Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 21 / Бизнинг маслаҳатлар

Мажбуриятдан озод бўлдингизми, солиғини тўланг

Бизнинг улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланувчи корхонамиз (ЯСТ тўловчиси) 2012 йилнинг ноябрь ойида Қозоғистон Республикасидаги МЧЖ билан тузилган шартномага асосан харид қилган маҳсулотлар суммасининг 20 фоизини олдиндан тўлов тариқасида тўлаган. Тўловнинг қолган 80 фоизини маҳсулотлар сотиб бўлинганидан кейин амалга ошириш белгиланган. Бироқ маҳсулотлар бугунги кунга қадар сотилмаганлиги сабабли тўлов суммасининг 80 фоиз миқдори муддати ўтган кредиторлик қарзи сифатида балансимизда акс эттирилиб турибди.

Сотувчи корхонамизнинг молиявий аҳволини эътиборга олган ҳолда 80 фоизлик тўловдан корхонамиз фойдасига воз кечганлиги тўғрисида хат юборди.

Корхонамиз кредиторлик қарзи суммасини ҳисобдан чиқариш учун қандай бухгалтерия ўтказмаларини амалга ошириши лозим?

Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

Корхона бухгалтери.

 

– Фуқаролик кодексининг 348-модда­си­да кредитор қарздорни унинг зиммасидаги мажбуриятлардан озод қилиши билан, агар бу ҳол бошқа шахсларнинг кредитор мол-мулкига нисбатан ҳуқуқ­ларини бузмаса, мажбурият бекор бўлиши кўрсатилган.

Шунга кўра, воз кечилган кредиторлик қарзлари ҳисобдан чиқарилиши керак. Ҳисобдан чиқариш раҳбарнинг қарори (буйруғи) билан расмийлаштирилиб, амалга оширилади.

Мол етказиб берувчиларга бўлган кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш корхона мажбуриятларининг камайишига, тегишинча, унинг иқтисодий фойдаси кўпайишига олиб келади.

21-сон БҲМС ҳамда унга киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга асосан кредиторлик қарзини, унинг муддати ўтганда ёки воз кечилганда, ҳисобдан чиқаришда қуйидаги бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади:

 

Хўжалик
операциясининг мазмуни

 

Сумма,
минг сўм

 

21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Ёзувни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Воз кечилганлиги муносабати билан кредиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилди

 

Ҳисобдан чиқари­лаётган кредиторлик қарзи суммаси

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

9360-«Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар»

 

Сотувчининг қарз­дан воз кечганлиги тўғрисидаги хати, корхона раҳ­барининг буйруғи

 

 

Солиқ солиш масаласига келсак, Солиқ кодексининг 355-моддасига асосан, солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига Солиқ кодексининг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар киритилади. Сизнинг ҳола­тингизда юзага келган мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинадиган даромадлар ҳам бошқа даромадлар бўлиб ҳисобланади.

Демак, кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базага киритилади. Ягона солиқ тўлови асосий (соҳа) фаолият турига тегишли ставка бўйича ҳисоблаб чиқарилади.

 

Жавобни Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ўқитувчиси, «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти эксперти Зафар ИСЛАМОВ тайёрлади.

Прочитано: 2240 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика