Norma.uz

1UZ дастуридан фойдаланувчининг ён дафтаридан

– Маълумотим бўйича бухгалтерман, ўн йилдан буён шу соҳада ишлайман. Ана шу давр мобайнида бухгалтерия дастурлари мен учун бе­ба­ҳо кўмакчи бўлиб қолди. Кўп­гина ҳамкасабаларим сингари чоғроқ бир неча фирмада ишлайман, ҳар хил дастурий маҳсулотлар билан ишлашимга тўғри келганлиги боиси ҳам шу.

Компаниялар турли соҳада фао­лият юритганлиги сабабли, табиийки, бухгалтерия дастурлари ҳам хилма хилдир. Қайси бир директор тежамкорликни ўйлаб, қинғир йўл билан тайёрланган дастурни сотиб олиш йўлини тутади, бошқаси эса аксинча, қонуний йўл билан тайёрланган дастурдан пулни аямайди. Шак-шубҳа йўқки, иккинчи йўл кўпроқ муваффақият келтиради.

1UZ дастури ҳақида эшитиб қолиб, унда ишлаб кўр­моқчи бўлдим.

Дастурни сотиб олишнинг сира мураккаблиги йўқ. Бунинг учун бирон жойга боришинг ҳам шарт эмас, уни Интернет орқали кўчириб олиш мумкин. Дас­тур ҳажми 300 мегабайтдан сал кўпроқ эканлиги боис, энг замонавий, лицензияланган дастурларни маъқул кўрадиган компания раҳбарларидан бирининг рухсати билан дастурни ўзим ишлатадиган компьютерга кўчириб олдим. Файллар орасида 1UZ дастурини компьютерга ўрнатишга оид қўлланма ҳам бор экан. Бу ишлар узоғи билан бир неча дақиқа вақт олди, холос.

Иш, кўрганингиздек, осон кўч­ди.

Дастурни ишга солиб, тугмачаларни бирма-бир босиб кў­ришга тушдим. Шу йўл билан ҳаммасини ўзим мустақил равишда билиб олмоқчи эдим. Аввалига ортиқча қийинчилик бўлмади. Бошқа дастурлар билан ишлашда тажрибам бор, лекин тажриба бўлмаган тақдирда ҳам қулай интерфейс, қолаверса ҳаракатлар изчиллиги жўнлиги туфайли компьютер билан таниш ҳар қандай бухгалтер «Help» тугмачасини ҳадеб босмаса ҳам 1UZ дастуридан бемалол фойдаланиши мумкин.

Айтмоқчи, дастурнинг яратувчиларини «Ёрдам» опцияси учун ҳар қанча мақтасак кам. Унда ҳар бир операция содда ва тушунарли тавсиф этилган, иш тартиби яхши баён топган. Қандайдир калта-култа демо-ифодани эмас, балки барча опциялари ҳам бўлган тўлиқ дастурни кўчириб олиш ва ўрнатиш имконияти таъминланганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Уларни синаб кўриш, қандай ишлаётганлигини текшириш, бармоқларингни шу ишга кўниктириш мумкин.

Бухгалтер учун бухгалтерия ўтказмалари муҳимми ёки асосий воситалар ёхуд ҳисоботлар аҳамиятлироқми деган савол кўн­даланг бўлса, мен албатта, ҳаммаси муҳим, ҳаммаси аҳа­миятли деган бў­лур эдим. Бошқа бухгалтерлар ҳам бу фикримга, ишончим комилки, қўшиладилар. Ана шуларнинг ҳаммасини мен 1UZ дастуридан топдим!

Дастлаб «Асосий воситалар ва номоддий активлар ҳисоби» моделини синаб кўр­дим. Айтиш жоизки, дастурда асосий воситаларнинг гуруҳлари рўйхати келтирилган бўлиб, бу ҳол ишни жуда-жуда осонлаштиради. Кейин эса ана шу воситалар амортизацияси ҳисобини чиқармоқчи бўлдим. Табиийки, бунинг учун улар қайта баҳолашдан ўтказилиши керак. Яқинда қабул қилинган талайгина ҳужжатлар талабидан келиб чиқилса, бу ўта долзарб масаладир. Буларнинг ҳаммаси дастур ёрдамида, ортиқча қийинчиликсиз адо этилди, кўп вақт олмади ҳам.

Танланган ҳужжат дастур очилганда компьютер экранини эгаллаб олмай, унинг бир чеккасида кўриниб туриши ҳам жуда қулай экан.

Келиб чиқиши тайинли бўл­маган бухгалтерия дастурлари асосида ҳисоб-китоб чиқарилгач, якуний натижаларни калькулятор ёрдамида бошқа ҳамкасабаларим ҳам текшириб кўрган бўлсалар, эҳтимол. Одатланиб қолганим учун бу сафар ҳам шундай қилдим: гумонларим беҳуда экан. Ҳаммаси тўппа-тўғри чиқди.

1UZ дастурини ўрнатга­нимдан кейин, мана, бир неча кун ўтди. Мен иш ҳақи, таътил тўлови, касаллик вара­қаси бўйича тўловларни шу дастур ёрдамида ҳисобини чиқардим. Дастур қулай, яхши ва замонавий деган хулосага келдим.

Дастур ишлаб чиқувчилари уни синаш учун икки ой муддат беришар экан. Шу вақт ичида уни янада чуқурроқ ўрганаман. «BePro.Norma» кафолатлаётганидек, дастур мунтазам равишда янгилаб туриладиган бўлса, бепул семинарларда иштирок этиш ва бевосита мулоқот тизимидан фойдаланиш имконияти бериладиган бўлса, бошлиғимга 1UZ дастурини сотиб олишни қатъият билан маслаҳат беришим турган гап.

 

Ирина И,

бухгалтер.

 

ҲАММА ИШДА ҲАМ БОШЛАНИШДА КўНГИЛСИЗЛИКЛАР БЎЛИБ ТУРАДИ...

 

NORMA.UZ САЙТИДАН ЛУҚМА

_Ol деган меҳмон:

Фирмада бош бухгалтер бўлганим боис «СБХ»ни мунтазам ўқиб бораман. Кейинги пайтларда ҳар гал 1UZ дастури рекламасига кўзим тушади. Унда мазкур дастурнинг қулайлиги, ишлатиш осонлиги ҳақида, модулни ўз фирмасига мослаб олиш имкония­ти борлиги ҳақида ёзишади. Энг муҳими, бирон жойга боришнинг ҳожати йўқ, ўз иш жойингда сайтдан кўчириб оласану, синаб кўраверасан дейишади. Ишлатиб келган одатий дастурни четга суриб, шу янги дастурни синаб кўрмоқчи бўлдим. Хуллас, 1uz.uz сайтига кириб «Кўчириб олиш» деган тугмачани босдим. Қўшимча дастурларни кўчириб олиш мужассам топган қатор дарчалар қалқиб чиқди. Бироқ у ерда 1UZ йўқ экан. Илгарилари «Таянч модулни кўчириб олиш» дейилган тугмани босиб, таянч модул саҳифасига киргач, яна боссам, қуйидаги хабар чиқди:

«Хато!

Сиз сўраётган саҳифа мавжуд эмас.

Бу саҳифа ўчириб ташланган ёки янги манзилга кўчирилган бўл­са керак.

Керакли материални излаш учун сайт менюсидан фойдаланинг».

Хуллас, бу сайт бўйича бир неча кун унналиб, мазкур маҳсулотни тақдим этаётган фирманинг мижозлари кўпайиб кетган ва шу сабабли ҳам 1UZ дастурини эмин-эркин кўчириб олиш имкониятини тўхтатган бўлса керак, деган хаёлга бордим.

«СБХ»нинг 20.05.2014 йилдаги 20 (1032)-сонини ўқир эканман, яна мазкур дастурнинг афзалликлари ҳақидаги мақолага кўзим тушди. Одатдагидек унда кўтаринки рухда дас­турни «...Интернет орқали кўчириб олиб нақд 2 ой бепул фойдаланиш мумкин эканлиги» айтилган.

Ҳурматли жаноблар!

Реклама йўсинидаги мақолалар­га буюрт­ма берганда ҳеч бўлма­са:

1) «ёзувчилар»ни дастурнинг бепул ифодаси сайтдан олиб ташланганлигидан хабардор қилиш­ни;

2) «газетхонлар»ни 1UZ дастури ФАҚАТ фирма офисида берилишидан огоҳланти­ришни унутманг.

– Муҳтарам Ol!

Сайтдан кўчириб олиш тизими ишлаб турибди. Одамлар бемалол кўчириб олмоқдалар. Мабодо қандайдир муаммо чиқиб қолса, улар ё қўнғироқ қилишади, ёки хат билан мурожаат қилишади. Хоҳиш билдирган биронта ҳам одам дастурдан бебаҳра қолмади.

Бизда манфаатдор одамларнинг офисига дастурни тўғридан-тўғри олиб борадиган ҳоллар ҳам бўлади, албатта.

Айтганларингизга шубҳа қилишдан мут­ла­қо йироқмиз.

Сайтдан дастурни кўчириб олиш мумкин бўлмаётган тақдирда эса бизга «Бевосита мулоқот» орқали ёзиб юборинг, манзилингизни ҳам кўрсатишни унутманг. Ёки 230-21-12 телефон рақами орқали қўнғироқ қилинг.

 

Кўнгилсизликлар башар фарзандига ҳамиша илакишиб юради. Оддий кетмонни ишлатишда ҳам не-не кўнгилсизликлар бўлмайди дейсиз. 1UZ дастурини ишлаб чиқувчилар билан истеъмолчилар ўртасида Интернет деган воситачи турганлигини ҳам эъти­бордан четда қолдирмаслик керак. Унинг бенуқсон ишлашига, гапнинг рости, ким комил ишонч билан кафолат бера олади дейсиз?

Яна бир муаммо ҳам бор: мижоз операция тизимига бўлган лицензиясини қайд этишни унутган бўлса, дас­тур ишламайди.

Моҳият-эътибори билан бу катта муаммо эмас, осонгина бартараф этса бўлади. Бухгалтерия дастуридан янги фойдаланаётганларнинг хафсаласини сўндирмасликни кўзлаб мазкур дастур ва унга ўхшаш бошқа дастурларда энди-энди иш бошлаётганлар дуч келиши эҳтимоли бўлган бошқа мураккабликлар борлигини ҳам айтиб ўта қолайлик.

1UZ дастурини кўчириб олиш ва ўрнатиш борасидаги ишлар очиқ-равшан бўлгач, бухгалтерия дастурларини, айни бозорларимизда тавсия этилаётган лицензияланган дастурларни танлаш пайтига тўхталиш жоиз кўринади. Бухгалтер учун «баҳо – сифат» нисбати ҳамиша асосий мезон бўлган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Мулоқотга киришаётган ташкилотнинг ишчанлик обрўси – брендни ҳам шу қаторга киритиш керак. Арзонгаров, лицензияланмаган дастурлардан... ҳисоб-китобларда ноаниқлик, хатоликлар кутиш мумкин, холос. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бугунги кунда бозорда лицензияланмаган, талабалар томонидан номдор ташкилотникига ўхшатиб тайёр­ланган дастурлар ҳам бор.

Барча бухгалтерия дастурлари, улар хоҳ арзон баҳоли, хоҳ номдор ташкилотга тегишли бўлсин, муштарак бир хусусият билан бирлашган. Бинобарин, ҳаммасининг ҳам ишлаши учун даставвал уларга маълумотлар киритиш зарур. Бусиз биронта ҳам бухгалтерия дастури тўғри ҳисобламайди, умуман ҳеч нарсани ҳисобламайди ҳам. 1UZ дастури ҳам бундан истисно эмас. Айтайлик, асосий воситалар бўйича ҳисоботни шакллантириш учун мазкур воситаларни ҳисобга олиш китобига киритиш, улар келиб тушган санани, ҳисобга олиш коди ва рақамини, амортизация нормасини кўрсатиш зарур. Бошқа ҳужжатлар билан ҳам айни шу тахлит ишлаш зарур. Ана шунда тўғри ҳисоб-китоб чиқаришингиз таъминланади.

1UZ дастури билан ишлашда юзага келадиган муаммолар тўғрисидаги ана шу ва бошқа кўпгина қизиқарли масалаларни «NORMA» профессионал ривожланиш марказида ташкил этиладиган семинарларда кўриб чиқамиз.

1UZ бухгалтерия дастури янги, лицен­зияланган маҳсулотдир. Биз бу дастур ус­тидаги ишларни давом эттирмоқ­дамиз, такомиллаш­тирмоқдамиз, тадбиркорликнинг муайян турларига мослаб мақбул­лаштирмоқдамиз, қонун ҳуж­жатлари базасидаги ўзгартишлар таъсири остида янгилаб бормоқдамиз. Шу сабабли дас­турни яхшилашга қаратилган барча истак ва таклифларни инобатга оламиз, улардан келиб чиққан ҳолда, дастур устидаги ишларни давом эттирамиз.

 

1UZ дастури ишлаб чиқувчилари.

Прочитано: 1063 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика