Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 18 / Ахборот-коммуникация технологиялари

Интерактив хизмат турлари кўпаймоқда

Пойтахтимизда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш жараёнини ҳуқуқий тартибга солиш масалалари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди. 

 

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирликлар, идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Мамлакатимизда давлат органлари веб-сайт­лари ва ҳукумат портали орқали интерактив давлат хизматлари кўрсатишни янада кенгайтириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда иқтисодиёт ва жамият ҳаётининг барча соҳаларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишни рағбатлантирадиган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди.

Таъкидланганидек, 2013–2020 йилларда миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурини ҳаётга татбиқ этиш самарасида бугунги кунда аҳолига 600 дан зиёд интерактив давлат хизматлари тақдим этилмоқда. Давлат ахборот ресурслари сони 195, рўйхатга олинган ахборот тизимлари сони 154 тага етди. Буларнинг барчаси нафақат юридик ва жисмоний шахслар, балки ташкилотларга ҳам қўшимча қулайликлар яратмоқда. Шахсий автоматлаштирилган ахборот тизими ва маълумотлар базаси исталган зарур ахборотдан тезкор фойдаланиш, барча ҳисоботларни электрон шаклда юритиш имконини бермоқда. Жумладан, жорий йилнинг биринчи чорагида ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 20 турдаги янги хизмат амалиётга татбиқ қилиниб, уларнинг сони 187 тага етди.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 27 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори «Электрон ҳукумат»ни жорий этишда муҳим дастурий ҳужжат бўлаётир. Мазкур қарорда давлат ва хўжалик органларининг ички меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш зарурлиги қайд этилган.

Тадбир иштирокчилари аҳолига тақдим этилаётган интерактив давлат хизматлари самарадорлигини ошириш, вақт ва молиявий харажатларни қисқартириш, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга қаратилган «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди. Шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига ахборот-коммуникация тизимларини кенг жорий этишга тааллуқли ҳуқуқий асос ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш борасида фикр алмашди.    

 

ЎзА.

Прочитано: 1779 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика