Norma.uz

Марказий сайлов комиссиясида

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда комиссия аъзолари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон экологик ҳаракати ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

 

Мажлисда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Конс­титуциясининг 117-моддасига му­вофиқ жорий йил декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида Ўзбекистон Респуб­ликаси Олий Мажлисига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига умумхалқ сайловлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлисга сайловни ташкил этади ва ўтказади.

Мажлисда 2014 йилда Ўзбе­кистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар дастури кўриб чиқилди.

Мажлис иштирокчиларининг фик­рича, 2009 йилдаги сайловлардан кейин мамлакатимизда сай­лов қонунчилигини янада ли­бе­раллаштириш ва такомиллаштириш бўйича қабул қилинган чо­ра-тадбирлар бўлажак сайловларни энг демократик талаб­ларга ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ тарзда ўт­ка­зишнинг муҳим омилига айланади.

Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демок­ратик ис­лоҳотларни янада чу­қурлаш­ти­риш ва фуқаролик жамияти­ни ривожлантириш концепцияси қои­даларини татбиқ этиш бунга кўп жиҳатдан имкон берди.

Концепция доирасида сайлов қонунчилигига сайлов ҳуқуқи эркинлиги принципининг тўлиқ амалга оширилишига, мамлакатимиз сайлов тизимининг янада демократлашувига, депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга сайловолди ташвиқотини ўтказиш борасида тенг шарт-шароитлар яратиш самарадорлигини оширишга, шунингдек, Ўзбекистон экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатаси депутатлари сайловининг очиқлиги ва шаффофлиги принципларини мустаҳкамлашга қаратилган қа­тор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Сайлов мобайнида шаффофликни таъминлашнинг ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилди.

Концепция қоидаларини ри­вожлантирган ҳолда, 2014 йилнинг апрель ойида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қа­бул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгар­тиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)»ги қонун ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи тармоқлари фаолиятини янада демократлаштириш, сиёсий партиялар фаоллигини ошириш, демократик жамиятнинг энг муҳим таркибий қисми бўлмиш партиялараро рақобатни кучайтиришнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Юқорида зикр этилган қонунга мувофиқ сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни давлат ҳокимиятининг бошқа қайсидир органлари аралашувисиз таъминлайдиган Марказий сайлов комиссиясига конституциявий орган мақоми берилди, унинг фаолият кўрсатиш механизми, фаолиятининг мустақиллик, қону­нийлик, коллегиаллик, ошкоралик, адолатлиликдан иборат бўлган асосий принциплари белгиланди.

Муҳокама давомида таъкидланганидек, дастурда сайлов ком­пания­сининг барча босқичлари­да шаффофлик, ошкоралик, очиқ­ликни таъминлаш бў­йича комплекс чора-тадбирлар, тайёргарлик кў­риш ва сайлов жараёнини ташкил қилиш ишларини қонунчиликка мувофиқ тарзда амалга ошириш назарда тутилган.

Сиёсий партияларга, депутатликка номзодларга ўз сайловолди дастурларининг қоидаларини, мамлакатимизни ижтимоий-сиё­сий, социал-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича ана шу дас­турларда ўз ифодасини топган позицияларини сайловчиларга, жамоатчиликка етказиш учун оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда кенг ва тенг имкониятлар яратилади.

Мажлисда муҳокама натижалари бўйича тегишли қарор қабул қилинди. Марказий сайлов комиссиясининг ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 784 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика