Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 22 / Қонунбузарликлар фош этилди

Элимиз дастурхонига қайтарилди

Мамлакатимизда қишлоқ xўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш учун барча қонуний имконият ва шарт-шароитлар яратилган. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 майдаги 93-сон Қарори билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишнинг амалдаги тартиблари белгиланган. Аммо мазкур тартибларга риоя қилмасдан, халқимиз ризқига хиёнат қилаётган айрим «учар тадбиркорлар» юртимизда етиштирилган сара маҳсулотларни четга ноқонуний равишда олиб ўтиб, мўмай даромад орттиришга уринмоқдалар. Уларнинг қонунга зид хатти-ҳаракатларига респуб­ликамиз божхоначилари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда ва ноз-неъматлар элимиз дастурхонига қайтарилмоқда.

 

Яқинда Фарғона вилояти божхона бошқармасининг «Фарғона» чегара божхона пости ходимлари республикамиздан қўшни давлатга чиқиб кетаётган юк автоуловини божхона назоратидан ўтказишганда 2,5 тонна пиёз яширинча олиб кетилаётганини аниқлашди. Автоулов эгаси М.С. бу операцияни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи биронта ҳам ҳужжатни божхоначиларга тақдим қила олмади.

Яна бир ҳолатда мазкур пост орқали ҳаракатланаётган автоулов божхона назоратидан ўтказилганда Э.Р. оғирлиги салкам 500 кг бўлган ҳар хил турдаги қишлоқ хўжалиги маҳ­сулотларини тегишли ҳуж­жат­ларсиз олиб ўтмоқчи бўлган пайтда тўхтатилди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Келес» темир йўл божхона пости ходимлари республикамиздан хорижга кетаётган йўловчи поездини божхона назоратидан ўтказишганда, «тадбиркорлар» М.О. ва О.Т. божхона баённомасида қайд этилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 100 кг дан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – лимон ҳамда кўкатлар борлигини аниқлашди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона суриштирувлари давом эттирилмоқда.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати материали асосида тайёрланди.

Прочитано: 616 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика