Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 22 / Долзарб мавзу

Товарлар сертификатланган, хизматлар лицензияланган

Монополияга қарши қўмита товарлар ва хизматлар рек­ламасидаги ана шу ҳаволаларни бекор қилиш эҳтимолини кўриб чиқяпти.

 

Қонун ҳужжатларида рек­лама хабарларига қуйидаги ҳа­волаларни мажбурий илова қилиш талаби белгиланган: «Товар сертификатланган», «Хизматлар лицензияланган».

Агар маҳсулот ва хизматлар мажбурий сертификатланиши, лицензияланиши керак бўлса, шундай қилиш Рекламани жойлаштириш тўғрисида низомда* (бундан кейин – Низом) назарда тутилган. Бироқ кўпгина реклама тарқатувчилар ва уни ишлаб чиқарувчилар ушбу ҳаволалар расмий тусга эга, фойда келтирмайди, фақат радио– ва телеэфирда реклама майдони ва вақтини эгаллайди деб ҳисоблайдилар. Рекламачилар бундай хабарларнинг мақсадга мувофиқлигини шубҳа остига қўядилар: «Мажбурий сертификатланадиган маҳсулотлар рўйхатига киритилган товарлар ундан ўтиши, лицензияланадиган хизматларни кўрсатувчилар эса лицензия олиши учун жавобгар идоралар бор. Бу уларнинг ишлаши учун омил бўлади. Ҳеч ким ушбу мажбуриятдан бўйин товламаслигини кузатсинлар».

Бундан ташқари, реклама бозори субъектлари бундай товарлар ва хизматларнинг рекламаси устидан назорат уни ишлаб чиқариш ҳамда тарқатиш жараёнидаёқ амалга оширилади деб ҳисоблайдилар. Ҳаволалар нима учун керак? «Реклама тўғрисида»ги Қонун (25.12.1998 йилдаги 723-I-сон, бундан кейин – Қонун) билан белгиланишича, маҳсулот фақат «Ўзстандарт» агентлиги ёки сертификация бўйича аккредитация қилинган органлар томонидан берилган мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган тақдирдагина рек­лама қилиниши керак. Лицензияланадиган фаолият ваколатли орган томонидан берилган лицензия мавжуд бўлган тақдирдагина реклама қилиниши керак. Сертификат ёки лицензиясиз рекламага йўл қўйилмайди. Мазкур талаб реклама субъекти мажбурий сертификатланадиган маҳсулотлар рўйхатига кирмайдиган, фаолият эса лицензияланмайдиган ҳолларда қўл­ланмайди (Низомнинг 5-бан­ди). Бунинг маъноси шуки, реклама берувчи сертификат ёки лицензияни ишлаб чиқарувчига, у эса ўз нав­батида тарқатувчига тақдим этиши керак. Акс ҳолда реклама эълон этилишига имкон бўлмайди. Шу боис рекламани у ёки бу ҳужжатнинг мавжудлигига ҳавола билан таъминлаш қанчалик мақсадга мувофиқ?

Бизда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан ке­йин – Қўмита) рек­лама тўғ­рисидаги қонун ҳужжат­лари талабларига риоя этилишини назорат қилувчи орган ҳисобланади. У ОАВни белгиланган меъёрларга риоя этиши, шу жумладан мажбурий ҳаволаларнинг мавжудлиги борасида таҳлил қилади.

Рекламачилар кўпинча Қў­мита бошқа идораларнинг фаолиятини такрорламайдими деб савол берадилар. Зеро маҳсулотнинг мажбурий сертификатлаштирилишини «Ўзстандарт» агентлиги, турли фаолият хиллари учун лицензиялар олинишини эса тегишли вазирликлар ва идоралар назорат қиладилар.

Низомнинг 7-банди сертификат ва лицензиянинг мавжудлигига қандай ҳавола қи­линиши кераклигини тартибга солади. Матнли форматда ҳавола горизонтал жойлашиши, фонга нисбатан аниқ гаммада бўлиши, 1%дан кам бўлмаган майдонни эгаллаши керак. Ахборотнинг овозли формати рекламанинг бошида ёки охирида 3 сониядан кам бўлмаслиги керак.

Агар матнли рекламада истеъмолчи ҳаволани ўқиши, овозли матнда эса уни тинг­лаши мумкин бўлса, ТВ рек­ламасида уни одатда ўқиб бўлмайди, майда шрифт билан бирор-бир бурчакда берилади. Истеъмолчи хоҳлаганда ҳам уни ўқий олмайди, деб ҳисоблашади рекламачилар.

ОАВдаги рекламада ҳавола­лар борлигини назорат қилиш амалиёти ҳуқуқбузарликлар етарли бўлган­лигидан далолат беради. Бир қатор босма нашр­ларда мажбурий сертификатланадиган ёки лицензияланадиган товарлар ва хизматлар рекламаси... юлдузчалар билан берилган. Битта юлдузча товар сертификатланганини, иккитаси эса хизмат лицензияланганини англатган. Радиоканалларда товарларнинг сертификатлангани ва хизматларнинг лицензиялангани тўғрисида реклама блоки охирида хабар қилинган, бу ҳам белгиланган талабларни бузишдир. Улар UZ доменли веб-порталларни ҳам назарга олмаганлар. Қонун ҳужжатлари бир ишлаб чиқувчининг бир турдаги маҳсулоти рекламасида товар ва хизматларнинг ҳар бир турига ҳаволалар беришни талаб қилади. Бу матн, эфир, қабул қилишни оғирлаштириб, реклама йўналтирилган истеъмолчиларга унинг кераклиги даргумон.

Ҳаволаларни бериш зарурлиги бир қатор саволларни туғдирарди. Масалан, стандарт ускуна рекламасида уларнинг берилиши тушунарли. Ностандарт ускуна, якка тартибдаги буюртма билан қандай йўл тутиш керак? Баъзилар ускунанинг айрим қисмлари сертификатланганига ҳавола қилиб, вазиятдан чиқдилар. Бошқалар эса бундай рекламани қабул қилмаганлар. Ёки энди олиб келиш ёки ишлаб чиқариш мўлжалланаётган, бироқ бозорни унга тайёрлаш керак бўлган янги маҳсулот рекламасини олайлик. Агар у рўйхатга кирган бўлса, ишлаб чиқарувчилар реклама сертификатланиши керак деб кўрсатганлар, бу билан ишончсиз ахборот берганлар.

Рекламачилар кўпинча бош­қа мамлакатларда бундай ҳаво­лалар талаб қилинмайди деб шикоят қиладилар. Бу янглиш фикр.

Россиянинг қонун ҳужжат­ларига мувофиқ мажбурий сертификатланадиган товарлар рекламаси «Товар мажбурий тарзда сертификатланади» деган белги билан таъминланиши керак. Лицензияланадиган хизматлар рекламасида эса албатта лицензия рақами ва уни берган орган кўрсатилиши керак. Қозоғистонда ҳам қонун ҳужжатлари рекламада товарлар сертификатланганлиги ва фаолият лицензияланганлиги тўғрисида маълумотларни ҳамда бошқа мажбурий ахборотни кўрсатишни талаб қилади.

– Юзага келган вазиятни, шунингдек реклама бозори субъектларининг таклифларини ҳисобга олиб, биз «Товар сертификатланган», «Хизмат кўрсатиш лицензияланган» ҳаволаларини бекор қилиш эҳтимолини кўриб чиқяпмиз, – дейди Қўмита реклама фаолиятини назорат этиш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Дилшод АЗИМОВ. – Уларни истеъмолчиларни сифатсиз товарлар ва хизматлардан ҳимоя қилиш зарурати тақозо этган. Бу уларнинг рекламага бўлган ишончини оширган, сифатсиз маҳсулот йўлига ўзига хос тўсиқ қўйган. Реклама бозорининг таҳлили ОАВнинг катта қисми узоқ вақт реклама бундай ҳаволаларсиз жойлаштирилганлигидан далолат беради. Бошқа қисми бундай ҳаволаларни ажратиб ўтирмасдан барча товар ва хизматларга қўйган. Зеро уларнинг бир қисми мажбурий сертификатланиши ёки лицензияланиши керак, бошқа қисми эса – йўқ, бинобарин, истеъмолчиларни янглиштирмаслиги лозим. Улар реклама хабарида бу борада ишончли ахборотга эга бўлишлари керак, бу эса муайян даражада уларнинг танловига таъсир кўрсатади.

Муайян босқичда бу ижо­бий роль ўйнади. Рекламани иш­лаб чи­қарувчилар ва тар­қатувчилар сертификатлар ҳамда лицен­зияларнинг нусхаларини тақдим этишни, реклама мўлжалланган истеъмолчилар олдида уларнинг мавжудлиги учун жавобгар бўлишни талаб қила бошладилар. ОАВда ўтказилган охирги ўрганишлар рекламачиларнинг кўпчилиги ушбу талабларга риоя этишларини кўрсатди.

Бугунги кунда бозордаги вазият ўзгарди, биз рекламага ҳаволалар беришни талаб қилишдан воз кечишимиз мумкин. Бундай товарлар ва хизматлар рекламасини қабул қилиб, тарқатувчи уларнинг сертификатлангани ёки лицензиялангани тўғрисида тасдиққа эга бўлиши кераклиги эса бошқа масала. Булар мавжуд бўлмаганда тарқатувчи уларни реклама қилишга ҳақли эмас. Бунинг учун жавобгарликни рекламани тарқатувчилар ва ишлаб чиқарувчилар зиммасига юклаш мумкин. Бундай ҳаволалар истеъмолчига қанчалик зарурлигини реклама берувчи ҳал қилсин. Шу сабабли ҳозир биз рекламага «Товар сертификатланган», «Хизмат кўрсатиш лицензия­ланган» ҳаволаларини беришни бекор қилиш масаласини кўриб чиқяпмиз.

 

*Давлат рақобат қўмитасининг АВ томонидан 6.04.2001 йилда 1024-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

Ирина ГРЕБЕНЮК,

махсус мухбиримиз.

Прочитано: 1129 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика