Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 18 / Тадбиркорга ёрдам

Бизнесга йўлчи юлдуз бўлиб

(Охири. Бошланиши «Норма маслаҳатчи»нинг 29.04.2014 йилдаги 17 (458)-сонида).

МЕЗОНЛАР

 

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ТАЛАБЛАРИ

 

КОРХОНАНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ

 

Хусусий корхона қонун ҳужжатларида14 назарда тутилган тартибда қайта ташкил этилиши мумкин

 

Қайта ташкил этиш шакллари

 

Қўшилиш, қўшиб олиш, ажратиш, ўзгартириш, бўлиш

 

Қўшилиш:

 

Бир нечта корхонанинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини берган ҳолда уларни тугатиб, янги хусусий корхонани барпо этиш

 

асос

 

Хусусий корхоналар муассисларининг қўшилиш йўли билан қайта ташкил этилаётган корхоналар сони бўйича қарорлари, бир корхонанинг мол-мулкини бошқа корхона муассисига ўтказиш шартномаси. Агар қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг мол-мулки уларнинг умумий мулкида бўлса, бундай муассисларнинг мол-мулкни янги хусусий корхонанинг устав фондига киритишга нотариал тасдиқланган розилиги

 

оқибатлар

 

Қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш далолатномасига мувофиқ янги барпо этилган хусусий корхонага ўтади. Мол-мулк мулкдорларининг бири барпо этилган корхонанинг муассиси ва раҳбарига айланади

 

хусусиятлар

 

Хусусий корхонанинг муассиси (мулкдори) фақат битта жисмоний шахс бўлиши мумкинлиги сабабли қўшилишда янги ташкил этилган корхонанинг муассисига айланмаган хусусий корхоналардан бирининг мулкдори амалда ҳадя битимини амалга оширади. Шу тариқа, қайта ташкил этишнинг мазкур шаклини ўтказиш ўз ортидан тегишли солиқ ва ҳуқуқ оқибатлари ҳамда хатарларини келтириши мумкинлигини назарда тутиш керак.

Бундан қуйидаги ҳоллар мустасно:

янги ва тугатилаётган корхоналарнинг мулкдори биргина жисмоний шахс бўлса;

қўшилиш билан бир қаторда хусусий корхонанинг юридик шахснинг муассиси дарҳол икки мулкдор (МЧЖ, АЖ ва ҳоказо) бўлиши мумкин бўлган бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга ўзгартириш амалга оширилса

Қўшиб олиш:

 

Барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа корхонага берган ҳолда битта ёки бир нечта хусусий корхонани тугатиш

 

асос

 

Хусусий корхоналар муассисларининг қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилаётган корхоналар сони бўйича қарорлари, қайта ташкил этилаётган корхоналар мол-мулкини унга қўшиб олиш амалга оширилаётган корхона муассисига ўтказиш шартномаси.

Агар қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг мол-мулки унга қўшиб олиш амалга оширилаётган корхона муассиси билан бирга уларнинг умумий мулкида бўлса, бундай муассисларнинг мол-мулкни янги хусусий корхонанинг устав фондига киритишга нотариал тасдиқланган розилиги

оқибатлар

 

Қўшиб олинган корхонанинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари қўшиб олаётган корхонага ўтади

 

хусусиятлар

 

Хусусий корхонанинг муассиси (мулкдори) фақат битта жисмоний шахс бўлиши мумкинлиги сабабли қўшиб олишда янги ташкил этилган корхонанинг муассисига айланмаган хусусий корхоналардан бирининг мулкдори амалда ҳадя битимини амалга оширади. Шу тариқа, қайта ташкил этишнинг мазкур шаклини ўтказиш тегишли солиқ ва ҳуқуқ оқибатлари ҳамда хатарларини келтириши мумкинлигини назарда тутиш керак.

Бундан қуйидаги ҳоллар мустасно:

қўшиб олинаётган хусусий корхоналарнинг мулкдори биргина жисмоний шахс бўлса;

қўшиб олиш билан бир қаторда хусусий корхонанинг юридик шахснинг муассиси дарҳол икки мулкдор (МЧЖ, АЖ ва ҳоказо) бўлиши мумкин бўлган бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга ўзгартириш амалга оширилса

Ажратиш:

 

Тугатмасдан қайта ташкил этилаётган корхона ҳуқуқ ва мажбуриятларининг бир қисмини унга (уларга) берган ҳолда битта ёки бир нечта корхонани барпо этиш

 

асос

 

Муассиснинг ажратиш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори ёки суднинг ҳал қилув қарори

 

оқибатлар

 

Битта ёки бир нечта корхонадан ажратишда уларнинг ҳар бирига тақсимлаш балансига мувофиқ қайта ташкил этилган корхонанинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг бир қисми ўтади.

Агар тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган корхонанинг ҳуқуқий ворисини белгилаш имкониятини бермаса, қайта ташкил этиш натижасида барпо этилган хусусий корхоналар қайта ташкил этилган корхонанинг мажбуриятлари бўйича солидар жавоб берадилар

хусусиятлар

 

Агар қайта ташкил этишдан кейин қайта ташкил этилаётган ва янги барпо этилаётган корхоналарда турли жисмоний шахслар мулкдорларга айланса, юз берган ажратишда ҳадя аломатлари кўриниши мумкин, бу эса тегишли солиқ ва ҳуқуқ оқибатлари ҳамда хатарларига олиб келади

 

Ўзгартириш:

 

Хусусий корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш

 

асос

 

Корхона муассисининг бундай қайта ташкил этиш, ўзгартириш тартиби ва шартлари, янги барпо этилаётган юридик шахснинг таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида қарорлари, шунингдек топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида қарор

 

оқибатлар

 

Қайта ташкил этилаётган корхонанинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари қайта ташкил этилган юридик шахсга топшириш далолатномасига мувофиқ ўтади

 

Бўлиш:

 

Барча ҳуқуқ ва мажбуриятларни янги барпо этилган корхоналарга берган ҳолда корхонани тугатиш

 

асос

 

Муассиснинг бўлиш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори ёки суднинг ҳал қилув қарори

 

оқибатлар

 

Хусусий корхона бўлинганда янги барпо этилган корхоналарнинг ҳар бирига тақсимлаш балансига мувофиқ қайта ташкил этилган корхонанинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг бир қисми ўтади.

Агар тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган корхонанинг ҳуқуқий ворисини белгилаш имкониятини бермаса, қайта ташкил этиш натижасида барпо этилган хусусий корхоналар қайта ташкил этилган корхонанинг мажбуриятлари бўйича солидар жавобгар бўладилар

хусусиятлар

 

Агар қайта ташкил этишдан кейин янги барпо этилаётган корхоналарда турли жисмоний шахслар мулкдорларга айланса, юз берган бўлишда ҳадя аломатлари кўриниши мумкин, бу эса тегишли солиқ ва ҳуқуқ оқибатлари ҳамда хатарларига олиб келади

 

КОРХОНАНИ ТУГАТИШ

 

Турлари:

 

Мажбурий ва ихтиёрий

 

Мажбурий тугатиш асоси

 

Суднинг ҳал қилув қарори

 

Мажбурий тугатиш сабаблари

 

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаслик:

савдо (савдо-воситачилик) жамиятлар учун – 3 ой мобайнида;

бошқа жамиятлар учун – 6 ой мобайнида;

корхонанинг банкротлиги (иқтисодий ночорлиги)

Банкротликнинг умумий аломатлари

 

Корхонанинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятни бажаришга қобил эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) вазифалар улар бошланган кундан бошлаб 3 ой мобайнида бажарилмаган бўлса

 

Сохта банкротлик аломатлари

 

Хусусий корхонада уни банкрот деб топиш тўғрисида ариза билан хўжалик судига мурожаат қилиш санасида кредиторларнинг пул мажбуриятлари бўйича талабларини қондириш ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятни тўлиқ ҳажмда бажариш имкониятининг мавжудлиги. Сохта банкротлик аломатларининг борлигидан далолат берувчи шартлар қуйидагилардир:

хусусий корхона мажбуриятларининг унинг барча активлари билан таъминланганлиги қиймати 1 дан кам бўлмаган қийматга эга;

қарздор мажбуриятларининг жорий активлар билан бирга таъминланганлиги – камида 1.25 қийматда;

соф активлар миқдори ижобий бўлиб, хусусий корхона устав капитали (фонди) миқдоридан ошади;

ликвидлилик кўрсаткичлари меъёрий қийматлар доирасида бўлади

Қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари

 

Пул маблағлари ва бошқа мол-мулкдан корхонага зиён ёки зарар етказган ҳолда атайлаб жиноий фойдаланиш;

тўлов интизомини бузиш ва шартнома мажбуриятларини бажармаслик;

мол-мулкни баланс қийматидан паст нархда сотиш ёки уни текин асосда бериш;

муддати кечиктирилган дебиторлик қарзини ундириш бўйича чоралар кўрмаслик;

муайян корхона активларини камроқ ликвидли активлар билан алмаштиришга йўналтирилган, олди-сотди битимлари ҳисобланмаган хусусий корхона мол-мулкини учинчи шахсга ўтказиш бўйича битимларни амалга ошириш;

хусусий корхона мол-мулкининг олди-сотди битимларини атайлаб қарздор учун фойдали бўлмаган ёки қарздор хўжалик фаолиятининг тўхтаб қолишига олиб келган шартларда содир этиш;

мол-мулк билан таъминланмаган, шунингдек ноликвид мол-мулкни харид қилишга олиб келадиган мажбуриятларнинг юзага келиши билан боғлиқ битимларни амалга ошириш;

бир хил мажбуриятларни шаклланган бозор конъюнктураси билан таққослаганда атайлаб фойдасиз шартларда (етказиб бериладиган (харид қилинадиган) товарлар (ишлар, хизматлар) нархларини пасайтириш ёки ошириш ана шундай шартлар ҳисобланади) тузилган бошқа мажбуриятлар билан алмаштириш бўйича битимларни амалга ошириш, хусусий корхона учун ҳақ тўлашнинг атайлаб фойдасиз муддатлари ва (ёки) усуллари, шунингдек қарздор мол-мулкини учинчи шахсга ўтказиш ёки мажбуриятларни юклашнинг ҳар қандай шакллари, агар улар қарзни эквивалент қисқартириш билан бирга бормаса)

Банкротликни яшириш аломатлари

 

Кредиторларнинг талабларини қондиришдан бўйин товлаш;

ҳақиқатга мувофиқ келмайдиган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этиш;

бухгалтерия (молия) ҳисоботини бузиб кўрсатиш;

мол-мулкни (шу жумладан пул маблағларини) бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериш далилларини яшириш;

ўзининг иқтисодий ночорлигини яширишга қаратилган бошқа ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)

Хусусий корхонани банкрот деб топиш ва тугатиш иши юритишни бошлаш учун судга муро­жаат қилиш асоси

 

3 ойдан кўпроқ муддат сўндирилмаган бўлса, ЭКИҲнинг камида 500 баравари миқдорида хусусий корхона қарзининг борлиги

 

Сохта банкротлик, қасддан банкротликка олиб келиш ва банкротликни яшириш аломатларини аниқлаш

 

Зиммасига хўжалик суди томонидан банкротлик таомилларини ўтказиш бўйича ваколатлар юкланган пайтдан бошлаб давлат солиқ хизмати ходимлари ва суднинг бошқарувчиси томонидан амалга оширилади

 

Корхона фаолиятининг сохта банкротлик, қасддан банкротликка олиб келиш ва банкротликни яшириш аломатлари борлиги бобида таҳлил қилинадиган даври

 

Банкротлик тўғрисида иш қўзғатишдан аввалги 2 йил

 

Корхона фаолиятини сохта банкротлик, қасддан банкротликка олиб келиш ва банкротликни яшириш аломатлари борлиги бобида таҳлил қилиш натижалари

 

Сохта банкротлик, қасддан банкротликка олиб келиш ва банкротликни яшириш аломатларининг бор-йўқлиги тўғрисида хулоса, у 10 иш кунидан кечиктирмай кредиторлар йиғилиши, хўжалик суди ва прокуратурага тақдим этилади.

Ҳисоботдаги хулосаларнинг асослилиги Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида ташкил этиладиган комиссия томонидан тасдиқланиши керак

Кредиторлар талабларини қондиришнинг кетма-кетлиги:

 

 

биринчи навбатдаги талаблар

 

Мажбурий тўловлар ва иш ҳақи тўлашга пул маблағларини беришни назарда тутадиган тўлов (ижро) ҳужжатлари, алимент ундириш бўйича талабларни қондириш учун ҳисобварақлардан пул маблағларини ўтказиш ёки беришни назарда тутадиган ижро ҳужжатлари, меҳнатга оид ва уларга тенглаштирилган ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган мажбурий тўловлар ва талаблар бўйича мажбуриятларни бажаришнинг тенг даражасини таъминлайдиган муаллифлик шартномаларига доир ҳақларни тўлаш бўйича талаблар, шунингдек уларнинг мол-мулкига жиноят ёки маъмурий-ҳуқуқбузарлик билан етказилган зарарни қоплаш бўйича фуқароларнинг талаблари

 

иккинчи навбатдаги талаблар

 

Мажбурий суғурта, шунингдек банклар кредитлари ва банк кредитларини суғурталаш бўйича талаб­лар

 

учинчи навбатдаги талаблар

 

Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талаблари

 

тўртинчи навбатдаги талаблар

 

Кредиторларнинг гаров билан таъминланмаган талаблари

 

навбатдан ташқари қондириладиган талаблар

 

Суд харажатлари, суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар, жорий коммунал ва фойдаланиш тўловлари, қарздорнинг мол-мулкини суғурта қилиш харажатлари, банкротлик тўғрисида иш қўзғатилгандан кейин юзага келган мажбуриятлар бўйича талаблар, корхона улар олдида ҳаёт ёки саломатликка зарар етказилганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладиган фуқароларнинг талаблари

 

кредиторларнинг талабларини қондириш тартиби

 

Ҳар бир кейинги навбатнинг талаблари олдинги навбатнинг талаблари тўлиқ сўндирилганидан кейин қондирилади

 

Мажбурий тугатиш муносабати билан асосий ҳисобварақни ёпиш

 

Тугатиш комиссияси қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши асосида амалга оширилади:

хўжалик юритувчи субъектлар бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини бажарганлиги тўғрисида солиқ хизмати органларининг хулосаси;

махсус комиссия расмийлаштирган тугатиш ишининг якунланганлиги тўғрисида баённома;

фойдаланилмаган чеклар ва ишлатилган чекларнинг корешоклари билан бирга чек дафтарчаси

Ҳисобварақ ёпиш учун тўлов

 

Ундирилмайди

 

Корхона банкротлигида муассиснинг жавобгарлиги:

 

Корхона мол-мулки етарли бўлмаганда корхона муассиси бундай корхонанинг мажбуриятлари бўйича унга тегишли мол-мулк билан субсидиар жавоб беради

 

Ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулк

 

Ягона уй-жой ёки квартира (агар хусусий корхона мулкдори ва (ёки) унинг оила аъзолари унда доимо яшашса);

уй-рўзғор буюмлари ва идиш-товоқлар, кийим-кечак ва хусусий корхона мулкдори ва унинг оиласи нормал ҳаёт кечиришини таъминлаш учун бошқа предметлар (ҳар бир шахс учун кийим, мебель – ҳар бир шахсга биттадан каравот ва стул, оилага битта жавон ва ҳоказо);

мулкдор билан давлат мулкини бошқарувчи ваколатли давлат органи ўртасида тузилган инвестиция шартномасига кўра инвестиция даври мобайнида инвестиция мажбуриятлари сифатида киритиладиган маблағлар ва бошқа мол-мулк

Ихтиёрий тугатиш асоси:

 

Муассиснинг қарори

 

ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор

 

Паспорт маълумотлари, тахмин қилинадиган тугатиш муддатини кўрсатган ҳолда тугатувчи (тугатиш комиссияси) тўғрисида маълумотларни ўз ичига олиши керак

 

тугатувчи

 

Ихтиёрий тугатиш таомилини амалга ошириш даврида хусусий корхона ишларини бошқаришни амалга оширишга ваколат олган коллегиал (тугатиш комиссияси) ёки яккабошчи орган.

Раҳбар (мулкдор) ҳам, у ваколат берган бошқа жисмоний шахслар ҳам тугатувчи бўлиши мумкин

Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш оқибатлари

 

Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 3 кун мобайнида муҳрлар, штамплар, жамият фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатлар ва жамият мол-мулкини тугатувчига (тугатиш комиссияси аъзоларига) бериш

 

Солиқлар ва бошқа тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлар

 

Рўйхатдан ўтказувчи орган мулкдорлар томонидан хусусий корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги тўғрисида хабардор қилинган пайтдан бошлаб ер солиғи (ягона ер солиғи), мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг барча турлари бўйича пеня тўлаш қисмида бекор қилинади

 

Талабларни қондиришнинг кетма-кетлиги

 

Биринчи навбатда фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган, алиментлар ундириш ва муаллифлик шартномалари бўйича ҳақ тўлаш бўйича талаблар, шунингдек улар олдида корхона ҳаёт ва саломатликка зарар етказгани учун жавобгар бўлган фуқароларнинг талаблари, тегишли вақт тўловларини қўшиш йўли билан, қондирилади;

иккинчи навбатда – бюджетга, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига тўловлар;

учинчи навбатда – бошқа кредиторларнинг талаблари

Ихтиёрий тугатиш муносабати билан асосий ҳисобварақни ёпиш

 

Тугатувчи (тугатиш комиссияси раиси)нинг аризаси асосида 1 иш куни мобайнида амалга оширилади

 

Ҳисобварақни ёпишга ҳақ

 

Ундирилмайди

 

Ихтиёрий тугатиш жараёнини тўхтатиш имконияти

 

Корхона муассисида бор. Бундай қарорни у тугатиш жараёнининг исталган босқичида, тугатиш тўғрисидаги ёзув Давлат реестрига киритилган пайтгача қабул қилиши мумкин

 

Кредиторлар билан барча ҳисоб-китоблар (шу жумладан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланиши, молиявий санкциялар ва ҳоказо) якунланганидан кейин қоладиган мол-мулк

 

Муассисга тегишли. Мазкур мол-мулкка ҳуқуқларни корхонадан муассисга бериш учун муассис тегишли қарор қабул қилиши лозим

 

Ихтиёрий тугатиш муддати

 

Рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги хусусида хабардор қилинган санадан бошлаб 9 ой

 

Ихтиёрий тугатиш муддатини бузиш оқибатлари

 

Рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш жараёнини бошлаш тўғрисида хабардор қилинган пайтдан бошлаб ҳисобланадиган давр учун хусусий корхона томонидан тўлиқ ҳажмда ер солиғи (ягона ер солиғи), мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг барча турлари бўйича пеня тўлаш мажбуриятларини юклаган ҳолда ихтиёрий тугатишни бекор қилиш

 

  ШАРҲ

Асосий афзалликлар:

 

1. Устав фондининг энг кам миқдори чекланмаган, бундан хусусий корхона томонидан тадбиркорлик фаолиятининг лицензияланадиган турини амалга ошириш ҳоллари мустасно.

 

2. Устав фондини шакллантиришнинг чегараланган муддати қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган (бундан кредит ташкилотлари, шунингдек лицензияланадиган фаолият турларини амалга оширадиган хусусий корхоналар мустасно, уларга нисбатан қонун ҳужжатлари устав капитали (фонди) миқдорига алоҳида талаблар тақдим этади). Шу муносабат билан мазкур бизнес шаклида суднинг ҳал қилув қарори бўйича амалга ошириладиган мажбурий тугатиш учун сабаблар оз.

 

3. Устав фондига пулсиз ҳиссани мустақил профессионал баҳолаш талаб қилинмайди.

 

4. Лицензияланадиган фаолият турларини амалга ошириш мақсадида хусусий корхона мазкур фаолият турлари бўйича лицензиялар талабгори бўлиши мумкин*.

 

5. Номуайян муддатга барпо этилиши мумкин.

 

6. Кузатув кенгаши ва бошқа бошқарув органларини шакллантириш бўйича талаблар йўқ. Бунда муассисга юридик шахснинг бизнес мақсади ёки бизнес стратегиясига боғлиқ ҳолда корхонанинг ички корпоратив таркибини мустақил равишда шакллантириш имконияти берилади.

 

7. Корпоратив бошқариш таомиллари бўйича энг кам талаблар назарда тутилган.

 

8. Филиал ва ваколатхоналар очиш, хорижий давлатлар ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошириш, бошқа юридик шахсларнинг устав фондида иштирок этиш имконияти берилган. Буларнинг ҳаммаси бизнесни кенгайтириш, инвестицияларни жалб этиш ва корхона активларидан самарали фойдаланиш имкониятини беради.

 

Ваколатхона бўлиб юридик шахснинг унинг жойлашган жойидан ташқарида жойлашган алоҳида бўлинмаси ҳисобланади, у бунда фирманинг хўжалик ва тижорат фаолияти билан шуғулланмаган ҳолда юридик шахснинг манфаатларини ифодалайди ва уларни ҳимоя қилади.

 

Ваколатхонадан фарқли равишда филиал юридик шахснинг барча функцияларини, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятига доир функцияларини ҳам амалга оширади. Бунда филиал ҳам, ваколатхона ҳам уларни очган юридик шахс томонидан назорат қилинади, бироқ ўзининг раҳбарияти томонидан тегишли ишончномалар ва филиал (ваколатхона) тўғрисидаги низом асосида бошқарилади.

 

Доимий муассаса деб у орқали хусусий корхона хорижий давлатлар ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини, шу жумладан ваколатли шахс орқали амалга ошириладиган фаолиятни, хорижий мамлакатларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шартлар мавжуд бўлганда, амалга оширадиган ҳар қандай жой эътироф этилади.

 

9. Алоҳида юридик шахсни ташкил қилмаган (рўйхатдан ўтказмаган) оддий ширкат тўғрисидаги шартнома асосида бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш имконияти назарда тутилган.

 

10. Хусусий корхона мулкий мажмуа сифатида фуқаролик қонунчилиги нормалари асосида ижарага берилиши мумкин, бу эса корхонанинг ўзининг самарадорлигидан қатъи назар, ижара ҳақи тарзида фойда олишни таъминлайди. Амалдаги қонун ҳужжатлари билан берилган имконият мулкдор томонидан у вақтинчалик бўлмаган тақдирда корхонага раҳбарлик қилиш бўйича мажбуриятларни бошқа жисмоний шахсга юклаш доирасида амалга оширилиши мумкин (11.12.2003 йилдаги «Хусусий корхона тўғрисида»ги 558-II-сон Қонуннинг 16-моддаси).

 

11. Хусусий корхонанинг соф фойдаси ягона муассисга тегишли бўлади ва унга солиқ солинмайди.

 

12. Одатда фаолият соҳаси ва корхона ходимлари сонига боғлиқ ҳолда солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини танлаш (унга ўтиш) имконияти мавжуд.

 

13. Одатда назорат қилувчи органлар томонидан текширишни, шу жумладан молия-хўжалик фаолияти текширишларини ўтказишнинг даврийлиги бизнес юритишнинг бошқа шакллари билан таққослаганда анча кам.

 

14. Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарорни қабул қилиш имконияти назарда тутилган.

 

Урғу:

 

1. Фақат битта шахс томонидан барпо этилиши мумкин.

 

2. Жамиятнинг муассиси фақат жисмоний шахс, шу жумладан чет эллик инвестор ҳам бўлиши мумкин.

 

3. Устав фондига умумий мулкда бўлган мол-мулкни ҳисса сифатида бериш чоғида улушли мулкдорнинг розилигини олиш талаб қилинади.

 

4. Корхона фаолиятига раҳбарликни фақат хусусий корхонанинг муассиси амалга ошириши мумкин. Раҳбарнинг ваколатларини бошқа шахсга беришга йўл қўйилмайди, бундай бериш иложсиз ҳисобланган ва вақтинчалик хусусиятга эга бўлган (муассис йўқ бўлган даврда) ҳоллар бундан мустасно.

 

5. Корхонанинг фаолиятига вақтинча раҳбарликни бошқарувчи компания амалга ошира олмайди, чунки, амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, корхонанинг вақтинчалик раҳбари фақат жисмоний шахс бўлиши мумкин.

 

6. Таъсис ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар рўйхатдан ўтказувчи органларда қайта рўйхатдан ўтказишни талаб қилади.

 

7. Хусусий корхонанинг мол-мулки етарли бўлмаганда муассис корхонанинг мажбуриятлари бўйича унча тегишли барча мол-мулк билан субсидиар жавобгар бўлади. Хусусий корхона муассиси тадбиркорлик хатарининг энг юқори даражаси чекланмаган.

 

8. Фақат корхона сотилганда ёки у қайта ташкил этилгандагина муассисни алмаштириш мумкин.

 

9. Қайта ташкил этишлар мураккаб, бундан ўзгартириш шак­лида амалга ошириладигани мустасно.

 

10. Оддий ширкат (биргаликдаги фаолият) доирасида ва доимий муассаса орқали амалга ошириш чоғида жиддий ўзига хос хусусиятлар ва хатарлар мавжуд.

 

Муассислар (инвесторлар)нинг мақсад ва манфаатларига боғлиқ ҳолда мазкур бизнес шакли афзалликлари ва камчиликларининг миқдор ҳамда сифат тавсифи ўзгариши мумкин. Шахсан маслаҳатлар олиш учун ишлаб чиқувчига мурожаат қилинг (www.bakertillyuz.com).

 14«Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 28-моддаси.

 *Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига қаралсин (Олий Мажлиснинг 12.05.2001 йилдаги 222-II-сон қарори билан тасдиқланган).

 

 

 

Ирина АГАФОНОВА,

аудиторлик амалиёти раҳбари,

Екатерина АДЕЕВА,

«BAKER TILLY UZBEKISTAN» компаниялар гуруҳи юридик амалиёти раҳбарининг ўринбосари.

Прочитано: 1254 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика