Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 22 / Амалий бухгалтерия

Иш ҳақини ипотека кредитига йўналтиряпсизми? Имтиёздан фойдаланаверинг!

Телефон орқали таҳририятга берган саволимга газетангизнинг 2014 йил 27 майдаги 21 (1033)-сонида «Ёш оила кредитга уй-жой олса...» материали воситасида тўлиқ жавоб олдим. Бунинг учун катта раҳмат. Эндиликда ушбу қишлоқ ҳудудларида намунавий лойиҳалар асосида қуриладиган якка тартибдаги уй-жойларни сотиб олиш мақсадида «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ билан тузилган ипотека кредити шартномаси бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни тўлашимда айрим муаммолар юзага келмоқда.

Маълумки, Солиқ кодексига асосан икки ва ундан ортиқ манбадан даромад олувчи жисмоний шахслар ҳар йили даромадларини декларациялайдилар. Мен ҳам иккита жойда ишлайман. Биринчи иш жойимдан иш ҳақимни тўлиқ оляпман, иккинчи иш жойимдан оладиган иш ҳақимни эса ипотека кредитини қоплашга йўналтирмоқчиман. Лекин иккинчи иш жойимдаги бухгалтерия ходимлари ўриндошлик асосида ишлайдиган ходим ўзининг иш ҳақини имтиёз қўллаган ҳолда кредитни қоплашга ўтказишга ҳақи йўқ, деб иш ҳақимдан энг юқори ставкада солиқ ушлаб қолинишини, кредитни эса нақд тўлаб, зарур бўлганда даромадимни декларациялаш орқали имтиёздан фойдаланишим мумкинлигини айтишмоқда. Шундан келиб чиқиб савол туғилди: ўриндошлик асосида ишлайдиган жойимдан оладиган иш ҳақимни имтиёз қўллаган ҳолда кредитни қоплашга йўналтиришим мумкинми?

Илҳомжон Муҳаммедов.

Юқори Чирчиқ тумани.

 

– Солиқ кодексининг 179-моддасида жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун банклардан ипотека кредити олган шахслар томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилса, ушбу даромадларга солиқ солинмаслиги белгиланган.

Эътибор беринг, ушбу моддада имтиёзни қўл­лаш мақсадида ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган даромаднинг тури кўрса­тилган, асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ишлайдиган иш жойидан оладиган даромадлари деб ажратилмаган. Шундан келиб чиқиб ишонч билан айтамизки, сиз солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларингизни қайси иш жойидан (асосий ёки ўриндошлик) олишингиздан қатъи назар, ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтиришга тўла ҳақ­лисиз.

Даромадингизни декларациялаш масаласига келсак, Солиқ кодексининг 189-моддасида декларация асосида солиқ солинадиган даромадлар белгиланган бўлиб, унга кўра икки ёки ундан кўп манбадан олинган солиқ солинадиган даромадлар, шунингдек, асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф тарзидаги даромадлар ҳам декларация асосида солиқ солинадиган даромадлар ҳисобланади.

Агар солиқ тўловчи­нинг асосий бўлмаган иш жойидан олган даромадларидан жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи унинг аризасига кўра белгиланган энг юқори ставка қўл­ла­нилган ҳолда ушлаб қо­лин­ган бўлса, даромадлар тўғрисида декларация тақ­дим этилмайди.

Декларация қилиниши шарт бўлмаган даромадларни олган солиқ тўловчилар доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни ихтиёрий равишда тақдим этиши мумкин.

Сизнинг ҳолатингиз­да иккинчи иш жойингиз­дан олган даромадингизни ипотека кре­дитларини ҳам­да улар бў­йича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирганингизда ҳам бу даромадингизнинг солиқ оқибатлари юзага келмаса ҳам, у декларация асосида солиқ солинадиган даромад ҳисобланади. Чунки юқорида таъкидлаганимиздек, солиқ тўловчининг асосий бўлмаган иш жойидан олган даромадларидан унинг аризасига кўра белгиланган энг юқори ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинган бўлсагина даромадлар тўғрисида дек­ларация тақдим этилмаслиги белгиланган. Бошқа ҳолларда олган даромадингиз бўйича яшаш жойидаги давлат со­лиқ хизмати органига жами йиллик даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш мажбурияти сақланиб қолади.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти эксперти

Мурод МУҲАММАДЖОНОВ тайёрлади.

Прочитано: 970 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2014-06-13 12:27:32, Гость_:
Вопрос направлен в редакцию
Вопросы экономико-правовой тематики, связанные с деятельностью Вашей организации или личные, Вы можете задать:
1)    отправив электронное письмо в редакцию газет «Норма» и «НТВ» по адресам: gazeta@norma.uz; ntv@norma.uz;
2)    по телефону «Горячей линии» 200-00-59, если Вы являетесь пользователем информационно-поисковых систем «Norma», подписчиком газет «Налоговые и таможенные вести» и «Норма»;
3)    воспользовавшись сервисом «Мы отвечаем!» в интерфейсе программных продуктов «Norma».

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика