Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 21 / Бизнинг маслаҳатлар

Мажбурий ажратмаларни тўламайсиз

Корхонамиз умумбелгиланган солиқларни тўловчиси ҳисобланади. Эшитишимизча, умумбелгиланган солиқларни тўловчи микрофирма ва кичик корхоналар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармасига ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратмаларни тўламасалар бўлади. Айтингчи, ушбу қоида бугунги кунда ҳам амал қилмоқдами?

Ғ.Исомиддинов.

«Фарғона Умид» суғурта агентлиги

бош бухгалтери.

 

– Ҳақиқатан ҳам 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун билан Солиқ кодексининг 312, 316-моддаларига 2013 йилдан бошлаб тегишли ўзгартиришлар киритилди. Киритилган ўзгартиришларга асосан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Республика йўл жамғармасига ажратмаларни тўловчилар ва тўламайдиганлар белгиланган.

Солиқ тўловчилар турли хил солиқ солиш объектларига эга бўлган ҳолларда, улар солиқ солиш объектларининг ало­ҳида-алоҳида ҳисобини юритиши ва тегишли объектлардан келиб чиқиб, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлаши шарт. 2013 йил 1 январдан бошлаб ушбу ажратмаларни тўламайдиганлар тоифасига умумбелгиланган солиқларни тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар киритилган, бундан акцизли маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва фойдали қазилмалар кавлаб оладиган, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно.

Бунинг маъноси шуки, фойда солиғи тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар, агар улардаги ходимларининг сони микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган ходимлар сонининг мезонидан ошмаса, улар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Республика йўл жамғармасига ва, худди шундай Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратмаларни тўламайдилар.

Шуни айтиш лозимки, юридик шахсни микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига киритишда юридик шахснинг асосий (соҳа) фаолият турига мувофиқ келадиган ходимлар сони мезони қабул қилинади. Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясида (ВМнинг 11.10.2003 йилдаги 439-сон Қарори билан тасдиқланган) микрофирмалар ва кичик корхоналарга тегишли ходимлар сони мезони ўрнатилган.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти эксперти

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади

Прочитано: 2159 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика