Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 23 / Амалий бухгалтерия

Кредитга қурамиз

23-сон Молиявий ҳисобот халқаро стандарти (МҲХС) «Қарзлар бўйича харажатлар»нинг асос бўлувчи принципига кўра квалификацияланадиган активни харид қилиш, қуриш ёки ишлаб чиқаришга тўғридан-тўғри тааллуқли қарзлар бўйича харажатлар унинг таннархига киритилади, яъни капиталлаштирилади. Қарзлар бўйича бошқа харажатларни эса ҳисобот даври харажатлари деб эътироф этиш керак. 24-сон БҲМС ҳам бундай талабларни илгари суради.

24-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) «Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби»1 23-сон МҲХСда баён этилган барча принципларга тўғри келадими ёки фарқлари борми?

 

ФАРҚЛАНИШИ НИМАЛАРДА КЎРИНАДИ?

Қарзлар бўйича харажатлар таркиби биринчи фарқловчи аломат ҳисобланади. 23-сон МҲХСда улар қарзни, уларнинг манбалари ва мақсадидан қатъи назар, молиялаштиришга жалб этиш билан боғлиқ бўлган ташкилотнинг харажатлари сифатида тавсифланади. Хусусан, қарзлар бўйича харажатларга 23-сон МҲХС қуйидагиларни ҳам киритади:

фоизнинг самарали ставкаси усулидан фойдаланган ҳолда ҳисобла­надиган фоизлар бўйича харажатлар;

● 17-сон МҲХС «Ижара»га мувофиқ молиявий ижара билан боғлиқ молиявий харажатлар;

● фоизларни тўлаш харажатларини пасайтиришни қандай даражада компенсациялашига қараб хорижий валютадаги қарзларни жалб этиш натижасида юзага келадиган курс фарқлари.

24-сон БҲМС қарзлар бўйича харажатлар таркибига қуйидагиларни киритади:

фақат банклар ва кредит ташкилотларидан олинган қисқа муддатли ва узоқ муддатли қарзлар бўйича фоизли харажатлар;

● қарзлар билан боғлиқ бўлган дисконтлар (чегирмалар) ёки мукофотлар (устамалар), шу жумладан облигация­га тегишли дисконтлар (чегирмалар) ёки мукофотларнинг (устамаларнинг) ҳисобдан чиқарилиши, бу билан фоизнинг самарали ставкасидан фойдаланиш қисман таъминланади;

● 6-сон БҲМС «Ижара ҳисоби»га2 мувофиқ бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган молиявий ижара ва (ёки) лизингга тааллуқли бўлган тўловлар.

Бунинг устига, 23-сон МҲХСда қарзлар бўйича харажатлар рўйхати 24-сон БҲМСдан фарқли равишда очиқдир.

Ўтиш қоидалари кейинги фарқловчи аломат ҳисобланади. Хусусан, 23-сон МҲХСда белгиланишича, ўзгар­тирилган стандарт капиталлаштириш санаси стандарт кучга кирган санадан ёки ундан кейин бошланадиган қарзлар бўйича харажатларга нисбатан қўлланади. 24-сон БҲМС «ўтиш қоидалари» тушунчасини белгиламайди.

Учинчи, энг муҳим фарқловчи аломат – 23-сон МҲХСнинг 24-сон БҲМС­дан концептуал фарқланиши. Чунончи, миллий стандартга кўра қарзлар бўйича қарздорлик олинган мажбуриятларнинг амалдаги қиймати бўйича акс эттирилади (30.08.1996 йилдаги «Бухгалтерия ҳисоби тўғри­сида»ги Қонуннинг 6-моддаси; 1-сон БҲМС «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»нинг3 30-банди), айни вақтда МҲХСда у, 39-сон МҲХС «Молиявий дастаклар: эътироф этиш ва ўлчаш» бўйича дастлабки харажатларни айирган ҳолда, олинган мажбуриятларнинг адолатли қиймати бўйича акс эттирилади. Шу тариқа, кредиторлик қарзи миқдори, шунингдек уни тўлиқ сўндиргунга қадар ҳар бир давр учун молиявий натижалар МҲХСда, агар қарз маблағларини олиш шартлари бозор шартларидан фарқ қилса, фарқланади.

МИСОЛДА КЎРИБ ЧИҚАМИЗ

Компания 2010 йил 1 декабрда пуд­ратчи билан янги офис қуришга шарт­нома тузди. Барча тайёрлашга оид ва моддий харажатлар пудратчининг зиммасида. Қурилиш қиймати – 6 500 млн сўм. Қурилиш 2011 йил 2 январда бошланди ва 2013 йил 1 мартда тугалланиши керак эди.

2011 йилда пудратчига бажарилган ишлар далолатномалари бўйича қуйидаги тўловлар тўланган:

2 январда             – 800 млн сўм;

31 мартда             – 500 млн сўм;

1 июнда               – 720 млн сўм;

1 сентябрда          – 480 млн сўм;

1 ноябрда             – 600 млн сўм;

31 декабрда          – 750 млн сўм.

Қурилишни молиялаштириш учун 2010 йил 30 декабрда 3 йил муддатга 1 200 млн сўм миқдорида 9 фоизлик банк кредити олинган, унга доир фоиз­лар ҳар йилнинг 30 июни ва 31 декабрида тўланиши керак.

Бундан ташқари, компаниянинг қуйидаги мажбуриятлари бор:

● 2010 йил 2 январда 5 йил муддатга чиқарилган, йилнинг охирги кунида 2 200 млн сўм фоизлар тўланадиган 12 фоизлик облигациялар;

● 2011 йил 1 июнда 2 йил муддатга олинган, ҳар чоракнинг охирги кунида 1 500 млн сўм фоиз тўланадиган кредит ташкилотининг 10 фоизлик қарзи.

 

ЎРТА ҲИСОБДАГИ ХАРАЖАТЛАРНИ ҲИСОБЛАЙМИЗ

Капиталлаштиришга рухсат берилган фоизлар суммасини аниқлаш учун офис биноси қурилишига сарфланган ўрта ҳисобдаги харажатларни белгилаш лозим. 2011 йил учун ҳисоб-китоб тақдим этилган:

Сана

 

Харажатлар суммаси
(млн сўм)

 

Кўпай­тириш белгиси

 

Йил ҳисобида ойларда қилин­ган харажатлар нисбати

 

Тенглик белгиси

 

Ўрта ҳисобдаги харажатлар (млн сўм)

 

2 январь

 

800

 

х

 

12

12

=

 

800

 

31 март

 

500

 

х

 

9

12

=

 

375

 

1 июнь

 

720

 

х

 

7

12

=

 

420

 

1 сентябрь

 

480

 

х

 

4

12

=

 

160

 

1 ноябрь

 

600

 

х

 

2

12

=

 

100

 

31 декабрь

 

750

 

х

 

0

12

=

 

0

 

Жами:

 

 

 

 

 

1 855

 

 

ҚАРЗЛАР БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАРНИ КАПИТАЛЛАШТИРАМИЗ

Шу тариқа, 1 855 млн сўмга тенг бўлган қарзнинг асосий суммаси ҳисоб-китобидан фоизлар капиталлаштирилади, яъни:

Асосий қарз суммаси (млн сўм)

 

Фоиз ставкаси

 

Фоизлар суммаси (млн сўм)

 

1 200 (мақсадли кредит)

 

9%

 

108

 

655 (бошқа мажбуриятлар)

 

9,5%*

 

62,2

 

Жами:

 

 

170,2

 

 

*Изоҳ. Бошқа (мақсадли бўлмаган) мажбуриятлар бўйича фоизнинг ўрта ҳисобдаги ставкаси ҳисоб-китоби:

Асосий қарз суммаси (млн сўм)

 

Кўпай­тириш белгиси

 

Фоиз став­каси

 

Кўпай­тириш белгиси

 

Йил ҳисобида ойларда кре­дитнинг муо­мала муддати

 

Тенг­лик бел­гиси

 

Ўрта ҳисобдаги фоизлар (млн сўм)

 

2 200

 

х

 

12%

 

х

 

12

12

=

 

264

 

1 500

 

х

 

10%

 

х

 

7

12

=

 

87,5

 

Жами: 3 700

 

 

 

 

 

 

351,5

 

351,5 млн сўм / 3 700 млн сўм х 100 = 9,5%

 

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 18.08.2004 йилда 1996-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

3МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 14.08.1998 йилда 474-сон билан рўйхатдан ўтказилган. 

Татьяна ШАЛУНОВА,

«RASTAX GROUP» МЧЖ СМТ бош директори, солиқ маслаҳатчиси, CIPA аудитори, DipIFR.

Прочитано: 2187 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика