Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 22 / Солиқ солиш

Мукофотнинг масъулияти

Раҳбариятнинг қарорига кўра 2013 йил майда ишлаб чиқариш цехи ходимларига 2012 йилги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича тақдирлаш ҳақи тўланди. Уни 2012 йилда тўлиқ 10 ой (январь–октябрь) ишлаган ва 2012 йил 1 ноябрда ишдан бўшаган ходим ҳам олди. У даромадларидан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаш тўғрисида ариза бермаганлиги учун унинг мукофотидан солиқ шкала бўйича ушланди. Биз ДСИга ушбу ходимнинг даромадлари тўғрисида маълумотларни тақдим этдик, унга мукофот олганда тегишли маълумотнома бердик.

Бироқ мукофот олган ходим 2013 йил учун жами даромад тўғрисида декларация топширмади ва ДСИдан уни тақдим этиш зарурлиги тўғрисида хабарнома олди.

Биз ушбу ҳолда ҳаммасини тўғри қилганмизми?

 

– Солиқ кодекси (СК) 186-модда­сининг еттинчи қисмига кўра меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг ходимга илгариги асосий иш жо­йида тўловлар амалга оширилган тақдирда, СКнинг 179-моддаси 1-бандининг тўртинчи хатбошиси­да ҳамда 180-моддасида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда мазкур тўловларга жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи солинади. Юридик шахс бу ходимга тўланган даромад ва ундан ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси ҳақида ўзи ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органига 30 кун ичида ёзма шаклда маълум қилиши шарт.

СКнинг 186-моддаси тўққизинчи қисмига кўра, агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромадлар олаётган жисмоний шахс бухгалтерияга ўз даромадидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини энг юқори ставка бўйича ушлаб қолиш тўғрисида ариза берса, уларни тўлаётган юридик шахслар ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қоладилар.

СКнинг 186-моддаси ўнинчи қисмига кўра солиқ агентлари жисмоний шахснинг талабига биноан унга даромадларининг суммалари ва турлари ҳақида, шунингдек ЖШДСнинг ушлаб қолинган суммаси тўғрисида Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган шаклда маълумотнома беришлари шарт.

Келтирилган вазиятда сиз Солиқ кодексининг барча талабларини бажаргансиз:

● солиқни шкала бўйича ушлагансиз, чунки жисмоний шахс ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаш тўғрисида ариза бермаган;

● корхонангиз ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда ёзма хабарнома топширгансиз;

● собиқ ходимга даромадларининг суммалари ва турлари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммаси тўғрисида белгиланган шаклда маълумотнома бергансиз.

2013 йил учун жами даромадни ўз вақтида декларацияламаганлик учун корхонангизнинг собиқ ходими жавобгар бўлиши керак.

 

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ,

экспертимиз.

Прочитано: 2084 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика