ҳис­салар берилишини акс эттирувчи ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилганидан кейин биргаликдаги фао­лиятга ҳиссаларни киритиш далолатномасини тузиш зарур. Амалиётда пул кўринишида бўлмаган ҳиссаларни киритиш чоғида Шартнома билан белгиланган шериклар улушларининг миқдорлари амалда киритилган улушларга мувофиқ келмайди, чунки Шарт­нома тузиш пайтида ишончли шахсда ҳисобга қабул қилиш учун ҚҚС суммасини олдиндан белгилаш қийин.

Шу сабабли шериклар (иштирокчилар)нинг амалдаги улушларини Шарт­нома билан белгиланган миқдорларга мувофиқлаштириш учун киритилган пуллар ва пул кўринишида бўлмаган мол-мулкни охиригача қўйиш ёки қайтариш лозим. Шунингдек Шарт­номани амалда шаклланган улушларга мувофиқлаштириб, унга тегишли қўшимча битим тузиш мумкин.

 

ДИВИДЕНДЛАР ҲИСОБГА КИРИТИЛАДИ

Биргаликдаги фаолиятдан дивидендлар олинганда уларни бошқа даромадлар таркибида ҳисобга олиш ва оддий ширкат шеригига (иштирокчисига) солиқ солишнинг амалдаги тартибига мувофиқ тўланадиган солиқларни солиқ солинадиган базага киритиш лозим (СКнинг 381-моддаси).

Уларнинг ишончли шахс бўлмаган иштирокчи томонидан олиниши қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

Дт 4840 – Кт 9520 – ҳисоблаб ёзилган дивидендлар суммасида;

Дт 5110 – Кт 4840 – пул маблағлари билан олинган дивидендлар суммасида;

олинган мол-мулкни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар Дт – Кт 4840 – мол-мулк билан олинган дивидендлар суммасида.

Шартнома бекор қилинган тақ­дирда дивидендлар олиниши қуйи­даги проводкалар билан акс эттирилади:

Дт 4840 – Кт 9520 – ҳисоблаб ёзилган дивидендлар суммасида;

Дт 5110 – Кт 4840 – пул маблағлари билан олинган дивидендлар суммасида;

олинган мол-мулкни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар Дт – Кт 4840 – мол-мулк билан олинган дивидендлар суммасида;

Дт 9520 – Кт 0650 – оддий ширкатга ҳисса суммасида.

Шартнома бекор қилинган тақдирда шерик, шу жумладан ишончли шахс ҳам, солиқ солиш мақсадида ҳисоблаб ёзилган дивидендлар суммаси билан ўзининг оддий ширкатга ҳиссаси суммаси ўртасидаги айирмани бошқа даромадлар таркибига киритади.

Ишончли шахс томонидан дивидендлар тўланиши ва олиниши қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

Дт 8710* – Кт 6610* – тақсим­ланмаган фойданинг дивидендлар тўлашга йўналтирилган қисми суммасида;

Дт 6610* – Кт 5110* – ишончли шахс бўлмаган шерик (иштирокчи)ларга ҳисоблаб ёзилган дивидендлар тўлаш пул суммасида;

Дт 6610* – берилаётган мол-мулкни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар* Кт – ишончли шахс бўлмаган шерикларга мол-мулк билан тўланадиган дивидендлар суммасида;

Дт 4840 – Кт 9520 – ишончли шахс бўлган шерикларга ҳисоблаб ёзилган дивидендлар суммасида;

Дт 6610* – Кт 4840 – ишончли шахс­нинг ҳисоб-китоб рақамида ҳаракатсиз турган пул маблағларини ҳисобга киритиш тарзида олинган дивидендлар суммасида;

олинган мол-мулкни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар Дт – Кт 4840 – кейинчалик ишончли шахснинг оддий ширкат билан боғланмаган фаолияти доирасида ҳисобга олинадиган мол-мулк билан олинган дивидендлар суммасида.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Фуқаролик кодексининг 965-моддаси.

3Бундан кейин биргаликдаги фаолиятни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар «*» белгиси билан қайд этилади.

 

Сергей ГУРВИЧ,

экспертимиз.

 

Таҳририятдан. Экспертимиз кўтарган масалалар қонун ҳужжатларида етарлича тартибга солинмаган. Айни шу сабабли мақола мунозара тусига эга. Кўтарилган масала бўйича ўз фикрингизни norma.uz сайтида баён этишингиз мумкин.

Оддий ширкатлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар Молия вазирлигининг кўриб чиқишига киритилади.

Прочитано: 2652 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика