Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 18 / Бизнинг маслаҳатлар

Маҳсулотимизни ташишга лицензия олишимиз керакми?

Корхонамиз товарлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. Ўзимиз ишлаб чиқарган товарларни Тошкент шаҳридаги омборхонамиздан харидорнинг манзилига корхонамиз балансидаги катта юк автотранспортида етказиб беришни режалаштиряпмиз.

Мазкур ҳолда корхонамиз шаҳарда юк автотранспортида юк ташишга лицензия олиши керакми?

Тоштемир Турсунов,

МЧЖ раҳбари.

Сергели тумани.

 

– Сиз сўраган масала Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом (ВМнинг 14.07.2006 йилдаги 138-сон қарорига 1-илова, кейинги ўринда – Низом) қоидалари билан белгиланади.

Низомнинг 2-бандига биноан тижорат асосида амалга ошириладиган йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти лицензияланиши керак ва бу фаолият фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйган табиий офатлар, эпидемиялар, йирик авариялар оқибатларини тугатиш ҳамда Ҳукуматнинг қарорлари бўйича авария-қутқариш ва тиклаш ишлари амалга оширилиши ва мурувват юклари етказиб берилиши талаб этилиши билан боғлиқ ташишларни амалга оширишга, шунингдек «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Респуб­ликаси Қонунининг 9-моддасида назарда тутилган корхоналар ва муассасаларга лицензия олиш талаб этилмайди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, тижорат асосида юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти деганда бошқаларнинг товарини маълум ҳақ эвазига ташиш тушунилади ҳамда фақат ушбу ҳолатда тегишли лицензия талаб этилади. Ўзи ишлаб чиқарган товарни ўз балансидаги автотранспорт воситасида ташиш юк ташиш фаолияти деб қаралмайди ва унга лицензия талаб этилмайди.

Улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланувчи корхонамизнинг (ягона солиқ тўлови тўловчиси) таъсисчиларидан бири жисмоний шахс ҳисобланади. Таъсисчимиз ишлаб чиқариш заруриятидан келиб чиқиб, балансимиздаги айланма маблағларни тўлдириш мақсадида бизга фойдаланиш учун ўзининг шахсий мулки ҳисобланган бир нечта мол-мулкни (масалан, диван-кресло, шкаф, мебель, компьютер, кондиционер, стол ва стуллар) беришга қарор қилди. Ушбу мол-мулк корхонамиз балансига қай тарзда ва қайси нархларда кирим қилинади?

Ушбу мол-мулкларни уларнинг нархини кўрсатмасдан кирим қилса бўладими ва бунда биз учун бошқа даромадлар тарзида солиқ солиш базаси вужудга келадими?

 

Абдували Ўтбосаров,

МЧЖ бош бухгалтери.

Тошкент вилояти.

Прочитано: 2546 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика