Norma.uz

Тижорат сири ҳуқуқи кафолатланади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, парламент қуйи палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида «Тижорат сири тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

 

Унда депутатлар, вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар иштирок этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Б.Ёқубов, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси А.Жўрабоев, Давлат рақобат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари С.Ғаффоров ва бошқалар «Тижорат сири тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳамда тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларни муҳофазалаш, соғлом рақобатни ривожлантириш даражасини янада оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Мазкур қонун лойиҳаси ахборотни тижорат сири тоифасига киритиш масалаларини яхлит қонун асосида тартибга солиш, уни тизимлаштириш ва тақдим этишни таъминлашга қаратилган бўлиб, хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш имконини беради.

Қонун лойиҳасида тижорат сирининг муҳим жиҳатлари – ахборот моҳияти, тушунчаси, турлари, уни тақдим этиш, ошкор қилиш ва рухсатсиз ошкор қилинганлиги учун жавобгарликни белгилаш механизмлари ва тижорат сирига бўлган талабларни белгиловчи қоидалар акс этган. Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолиятида тижорат қимматига эга бўлган ахборот бошқа моддий ва интеллектуал активлар каби салмоқли ўрин эгаллайди. Бундай ахборот эгалари мустақил равишда ваколатлари доирасида ахборотни қайта ишлаш, ҳимоя қилиш ва фойдаланиш қоидаларини белгилашга ҳақлидир.

Давра суҳбатида тижорат сирини меҳнат муносабатлари жараёнида ҳимоя қилиш, давлат органининг сўровига кўра тижорат сирини тақдим этиш ҳамда судда тижорат сири билан танишиб чиқишнинг меъёрлари каби масалалар хусусида фикр алмашилди.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 832 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика