Norma.uz

Шошилинч хизматлар телефон рақамлари ўзгармоқда

Жорий йилда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида шошилинч ва махсус хизматларнинг телефон рақамлари, шаҳарлараро ва халқаро алоқага чиқиш префикслари ўзгаради.

 

Ўзбекистон Алоқа тарихи музейида Халқаро электр алоқа иттифоқи тавсияларига мувофиқ мамлакатимиз телекоммуникация тармоқларини ра­қамлаш­тиришни такомиллаштиришга ба­ғишлаб ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақида сўз юритилди.

Пойтахтимизда шошилинч ва махсус хизматларнинг уч ва тўрт рақамли телефон рақамлари ишлаб турибди. Вилоятларда эса ушбу ташкилотларга ҳозирча эски рақамлар орқали қўнғироқ қилинмоқда. Май ойида уларни тўлиқ ягона рақамга ўтказиш режалаштирилган.

Янги рақамларга ўтишни ташкил этаётган соҳа корхоналари ва телекоммуникация операторлари шошилинч хизматлар аҳамияти ва муҳимлигини инобатга олиб, аҳолини кутилаётган ўзгаришлардан хабардор қилмоқда. Бундан ташқари, но­қулайликлар юзага келмаслиги учун дастлабки уч ой давомида янгилари билан бирга ҳозирда амалда бўлиб турган рақамларга ҳам қўнғироқ қилиш мумкин.

Шаҳарлараро ва халқаро алоқа префикслари «8» дан «0» га ва «8-10» дан «00» га алмаштирилади. Бу аҳолига қў­шимча қулайликлар яратади.

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда «Ўзбектелеком» АК, «Unicon.uz» ДУК, мобил алоқа операторлари вакиллари, алоқа ва телекоммуникация соҳаси ҳамда бошқа манфаатдор ташкилот ва корхоналар мутахассислари иштирок этди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 2388 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика