Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 22 / Амалий бухгалтерия

Лизингдан – сотишга

Корхонамизнинг асосий фаолият тури лизинг шартномаларига кўра технологик жиҳозлар сотиб олиб, уларни кейин лизингга бериш ҳисобланади. Лизинг олувчилар бизга лизинг тўловларини амалга оширадилар. Биз бошқа турдаги фаолият билан шуғулланмаймиз.

Баъзан лизинг олувчининг молиявий ночорлиги ёки бошқа сабаблар туфайли баъзи лизинг шартномаларини муддатидан аввал бекор қилишга тўғри келади. Бу ҳолда бизга лизинг объектини қайтарадилар, уни кейинроқ харидорларга нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан олди-сотди шартномалари асосида реализация қиламиз. Қайтарилган лизинг объектини реализация қилиш улгуржи савдо бўйича операцияларга кирадими? Агар кирса, уни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия олишимиз керакми?

 

– Солиқ кодексининг (СК) 22-моддасида савдо фаолияти қайта сотиш мақсадида олинган товарларни сотишга доир фаолият сифатида белгиланади. Агар корхонангиз «Лизинг тўғрисида»ги Қонунга (14.04.1999 йилдаги 756-I-сон) мувофиқ тузиладиган лизинг шартномалари асосида ишласа, лизинг объектларини қайта сотиш учун эмас, балки кейин лизинг олувчига бериш учун сотиб оласиз.

Лизинг шартномаси бекор қилиниши (ихтиёрий ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра) муносабати билан лизинг олувчи лизинг объектини муддатидан аввал қайтарган тақдирда унинг кейин реализация қилиниши улгуржи савдо бўйича операция деб эътироф этила олмайди. У асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетиши бўйича операцияларга киради. Бунда олинган даромадлар товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа даромадларга киритилади (СКнинг 132, 133-моддалари).

Уларни белгилаш чоғида Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисида низомга (молия вазирининг АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) амал қилишингиз керак. Бунда шуни ҳисобга олиш лозимки, илгари қайта баҳоланган асосий воситалар ва бошқа мол-мулкни қўшимча баҳолаш суммаси уларнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад таркибига киритилади.

Бошқа даромадлар фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритилади ва уларга 8%лик ставкада солиқ солинади (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорига 7-илова). Ягона солиқ тўлови тўловчилари уларни асосий фаолият тури бўйича солиқ солинадиган базага киритадилар ва ҳисоб-китоб учун асосий (соҳа) фаолият тури бўйича ЯСТ ставкасини қўллайдилар.

Асосий воситалар ва бошқа мол-мулкни реализация қилиш улгуржи савдо ҳисобланмаслиги сабабли уни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия олиш талаб қилинмайди.

 

Елена ТАЙМАЗОВА,

«BAKER TILLY UZBEKISTAN» компаниялар гуруҳининг солиқ амалиёти бўйича етакчи мутахассиси.

Прочитано: 711 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика