Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 21 / Бизнинг маслаҳатлар

Газета мажбурий тарқатилганда

1. ДСИ томонидан қабул қилинган корхонанинг ҳисо­ботида келтирилган рақамлар ДСИ ходими томонидан ўзгартирилиши мумкинми?

2. Корхонамиз газеталарнинг ҳар сонидан мажбурий тарзда бепул тарқатади. Корхонадан газеталар чиқим қи­линганда юкхати расмийлаштирилиши тўғрими? Ушбу бепул берилган газеталарнинг суммаси солиқ солиш базасидан чегириладими? Агар ушбу суммага солиқ солинадиган бўлса, қандай қийматда даромадга киритилади? Ушбу операциялар бухгалтерияда қандай акс эттирилади?

М.Нурматов,

«Ойдин Зиё» МЧЖ директори.

 

1. Солиқ ҳисоботи солиқ тў­ловчининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловнинг ҳар бир тури бўйича ёки тўланган даромадлар бўйича ҳисоб-ки­тоблар ҳамда солиқ декларацияларини, шунингдек ҳисоб-китобларга ва солиқ декларацияларига доир иловаларни ўз ичига оладиган ҳужжати бўлиб, у Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирли­ги томонидан тасдиқланадиган шакл­да тузилади (Солиқ кодексининг 43-моддаси).

Солиқ кодексининг 45-мод­дасига асосан солиқ ҳисоботи дастлабки тарзда камерал назорат қилинмасдан ва унинг мазмуни муҳокама этилмасдан қабул қилинади.

Бундай ҳисобот қуйидаги ҳол­ларда давлат солиқ хизмати органига тақдим этилмаган деб ҳи­собланади, агар унда:

солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилмаган ёки нотўғри кўрсатилган бўлса;

– солиқ даври ва (ёки) солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммаси кўрсатилмаган бўлса;

– солиқ ҳисоботини тузишга доир белгиланган талаблар бузилган бўлса.

Белгиланмаган шаклдаги со­лиқ ҳисоботи тақдим этилган­да давлат солиқ хизмати органи ҳисобот олинган кундан эъти­боран 3 кун ичида бу ҳақ­да солиқ тўловчига ёзма билдириш юборади ва аниқ фикр-му­лоҳазаларни кўрсатган ҳолда уни маромига етказиш учун қайтаради.

Камчиликлари тузатилган со­лиқ ҳисоботи уни тақдим этиш­нинг белгиланган муддати тугагунига қадар тақдим этилган тақдирда, солиқ тўловчига нисбатан жавобгарлик чоралари қўл­ланилмайди.

Шундан келиб чиқиб, ДСИ томонидан қабул қилинган корхонанинг ҳисоботида келтирилган рақамлар ДСИ ходими томонидан ўзгартирилиши мумкин эмас.

2. «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддасига мувофиқ даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муас­сасалар ва ташкилотларнинг рўйхати Вазирлар Маҳ­камаси томонидан белгиланади. Мажбурий нусхаларни тарқатиш матбаа корхоналари, таҳририятлар ёки нашриётлар томонидан буюртмачи белгилаган нашрнинг умумий адади ҳисобидан нашрни чиқариш расмийлаштирилгунга қадар, газеталар эса ҳар бир сон босиб чиқарилган куни амалга оширилади.

Даврий босма нашрларнинг назорат нусхалари таҳририятга, муассисга ва рўйхатдан ўтказувчи органга бепул юборилади.

Бундан ташқари, Нашрларни чоп этиш қоидаларининг (АВ томонидан 14.04.2006 йилда 1561-сон билан рўйхатдан ўт­казилган) 34-бандига асосан мажбурий нусхаларни тарқатиш буюртмачи томонидан белгиланган нашрнинг умумий адади ҳи­собидан нашрни чоп этиш расмийлаштирилгунга қадар, га­зеталар эса ҳар бир сон босиб чи­қарилган куни амалга оширилади.

Ҳар бир нусхага матбаа корхонаси «Мажбурий нусха» штампини қўйиши шарт.

Нашрларни тўлиқ босиб чи­қариш мажбурий нусхалар тар­қатилганидан кейин нашриёт (нашр этувчи ташкилот) раҳбари томонидан амалга оширилади.

Солиқ кодекси 145-моддаси 40-бандининг «е» кичик бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида мол-мулкни бепул топширишдан кўрилган зарарлар, шунингдек телекоммуникациялар тармоқларида тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини бепул топширишдан ҳамда улардан бепул фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатишдан кўрилган зарарлар бошқа харажатлар таркибига киради.

Демак, Президент ёки ҳуку­матнинг қарори асосида мол-мулкни бепул топширишдан кў­рилган зарарлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириладиган харажатлар ҳисобланади.

Шу сабабли, фикримизча, юқо­рида келтирилган меъёрий-ҳу­қуқий ҳужжатлар асосида ОАВ маҳсулотини мажбурий юбориш солиқ солиш мақсадида тайёр маҳсулотни реализация қилиш ҳисобланмайди. У корхона харажати бўлиб, 21-сон БҲМСга асосан бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводка билан акс эттирилиши керак:

9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағи дебети

2810-«Омбордаги тайёр маҳ­су­лот» ҳисобварағи кредити.

Корхонадан газеталар чиқим қилинганда уларни ҳисобдан чиқариш учун бирламчи ҳужжат расмийлаштирилиши керак, сизнинг ҳолатингизда уни асословчи ҳужжат – юкхатининг расмийлаштирилиши нотўғри эмас.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти эксперти

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 809 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика