Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 21 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Ҳаммаси карточкагами? Фақат ихтиёрий равишда!

Фирмамиз директори нақд пул билан муаммо бор, шу боис ходимлар бутун иш ҳақини доим ўз вақтида пластик карточкада оладилар дейди. У ҳақлими?

Х.Абдуқодирова, Т.Бондарь ва
хусусий фирманинг бошқа ходимлари.

Тошкент вилояти.

 

– Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири ва Марказий банк раисининг 12.12.2004 йилдаги 01/27-сон Кўр­сатмасига кўра ходимларнинг кўн­гилли хоҳиши асосида пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда корхоналар ва ташкилотлар томонидан иш ҳақи тўлаш тизимига ўтиш қоидасига қатъий амал қилиниши, уларнинг корхона бухгалтериясига ёзма аризалари асосида пластик карточкаларга қайд этиладиган иш ҳақи улушининг ходимлар томонидан мустақил белгиланиши масалаларига риоя этилиши керак.

Маҳаллий бошқарув органлари ва тижорат банклари томонидан плас­тик карточкалардан фойдаланган ҳолда иш ҳақи тўлашга ўтишга ёки унинг карточкага ҳисобланадиган қисмини ўрнатишга мажбурлаш далиллари аниқланганда айбдор мансабдор шахсларга нисбатан қо­нун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда қаттиқ чоралар қўл­ланилади.

Мазкур Кўрсатманинг бажарилишини таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳ­ри ҳокимлари, туман ва шаҳар­лар ҳо­кимлари, Марказий банк бош ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, тижорат банклари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юкланади.

Шу тариқа, фирма директори сизнинг розилигингиз сизга тегишли бутун иш ҳақини пластик карточкага ўтказишга ҳақли эмас. Шунингдек у бутун иш ҳақини карточкага қайд этишга ариза ёзишга сизни мажбур эта олмайди.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтамизки, бугунги кунда Ўзбекистонда банк пластик карточкаларидан оммавий равишда ҳамма жойда фойда­ланилмоқда. Кўпчилик тўлов терминаллари орқали тўловларни пластик карталар воситасида амалга ошириш қулайлигини тан олмоқда.

Тўлов терминаллари билан жиҳоз­лаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-ки­тобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисида низомда1 аҳоли билан пуллик ҳи­соб-китобларни амалга оширувчи, қуйидаги тўлов терминалини мажбурий ўрнатиши керак бўлган чакана савдо ва хизмат кўр­сатиш объектлари белгиланган.

 

1МБ бошқаруви ва ДСҚнинг АВ томонидан 27.07.2009 йилда 1986-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига илова.

 

Ленара ХИКМАТОВА,

юрист.

Прочитано: 2351 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика