Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 21 / Олий суд пленумида

Қарор лойиҳалари муҳокамасига бағишланди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий суд судьялари, жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раислари, Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. 

 

Олий суд раиси Б.Мустафоев бошқарган мажлисда Президен­тимиз Ислом Каримов раҳнамо­лигида жамиятда қонун ус­ту­ворлигини таъминлаш ва қо­ну­нийликни мустаҳкамлашга қа­ра­тилган изчил ислоҳотлар суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва либераллаштиришга хизмат қи­лаётгани таъкидланди. Нати­жада фуқароларнинг ҳу­қуқ ва эркинликларини ишонч­ли ҳи­моя қи­лиш самарадорлиги ортиб, жамиятда адолат барқарорлиги таъминланмоқда.

Йиғилишда «Суд ҳукми тўғ­ри­сида» ва «Ўзбекистон Рес­публикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўз­гартиш ва қўшимчалар киритиш тўғ­рисида»ги Пленум қарори ло­йиҳалари муҳокама этилди.

Суд ҳукми одил судловнинг Ўзбекистон Республикаси номидан чиқариладиган муҳим процессуал ҳужжатидир. Шу сабабли, суд ҳукмининг қонуний, асосли ва адолатли бўлиши биринчи навбатда шахснинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилинишига боғ­лиқдир. Адолатли жазо тайинлаш нафақат маҳкумни ахлоқан тузатиш, янги жиноятлар содир этилишининг олдини олишга хизмат қилади, балки суриштирув ва тергов органи ходимлари ҳамда судьяларнинг салоҳияти, билими ва зиммасидаги вазифага нечоғлик масъулият билан ёндошганини ҳам кўрсатади.

Олий суднинг 2014 йилга мўл­жалланган иш режасига асо­сан ташкил этилган ишчи гу­руҳи томонидан жиноят ишларини кўришда ва суд қарорлари чиқаришда юзага келаётган айрим муаммолар, тушунмовчиликларнинг қонуний ечимини топиш, ҳуқуқни қўллаш жараёнида суриштирув ва тергов органи ҳамда судлар томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида, Олий суд Пленумининг 1997 йил 2 майдаги «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарорининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳани тайёрлаш жараёнида 476 шахсга нисбатан 406 та жиноят иши ўрганиб чиқилди ва таҳлил қилинди.

Мазкур Пленум қарори ло­йи­ҳасини ишлаб чиқишдан кўз­ланган асосий мақсад – судлар томонидан қонунларни бир хилда қўллаш ва бу борада ягона суд амалиётини шакллантиришдан иборатдир.

Пленумда кўриб чиқилган ма­салалар юзасидан тегишли қа­рорлар қабул қилинди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р.Қодиров иштирок этди.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 975 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика