Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 22 / Қонунбузарликлар фош этилди

«Ортиғини кўрмаган, оғирлигини билмаган»

Юртимизда четдан сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни олиб киришни бартараф этиш бўйича аниқ ва самарали тартиблар ишлаб чиқилган бўлиб, бундан ҳам истеъмолчиларимиз, ҳам ички ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатлари кўзланади. Афсуски, мазкур тартибларга риоя қилмай, натижада ички бозорни сифатсиз маҳсулотлар билан тўлдиришга ҳаракат қилаётган «ишбилармон»лар баъзида учраб туради.

 

«Келес» темир йўл чегара божхона пос­ти ходимлари «Москва-Тошкент» йўналиши бўйича кириб келган йўловчи поездни божхона кўригидан ўтказишаётганда, йўловчи А.А. қиймати 40 млн сўмдан ортиқ ҳар хил турдаги товар-моддий бойликларни божхона назоратидан яширинча олиб ўтишга ҳаракат қилганлиги маълум бўлди.

Худди шу йўналишда кириб келган Х.К. хоним қиймати 21 млн сўмдан ортиқ бўлган 500 донадан зиёд уяли алоқа воситалари, модемлар ва уларнинг аксессуарларини гўёки декларацияда кўрсатишни ҳамда божхоначиларнинг оғзаки сўровида айтишни «унутиб» қўйибди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида юртимизга темир йўл ва автоуловларда кириб келаётган барча юклар божхона назоратидан ўтказилади, божхона тўловларини ундириб, тегишли божхона юк декларациясини расмийлаштиради. Лекин ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари кириб келаётган юкларга тегишли йўл ҳужжатларида кўрсатилган миқдоридан кўпроқ, баъзида эса ҳаттоки бошқа товарларни олиб кириш ҳолатлари ҳам учраб турибди.

«Сирғали» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари мамлакатимизда фаолият юритувчи «I. H.» қўшма корхонасига хориж давлатидан келтирилган ва юк ҳужжатларида қайд этилган тери хом ашёсига ишлов берувчи воситаларни божхона кўригидан ўтказишганда, йўл ҳужжатларида ҳамда божхона юк декларациясида кўрсатилмаган қиймати 48 млн сўмдан ортиқ вазни 20 тонна бўлган 800 дона ишлаб чиқариш саноатида ишлатиладиган чумоли кислотаси борлигини аниқлашди.

«Тошкент-товар» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари Тошкент ҳудудида фаолият юритувчи «SH.K.» МЧЖ номига хориж давлатидан импорт қилинаётган ва йўл ҳужжатларига асосан умумий қиймати 13 минг АҚШ долларига тенг бўлган, 3 704 кг лик пойабзал учун ускуна ва хом ашёнинг йўлини тўсишди. Ушбу юк эгаси тақдим этган маълумотлар ва божхона юк декларациясига асосан божхона кўригидан ўтказиш натижасида қиймати 15 млн сўмдан зиёд бўлган 903 кг дан ортиқ миқдордаги товарлар борлиги маълум бўлди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида рес­публикамиз божхоначиларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 10 000 га яқин қонунбузарлик ҳолатида қиймати 93 млрд сўмдан ортиқ товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

  

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати материали асосида тайёрланди.

Прочитано: 2072 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика