Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 18 / Хўжалик юритиш амалиётидан

Қандай вазиятларда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базага тузатиш киритилади?

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга қуйидаги ҳолларда тузатиш киритилади:

1) товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;

2) битим шартлари ўзгарганда;

3) баҳолар ўзгарганда, сотиб олувчи сийловдан (скидкадан) фойдаланганда;

4) бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда.

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга Солиқ кодекси 131-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тузатишни киритиш бир йиллик муддат ичида, кафолат муддати белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича эса кафолат муддати доирасида амалга оширилади. Солиқ солинадиган базага тузатиш киритиш кўрсатилган ҳоллар юз берган солиқ даврида амалга оширилади.

Тузатиш юқорида кўрсатилган ҳоллар юз берганини тасдиқловчи қўшимча ҳисобварақ-фактура ёки бошқа хужжатлар асосида амалга оширилади.

1.01.2010 йилдан бошлаб товарлар (ишлар, хизматлар) қайтарилишида уларни қабул қилиб олувчи томонидан тасдиқланадиган қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади.

Товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчи солиқ солинадиган базага уни кўпайтиришга (камайтиришга) қаратилган тузатиш киритган тақдирда, мазкур товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи томонидан тасдиқланадиган қўшимча ҳисобварақ-фактура тузилади.

Товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчи қўшимча ҳисобварақ-фактурада қуйидаги маълумотларни кўрсатиши керак:

1) қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва тузилган санаси;

2) ҳисобварақ-фактурани тўлдиришда зарур бўлган, Солиқ кодекси 222-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган реквизитлар;

3) тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси;

4) ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда солиқ солинадиган базага тузатиш киритиш миқдори (салбий ёки ижобий);

5) ҚҚС суммасига тузатиш киритиш миқдори (салбий ёки ижобий).

Қўшимча ҳисобварақ-фактурага асосан маҳсулот етказиб берувчининг солиққа тортиладиган оборотига, харидорнинг эса ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасига тузатиш киритилади.

1) Товарларнинг тўлиқ ёки қисман қайтари­лиши

Товарлар ишлаб чиқарувчига турли асосларга кўра, масалан, агар шартномада кўрсатилган талаб­ларга жавоб бермаса қайтарилиши мумкин. Товарнинг етказиб берилиши тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш орқали амалга оширилади (қайтариш тўғрисида далолатнома, юкхати ва бошқалар).

Товар қайтарилишида сотувчи ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базани тузатиши керак. Худди шу тартиб бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун ҳам татбиқ этилади.

2) Битим шартларининг ўзгариши

Битим шартлари томонларнинг ташаббуси билан, масалан, етказиб берилаётган товар (иш, хизмат) нархлари, божхона режими ва бошқалар ўзгарганда ўзгартирилиши мумкин.

Битим шартларининг ўзгаришида ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базага тузатиш киритиш кўр­сатилган ҳоллар юз берган солиқ даврида амалга оширилади. Ўзгартириш суммасига эса қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади.

3) Баҳолар ўзгарганда сотиб олувчининг сийловдан (скидкадан) фойдаланиши

Корхоналар кўпчилик ҳолларда маҳсулот сотилишини рағбатлантириш мақсадида сийловлардан фойдаланади. Масалан, сотувчи қуйидаги шартлар билан сийлов таклиф қиляпти:

товар учун тўлиқ ҳисоб-китоб 10 кун ичида амалга оширилишида 10%, 20 кун ичида амалга оширилишида 5% сийлов берилади ва ҳ.к.

Сийлов шартлари олди-сотди шартномасида назарда тутилиши керак. Бундан ташқари, бу тартиб махсус ички ҳужжатлар билан мустаҳкамланган бўлиши керак.

Мисол учун, корхона кўп камерали музлатгич қурилмасини 39 000 минг сўмга (жумладан, ҚҚС 6 500 минг сўм) реализация қилди. Кафолат муддати харид қилинган вақтдан 3 йилни ташкил этади. 9 ойдан сўнг мотор блоки ишдан чиқди. Харидор ишдан чиққан буюмни шунга ўхшаш арзонроқ буюмга алмаштириб беришни сўради. Шундай ­айирбошлаш натижасида реализация бўйича оборот 4 000 минг сўмга (ҚҚСсиз) камайди.

Товарлар қайтарилганда сотувчи реализациядан олинган даромадга ва ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базага тузатиш киритиши лозим.

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга тузатиш киритиш бир йиллик муддат ичида, кафолат муддати белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича эса кафолат муддати доирасида амалга оширилади.

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда тузатиш киритиш кўрсатилган ҳоллар юз берган солиқ даврида амалга оширилади (Солиқ кодексининг 131-моддаси).

Ушбу ҳолда сотувчи олдин реализация қилган товарни бошқасига, яъни камроқ қийматдагисига алмаштириши натижасида реализация ҳажмининг ўзгариши билан тузатиш киритишни амалга ошириши лозим:

реализациядан тушум – 4 000 минг сўмга,

ҚҚС суммаси – 800 минг сўмга (4 000 х 20%).

Ҳисобда ушбу операциялар қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилиши лозим:

Т/р

 

Хўжалик
операциясининг
мазмуни

 

Сумма,
минг сўмда

 

21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар
корреспонденцияси

 

Ёзувларни
тасдиқловчи
ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

1

 

Курилманинг реализацияси акс эттирилди

 

32 500

 

4010

 

9010

 

Шартнома, ҳисобварақ-фактура

 

2

 

ҚҚС акс эттирилди    

 

6 500

 

4010

 

6410

 

Ҳисобварақ-фактура

 

3

 

Реализациядан олинган даромадга тузатиш киритилди      

 

4 000

 

9040

9010

4010

9040

Бухгалтерия ҳисоб-китоб маълумотномаси, қўшимча ҳисобварақ-фактура

 

4

 

ҚҚСга тузатиш киритилди

(4 000 х 20%)

800

 

6410

 

4010

 

Қўшимча ҳисобварақ-фактура

 

 

 

Етказиб берувчига товарнинг қайтарилиши тегишли ҳужжатлар (қайтариш далолатномаси, юкхати ва бошқалар) билан расмийлаштирилади.

 

Материаллар «Кичик корхона электрон бухгалтери»

ва «Солиқлар: саволлар ва жавоблар» электрон-маълумотлар тизимларидан олинди.

Прочитано: 2365 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика