Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 22 / Амалий бухгалтерия

Эскириш учун тўлов

Йирик корхона ҳисобланган босмахонамиз (ХХТУТ бўйича коди – 19400) офсет, рангли ва фотобосма билан шуғулланади. Баланс бўйича 2014 йил 31 март ҳолатига кўра асосий воситаларнинг 4 объектига эгамиз, улар Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўловни ундириш тартиби тўғрисидаги низом таъсирига тушса керак. Асосий воситаларнинг рўйхатини қуйидаги жадвалда келтирамиз: 

 

Асосий воситаларнинг номи

 

Фойдаланишга топшириш санаси

 

Дастлабки (тиклаш) қиймати, минг сўм

 

Ҳисоб сиёсатига кўра амортизация ставкаси*

 

Техник ҳуж­жатларнинг мавжудлиги

 

номи

 

фойдали хизмат муддати

 

«Директорнинг офис столи ва креслоси» комплекти

 

1.07.2008 й.

 

5 500,0

 

15%

 

 

 

Мураккаблаштирилган босма тури учун автомат

 

2.01.2000 й.

 

7 800,0

 

7,5%

 

техник ҳуж­жатлар

 

14

 

Қирқувчи ва чизма плоттери

 

5.01.2001 й.

 

5 620,00

 

8,3%

 

техник ҳуж­жатлар

 

13

 

Дизель-генератор

 

3.02.1994 й.

 

20 000,00

 

4%

 

техник ҳуж­жатлар

 

18

 

техник ташхислаш

 

25

 

 

*Айрим асосий воситаларга нисбатан амортизация ҳисоблашнинг пасайтирилган меъёрлари қўлланиши корхонамизнинг ҳисоб сиёсати билан белгиланган.

 

Ушбу асосий воситалар бўйича амортизациянинг тўғри чизиқли усули қўлланади. Дастлабки уч позиция тўлиқ эскирган, дизель-генераторнинг қолдиқ қиймати 2014 йил 31 март ҳолатига кўра 3 800 минг сўмни ташкил қилади.

Ташкилотимиз ушбу асосий воситалар бўйича тўлиқ эскирган ускуна учун тўлов тўлаши керакми? Агар керак бўлса, буни қандай қилиш мумкин?

 

НОРМАТИВГА МУРОЖААТ ҚИЛАМИЗ

– Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий мак­роиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғ­рисида»ги Қарори (24.12.2010 йилдаги ПҚ-1449-сон) 7-бандига биноан эскирган асбоб-ускуналар ўз вақтида алмаштирилишини рағбатлантириш мақсадида унумли фойдаланиш муддати тамом бўлган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналардан фойдаланганлик учун тўлов унинг дастлабки (тиклаш) қийматининг 0,25%и миқдорида белгиланган. Тўлиқ эскирган асбоб-ускуна учун тўловнинг ҳисоб-китоби Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўловни ундириш тартиби тўғрисидаги низом1 (бундан кейин – 2199-сон Низом) билан белгиланган. Унга кўра қуйидаги уч мезонга жавоб берадиган асбоб-ускуна тўлиқ эскирган ҳисобланади:

● у 2199-сон Низомга 1-илова «Тўлов ундириладиган асбоб-ускуналар рўйхати ва уларнинг унумли фойдаланиш муддатлари»га (бундан кейин – Рўйхат) киритилган бўлса. Унда кўрсатилган асбоб-ускуна гуруҳлари ва унинг кодлари (шифрлари) 1990 йилги амортизация ажратмаларининг ягона меъёрларига мувофиқ келтирилган;

● асбоб-ускуна бўйича 100 фоизлик эскириш (амортизация) тўлиқ ҳисобланган бўлса;

● асбоб-ускунадан 2199-сон Низомнинг 5-бандида келтирилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда унумли фойдаланиш муддатидан ортиқ муддат фойдаланилаётган бўлса.

Ушбу мезонларнинг лоақал биттаси бўлмаганда фойдаланишда бўлган, тўлиқ эскирган асбоб-ускуна учун тўлов тўғрисидаги талаб қўлланмайди. Рўйхатга кўра асбоб-ускуналарнинг ҳар бир гуруҳи учун унумли фойдаланиш муддати белгиланади.

Сизда Рўйхат қоидалари татбиқ этиладиган фақат учта асосий восита кўр­сатилган.

Асбоб-ускуналар

 

Кодлар (шифрлар)

 

Унумли фойдаланиш муддати (йилларда)

 

Электр двигателлар ва дизель–генераторлар

 

 402

 

 20

 

Матбаа саноати асбоб-ускуналари

 

 448

 

 13

 

 

 

МУДДАТ ҚАЧОН ТУГАГАН?..

Қуйидаги фойдаланиш муддатлари билан Рўйхатга кирган уч асосий восита учун тўлов ҳисоб-китобини қайси даврдан бошлаш зарурлигини аниқлаймиз:

Асбоб-ускуна

 

СКнинг 144-модда­сига мувофиқ фойдаланиш муддати

 

2199-сон Низомга кўра фойдаланиш муддати

 

Техник ҳужжатларга кўра фойдаланишнинг ҳақиқий муддати

 

Мураккаблаштирилган босма тури учун автомат

 

6,5

 

13

 

14

 

Қирқувчи ва чизма плоттери

 

6,5

 

13

 

13

 

Дизель-генератор

 

12,5

 

20

 

18 / 25

 

 

 

2199-сон Низомнинг 5-бандига кўра гуруҳлар бўйича асбоб-ускунанинг белгиланган унумли фойдаланиш муддати қуйидаги бир қатор хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда қўлланилади. Чунончи, асбоб-ускунанинг унумли фойдаланиш муддати техник ҳужжатларда Рўйхатда назарда тутилган муддатдан юқори ўрнатилган бўлса, асбоб-ускунанинг унумли фойдаланиш муддати техник ҳужжат асосида ҳисобга олинади. Ваколатли орган томонидан асбоб-ускунани техник диагностикадан ўтказиш натижасида унинг фойдаланиш муддати узайтириладиган бўлса, унумли фойдаланиш муддати узайтирилган муддатни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

2013 йил 31 декабрь ҳолатига кўра сизнинг эскирган асбоб-ускунангиз қуйидаги ҳолатда бўлган:

 

АВ номи

 

Эскириш тўғрисида ахборот

 

Фойдаланишга топшириш санаси

 

Рўйхатга кўра хизмат муддати

 

Техник ҳуж­жатларга кўра хизмат муддати

 

Хулоса

 

Мураккаблаштирилган босма тури учун автомат

 

Эскириш 100% (тўлиқ эскирган АВ)

 

2.01.2000 й.

 

13

 

14

 

Тўловни 2014 йилдан ҳисоблаш ва тўлаш лозим

 

Қурувчи ва чизма плоттери

 

Эскириш 100% (тўлиқ эскирган АВ)

 

3.01.2001 й.

 

13

 

13

 

Тўловни 2014 йилдан ҳисоблаш ва тўлаш лозим

 

Дизель-генератор

 

Эскириш 84% (тўлиқ эскирмаган АВ)

 

3.02.1994 й.

 

20

 

25 (узайтирилган муддат)

 

Тўлаш керак эмас

 

 

 

ҲИСОБЛАЙМИЗ ВА ТЎЛАЙМИЗ

2199-сон Низомга кўра тўлов суммаси қуйидаги формула бўйича аниқ­ланади:

П = Пст х С / 100, бу ерда:

П – тўлов суммаси;

Пст – асбоб-ускунанинг ҳисобот даври охиридаги (31 декабрь) бошланғич (қайта тиклаш) қиймати;

С – фоизда белгиланган тўлов миқдори.

Ушбу ҳисоб-китобнинг мантиқи Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўлов маълумотнома-ҳисоб-китобида (2199-сон Низомга 2-илова) келтирилган. Уни корхоналар2 солиқ ҳисобига олинган жойдаги солиқ органларига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг (сизнинг ҳолатингизда – 2015 йилнинг) 15 февралдан кечиктирмай тақдим этишлари керак. Сизнинг ҳолатда у қуйидагича кўринишда бўлади.

 

Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўлов

МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ

2014 йил солиқ даври учун

Кодлар (шифр­лар)

 

Асбоб-ускуна номи (белги- ланган рўй- хатга кири- тилган)

 

Сатр коди

 

Асбоб- ускунани ишга тушириш санаси

 

Асбоб- ускунанинг унум­ли фойдаланиш муддати

 

Тўлиқ эскирган ас­боб-ускунанинг ҳи­со­бот даври охиридаги (31 декабрь) бошланғич (қайта тиклаш) қиймати

 

Тўлов миқ- дори, %да

 

Бюджетга тў­ла­на­диган тў­лов суммаси (6-уст. х 7-уст.)

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

 

Жами

 

010

 

 

 

13 420 000

 

 

33 550

 

402

 

Мураккаб­лаштирилган босма тури учун автомат

 

0101

 

2.01.2000 й.

 

 14

 

 7 800 000

 

0,25

 

 19 500

 

448

 

Қирқувчи ва чизма плоттери

 

0102

 

3.01.2001 й.

 

 13

 

 5 620 000

 

 0,25

 

 14 050

 

 

 

Шуни ёдда тутиш лозимки, 2199-сон Низомга кўра тўлиқ эскирган асбоб-ускуна учун тўлов бюджетга мажбурий тўловдир3. Шу сабабли унинг бухгалтерия ҳисоби бюджет билан ҳисоб-китоблар ҳисобварақларида (4400-«Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар» ва 6400-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар») юритилади. Тўловни ўз вақтида ўтказмаганлик учун ҳар бир ўтказиб юборилган кун учун 0,033% миқдорида, бироқ бюджетга тўланадиган сумманинг 100%идан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади.

 

1ИВ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 21.02.2011 йилда 2199-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2Фойдаланишида унумли фойдаланиш муддати тугаган ва Рўйхатга кирган тўлиқ эскирган асосий воситаларга эга бўлган корхоналаргина (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно) тўловни ҳисоблайдилар ва ҳисобот топширадилар.

3Солиқ кодексининг 147-моддасига кўра фойдаланишда бўлган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўлов 2012 йилдан бошлаб чегирилмайдиган харажатларга киритилади (тўловнинг ўзи 2011 йилдан жорий этилган).

 

 

Татьяна ДАУРОВА.

«RASTAX GROUP» МЧЖ СМТ.

Прочитано: 1058 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика