Norma.uz

Тармоқда 5 дақиқа бўлиш қанчага тушади?

Тушлик танаффус вақтида 5 дақиқа мобайнида иш билан боғлиқ бўлмаган масалаларни ҳал этиш учун Интернетдан фойдаланганлигим учун мени мукофотдан маҳрум этишди. Иш берувчи тўғри иш қилдими, ахир бу ҳақда буйруқ бўлмаган эди?

Юзага келган вазиятда нима иш қилишим кераклигини тушунтириб берсангиз.

Зиёев.

Андижон шаҳри.

 

– Меҳнат кодексининг (МК) 153-моддасига кўра меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади.

Одатда мукофотлаш бўйича тасдиқланган локал ҳужжатда ходимларга мукофотларни ҳи­соб­лаб ёзиш тартибини ало­ҳида қайд этиш керак.

Ана шу бўлимнинг ўзида мукофотлаш шартлари ва мукофот тайинланмайдиган ёки камайтириладиган ишлаб чиқариш хатолари рўйхати кўрсатилади. Масалан:

интизомий жазонинг ҳайфсан, ўртача ойлик иш ҳақининг 30%и­дан кўп бўлмаган миқдорда жарима (ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг 50%идан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари назарда тутилиши мумкин), меҳнат шартномасини бекор қилиш сингари интизомий жазо чоралари (МК 100-мод­даси иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари);

ходимнинг лавозим йўриқно­масида назарда тутилган вазифалари билан боғлиқ камчилик­лар, ходимнинг ўз вазифаларини бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги;

ички меҳнат тартиби қоида­ларини, техника хавфсизлиги ва ёнғиндан ҳимоя қилиш қои­даларини бузиш, меҳнатни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқа­риш санитарияси талабларини қўпол равишда бузиш;

раҳбариятнинг буйруқ ва фармойишларини ҳамда корхонанинг бошқа ташкилий-фармойиш бериш ҳужжатларини бажармаслик ва ҳоказо.

Мукофот миқдори қатъий суммада ёки муайян базага фоизли нисбатда белгиланиши мумкин.

Агар низом билан мукофотлашнинг муайян фоизи, масалан, режадаги топшириқни ба­жарганлик учун лавозим маошининг 50%и белгиланган бўл­са, иш берувчи мукофот миқ­дорини ўзининг хоҳишига кў­ра камайтириши мумкин эмас. Ходим мукофот миқдори камайтирилишига олиб келадиган ишлаб чиқариш хатосига йўл қўйган тақдирдагина шундай қи­лиш мумкин.

Қонун ҳужжатларида ходимларни мукофотдан тўлиқ маҳрум қилиш тартиби назарда тутилган. МК 180-моддасининг тўртинчи қисмига кўра интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида (МКнинг 183-моддаси) ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди. Ҳаммаси мазкур мукофот меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида қай йўсинда назарда тутилишига боғлиқ. Агар у меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига тааллуқли бўлса, у интизомий жазонинг бор-йўқлигидан қатъи назар тўланиши керак (МК 180-моддасининг учинчи қисми). Бу корхона бўйича буйруқ билан расмийлаштирилиши керак.

Шу тариқа, саволга жавоб олиш учун сиз ўзингиз ишлаётган ташкилотнинг локал меъёрий ҳужжатлари (жамоа шарт­номаси, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисида низом, мукофотлаш тўғрисидаги низом ва бошқалар) билан танишишингиз керак.

Агар сиз ҳуқуқингиз бузилган деб ҳисобласангиз:

иш берувчи устидан шикоят билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва кузатувини амалга оширадиган Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига мурожаат қилишингиз мумкин. Инспекция текширув ўтказиши шарт, агар мукофот асоссиз равишда тўланмаганлиги далили тасдиқланса, иш берувчига ҳуқуқларингиз бузилганлигини бартараф этиш тўғрисида кўрсатма берилади ва сизга тегишли мукофотни тўлашга мажбур этилади;

фуқаролик ишлари бўйича туман судига ариза билан мурожаат қилишингиз ҳам мумкин, бироқ бунда иш берувчи сизни мукофотдан маҳрум этиб, ноқонуний ҳаракат қилганлигини исботлаб беришингиз керак бўлади.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2351 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика