Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 22 / Бизнинг лойиҳалар

Ўз молиямиз савол-жавобларда

«Корхонанинг устав фондивазифаси, шаклланиш тартиби, ҳисобини юритиш. Муассислар билан ҳисоб-китоблар» – «NORMA» профессионал ривожланиш марказида илк бор бўлиб ўтган янги семинарнинг мавзуси шундай эди. «Kreston Tashkent» компаниясининг тажрибали аудитори бўлган маърузачи Надежда КОВАЛЕНКО тингловчиларни хусусий капитал тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти, корхоналар ва уларнинг муассислари учун у билан боғлиқ солиқ оқибатлари билан таништирди.

 

Эксперт корхонанинг устав фонди, миқдорини рўйхатдан ўтказиш пайтида уни бухгалтерия ҳисобида экс эттириш, унинг кўпайиши ва камайиши, унинг улушига мулк ҳуқуқларининг ўтиши билан боғлиқ ҳамда бошқа масалаларни кўриб чиқди. Семинарда бухгалтерия ҳисобида чет эл валютасида ифодаланган устав фондини шакллантириш чоғида юзага келадиган курс фарқини акс эттиришга эътибор қаратил­ди. Соф активлар билан боғлиқ масала – чиқиб кетаётган муассислар билан ҳисоб-китоб қилиш чо­ғи­да уларнинг қийматини белгилаш ва корхонанинг яшаш қо­билия­тини аниқ­лаш мақ­садида уларнинг миқдор­лари динамикасини кузатиш фаол муҳокама қилинди.

Семинар давомида корхоналарнинг раҳбарлари, бош бухгалтерлар ва аудиторлар юридик шахсларнинг хусусий капиталини шакллантириш ва қўллаш билан боғлиқ бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш хусусиятларини аниқ мисолларда кўриб чиқдилар.

Иштирокчилар ўз саволларига жавоб, шунингдек маслаҳат ва тавсиялар олдилар.

– Бундан аввалги йиллар учун муассисларга дивидендлар қандай тўланиши мумкин?

– Тақсимланмаган фойданинг бутун суммаси дивидендларни тўлашга йўналтирилиши ва у қайси давр учун олинганлигидан қатъи назар исталган вақтда берилиши мумкин.

– МЧЖ муассисларидан бири муассислар таркибидан чиқишга қарор қилди. Бунда корхонанинг соф активлари 795 млн сўмни, устав фонди 880 млн сўмни, шу жумладан тақсимланмаган улуш 20 млн сўмни ташкил қилади. Чиқиб кетаётган муассиснинг улуши – 404 млн сўм ёки 46%. У қанча суммани олишга умид қилиши мумкин, бу ҳолда устав фонди нима бўлади? Соф активлар устав фондидан камлиги боис биз аввал уни камайтиришимиз (қайта рўйхатдан ўтказишимиз), шундан кейингина муассиснинг чиқиб кетишини расмийлаштиришимиз керакми? Мавжуд тақсимланмаган улушни нима қилайлик?

– «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қо­нуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон, бундан кейин МЧЖ тўғрисидаги Қонун) 19-моддасига мувофиқ жамият давлат рўйхатидан ўт­казилган пайтдан эътиборан бир йил мобайнида унинг устав фонди (устав капитали) тўлиқ тўланмаган тақдирда, жамият ўзининг устав фондини амалда тўланган миқ­доргача камайтиришини эълон қилиши ва унинг камайтирилганлигини белгиланган тартибда рўйхатдан ўт­казиши лозим.

Агар иккинчи ва ҳар бир кейинги молия йили тугаганидан кейин жамият соф активларининг қиймати унинг устав фондидан (устав капиталидан) кам бўлиб қолса, жамият уни ўзининг соф активлари қийматидан ошмайдиган миқдоргача камайтирилишини эълон қилиши ва бундай камайтиришни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши шарт. Агар жамият ўз устав фондини (устав капиталини) камайтириш ёки ўзининг тугатилиши тўғрисида 3 ойлик муддатда қарор қабул қилмаса, кредиторлар жамият мажбуриятларини муддатидан илгари тугатишини ёки ижро этишини ва ўзлари кўрган зарарнинг ўрнини қоплашини талаб қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган жамиятни тугатиш тўғ­рисида судга талабнома тақ­дим этишга ҳақлидир.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, соф активларнинг миқдори ва чиқиб кетаётган муассис улушининг ҳақиқий қийматини тўғри белгилаш учун аввал устав фондининг камайтирилишини рўйхатдан ўтказиш, сўнгра соф активларни ҳисоблаш ва муассис билан ҳисоб-китоб қилиш лозим. Агар у ўз ҳиссасини тўлиқ киритмаган бўлса, бу ҳақиқий улушни ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олиниши керак.

– Муассис корхонадан ма­ҳаллий валютада қарз олди. 3 йилдан кейин устав фондини олинган қарз ҳисобига кўпайтиришга қарор қил­ди. Курс бўйича устав фонди кўпайтирилишини қай­си санада акс эттириш лозим? Устав фондини кў­па­йиш, камайиш, бошқа корхонани қўшиб олишни ҳи­собга олган ҳолда шакл­лантириш чоғида муассисда (жисмоний шахсда) қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

– Корхона ўзининг муассисига берган қарз корхона ҳи­собида узоқ муддатли дебиторлик қарзи сифатида акс эттирилади (0940-ҳисобва­рақ). Кўрсатилган қарз устав фондини кўпайтиришга йўнал­тирилиши мумкин эмас, чунки муассис қарз сум­масини қайтариши керак. Устав фондига ҳиссасининг кў­пайиши билан унинг қар­зи сўндирилмайди, балки кўпаяди. Мазкур вариантни муассисдан корхонага берилган қарз мавжудлигида қўллаш мумкин. Валютада ифодаланган устав фондининг кўпайтирилиши таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган кундаги курс бўйича амалга оширилади. У киритиш кунидаги курс бўйича шакллантирилади.

– Икки нафар – устав фондидаги улуши 95 ва 5%ни ташкил этувчи хорижий муассисга эга хорижий компания уларни бошқа хорижий муассисга сотмоқда. Ушбу таомил бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

– Корхонанинг бухгалтерия ҳисобида ушбу таомил уларнинг таркибидаги ўзгар­тиришлар давлат рўй­хатидан ўтказилганидан кейин муассислар кесимида фақат 8300-гуруҳ ҳисобварақларида акс эттирилади. Муассислар ўр­тасида улушни сотиш бў­йича ҳисоб-китоблар ҳи­собда акс эттирилмайди.

– Дивидендлар жисмоний шахсга қандай шаклда тў­ланади?

– Дивидендлар жисмоний шахсга иштирокчилар йиғи­лишининг қарорига кўра пул маблағлари; ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот; асосий воситалар, товарлар ва бошқа товар-моддий бойликлар билан тўланиши мумкин.

– Қандай ҳолларда банк­ротлик бошланади ва мулк эгасининг ҳуқуқлари қачон белгиланади?

– «Банкротлик тўғриси­да»ги Қонуннинг (5.05.1994 йилдаги 1054-XII-сон, 24.04.2003 йилдаги 474-II-сон Қонун таҳ­ририда) 4-мод­дасига мувофиқ пул маблағлари бўйича кредиторлар талабларини қонди­ришга ва (ёки) мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини бажаришга қодир эмаслик, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбурияти уларни бажариш санаси бошланган пайтдан эътиборан 3 ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломати деб эътироф этилади.

Банкротлик таомили ташаббусчиси мониторинг асосида, бюджет олдида сўн­дирилмаган қарзлар мавжуд бўлганда давлат органлари, жамият кредиторлари бўлиши мумкин. Кредиторлик қарзи сўндирилганидан кейин қолган мулк эгасининг ҳуқуқлари ва унинг ҳимоя қилиниши кўп даражада ихтиёрий тугатиш чоғида белгиланади.

– МЧЖ устав фондидаги улуш иштирокчиларнинг биридан бошқасига ҳақ олмасдан берилмоқда. Бунда қандай ҳужжатларни рас­мийлаштириш лозим, ушбу таомилнинг солиқ оқибат­лари қандай?

– Муассислар йиғилиши­нинг баённомаси ва нота­риал тас­диқланган ҳадя шартномасини расмийлаштириш лозим.

Юридик шахс учун солиқ оқибатлари – асосий фаолият тури бўйича солиқ ставкасига асосан солиқ солинадиган даромад (Солиқ кодексининг (СК) 22, 135-моддалари), жисмоний шахс учун эса – энг кам ставкада даромад солиғи солинадиган даромад (СКнинг 181-мод­даси).

– Жисмоний шахс МЧЖда шерик муассисдир. 2 йил ўтга­нидан кейин у муассислар таркибидан чиқиш хоҳишини билдирди. Корхона фойда оларди, бироқ дивидендлар тақсимланмас эди. Муассислар таркибидан чиқиш пайтида ҳам корхона фойда оларди. Муассис муассислар таркибидан чиқаётганда фойдадан улуш олиш ҳуқуқига эгами?

– Иштирокчи улушининг ҳа­қиқий қийматини ҳисоб-китоб қилишда корхона унинг чиқиши пайтига қадар жам­ғарган бутун фойдаси иштирок этади.

– Хорижий ҳамкорнинг муас­сислар таркибидан чи­қиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади, у билан ҳи­соб-китоб қайси валютада қи­линади – валютадами ёки сўм­дами?

– Улушнинг ҳақиқий қийма­ти ҳисоб-китоби сўмдаги соф активлар миқдоридан келиб чиқиб юритилади. Баённомада унинг қийматининг сўмдаги эквиваленти кўр­сатилади.

Сўнгра кўрсатилган сумма тўлов манбаида солиқни чегирган ҳолда тўлов тўлаш тўғ­рисида қарор қабул қи­линган кундаги курс бў­йича валютага ўтказилади ва ўзининг ёки конвертацияланган маблағлар ҳисобидан тўланади.

Бунда устав фондининг миқ­дори қуйидаги проводка билан олиб борилади:

Дт 83 – Кт 66 – 83-ҳисобва­рақда кўрсатилган миқдорда сўмда ва валютада;

Дт 84 – Кт 66 – амалдаги курсгача валюта суммасини қўшимча баҳолаш учун сўмда;

Дт 87 – Кт 66 – қолган суммага.

Кўрсатилган кредиторлик қарзи ойнинг охирги кунидаги курс бўйича ҳар ойда қайта баҳоланади.

МЧЖ тўғрисидаги Қонунда чиқиб кетаётган хорижий инвестор улуши қийматининг ҳисоб-китоби тартиби тўғ­ри­сида аниқ меъёр йўқ. Кўрсатилган Қонунда чиқиб кетаётган хорижий инвестор билан ҳисоб-китоблар масаласи кўрилмаган. Шу сабабли МЧЖ тўғрисидаги Қо­нуннинг 22-моддасида кў­рсатилган улуш қиймати ҳи­соб-китобининг тартиби хорижий иштирокчи улуши қийматининг ҳисоб-китобига нисбатан қўлланмайди деган фикр мавжуд. Хорижий инвес­тор жамиятдан чиқиб кетиши чоғида унинг қийматини белгилашда «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонуннинг (30.04.1998 йилдаги 609-I-сон) 18-модда­си қўлланиши мумкин. Чет эл­лик инвестор чет эл инвестиция­лари иштирокидаги корхонадан чиқиб кетган ёки бу корхона тугатилган тақдирда, корхона мол-мулкидаги ўз улуши пул ёки бозор баҳосига мувофиқ равишда товар шаклида қайтарилиши ҳуқуқини олади.

Семинар якунида иштирокчилар шунга ўхшаш тадбирлар ўтказилишидан манфаатдор эканликларини айтдилар, чунки улар долзарб масалаларга ойдинлик киритишда, билимларини ошириш, бу билан ўз бизнесларини тўғри ва муваффақиятли юритишда ёрдам беради.

 

Наталья СПИРИДОНОВА, мухбиримиз.

Прочитано: 1651 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика